Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Ёритишнинг асосий мақсади- дарахт турларини яхшилаш ва асосий  дарахт турининг ўсиш шароитини яхшилашдир;  Тозалаш



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Ёритишнинг
асосий мақсади- дарахт турларини яхшилаш ва асосий 
дарахт турининг ўсиш шароитини яхшилашдир; 
Тозалаш
- асосий дарахт турини жойлашини бошқариб туриш ва 
уларнинг ўсиш шароитини яхшилаш, таркибнинг шаклланишини давом 
эттириш; 
Сийраклаштириш
- яхши дарахтлар шох-шаббаси ва танасини 
шаклантириш учун шароит яратиш. 
Ўтиб кесиш
- яхши дарахтлар ёғочининг яишига яхши шароитлар 
яратиш. 
Дарахтларни янгилатиш
- мақсадида кесиш келажагши яхши бўлган 
ёш дарахтларнинг ўсиши учун шароит яратиш. 
Кайта шакллантириш 
мақсадида Ўрмонни кесиш ёш таркиби, ёки 
дарахтзорлар тузилишини тубдан язгартириш. 
Ўрмонда парвариш мақсадида дарахтларни кесишда хўжалик-биологик 
классификация қўлланилади. Унга биноан ҳамма дарахтлар уч категорияга 
бўлинади: яхшиларни, ёрдамчилари (фойдалилари), керак эмаслари (кесиб 
ташланадиганлари). 
Яхши дарахтлар каторига соглом, бакувват, танаси тикка тўлиқ ёғочли, 
ён шохчаларидан тозаланган, шох-шаббалари яхши шаклланган, яхши илдиз 
отганлиги, уруғдан униб чиққанлари ҳисобланади. 
Ёрдамчи дарахтлар каторига шундайлари кирадики, улар яхши 
дарахтларнинг ўсишига ёрдам берадилар, уларнинг танаси ва шох-
шаббасининг шаклланишига шароит-яратувчи, тупроқни эррозиядан 
сакловчи, тупроқни бойитувчи функцияларга оид. 
Кесиладиган дарахтлар: турига куйидагилар киради: 
a)
 
ажратилган яхши ва ёрдамчи дарахтларнинг ўсиши ва шох - 
шаббасининг шаклланишига халақт берувчи (соя берувчи, тегиб турувчи ва 


91 
х.к) куриганлари, шамолда сингани, корсиндиргани, куриб келаётгани, 
замбуруғлар ва зараркунандалар билан кассаланганлари; 
b)
 
танаси кийшайган, йирик бачки новдали, шох-шаббаси пастли, агар 
бу дарахтлар фойдали ролни ўтмасалар, агар улар кесиб ташланса катта 
очик жойлар пайдо бўлмаса; 
c)
 
керакси дарахтлар аралашмаси бўлса, агар улар керакли, яхши 
дарахт турларининг ўсишига халакит берувчилари, агар уларни кесиб 
ташланса дарахтзорлар бузилмаса. 
1. Дарахтзор таркибини яхшилаш;
2. Ёғоч тузилишининг товарлилигини ошириш;
3. Ўрмон барпо этиш вақтини камайтириш;
4. Бирлик майдондан олинадиган ёғоч заҳирасини ошириш;
5. Дарахтзорнинг санитар ҳолатини яхшилаш;
6. Дарахтзорнинг шамол чидамлилигини ошириш. 


92 
Агар кесилган майдон қанча катта бўлса, ўрмонни кўпайиши узоқ 
давом этади ва у қийинчилик билан ривожланади. Бу ҳол янада қийин 
бўлади. Агар кесиладиган майдон атрофида етилган дарахтзор мавжуд бўлса, 
катта-катта кесилган майдонларда бирданига иқлим ҳам ўзгариб кетади, 
натижада ҳаво хароратининг энг катта ва энг кичик кўрсаткичлари, шамол 
йўналишини ва парланишини тезлиги бирданига тезлашади, ҳавонинг нисбий 
намлиги пасаяди, тупроқ таркиби эса жипслашиб қолади. 
Бунинг ҳаммаси эса ўз навбатида табиий дарахтзорлардаги ва ўрмон 
экинзорларидаги ёш дарахтларнинг ўсиб ривожланишига ўз таъсирини 
кўрсатиб, уларни ўсиш даражасини пасайтиради. Тоғ ўрмонларида эса 
ёппасига кесишдан сўнг ер юза қисми тупроқ таркибида ювилиши ва тупроқ 
эрозияси ҳодисаси намоён бўлади. Шунинг учун ҳам ўрмоннинг кесилган 
майдони қанчалик катта бўлса ўрмоннинг ўсиб ривожланишининг ижобий 
томонига бориши шунчалик ёмонлашади.
Ўрмонни кесиш учун ажратилган майдони ўрмонларнинг гуруҳига, 
категориясига, рельефига, ўрмон турларига ва асосий ёғочбоп дарахт 
турларига боғлиқ бўлади. 
Кесиш учун ажратилган майдон қисқа (25-100 м), ўртача (101-150 м) ва 
кенг полосали (151-250 м) бўлиши мумкин. 
I-II гуруҳ ўрмонларидан кесиш учун ажратилган майдонлари эни 250 м 
дан ошмаслиги керак. Дашт ҳудудларидаги қарағайзор ўрмонларда кесиш 
учун ажратилган майдонлар эни 50 м ошмаслиги, ва кесиш учун ажратилган 
майдонларнинг I гуруҳ ўрмонлари бўйича узунлиги 500 м ва II гуруҳ 
ўрмонлари бўйича эса 1000 м иборат бўлиши керак. 1х1 км ўлчамдан иборат 
бўлган кварталларда 100 м энига тенг бўлган кесиш учун ажратилган 
майдонлардаги барча турдаги дарахтзорларда кесиш икки маротаба 


93 
ўтказилади ундан катта бўлган ўлчамда эса кесиш ишлари бир маротаба 
ўтказилади. 
Бу эса 0,5 х 0,5 кичик ўлчамдаги кварталларда 50 м энидаги кесиш учун 
ажратилган майдонларга ҳам тегишли бўлади.
Қуруқ рельефли ва чўл ҳудудларида сунъий ташкил этилган 
иҳотазорларда кесиш учун ажратилган ўрмон майдонлари эни 50 м дан 
ошмаслиги зарур. Чўл ҳудудларидаги 3 га гача бўлган ўрмон майдонларида 5 
га гача бўлган чўл ўрмонлари ёки аралаш ўрмонзорларларда кесиш ишлари 
тўлиқ ажратилади. Асосий дарахт турларининг 0,4 ўрмон тўлиқлигидан паст 
бўлган ёш ўспирин дарахтзорларида ўрмонни қайтадан пайдо бўлишида 
кесиш учун ажратилган майдонлар 1,5-2,0 бараварига оширилади.
Асосий кесиш - бу ўрмондан фойдаланиш учун пишиб етилган 
дарахтларда олиб бориладиган кесишдир. Дунё ўрмон хўжалиги 
тажрибасидан шу нарса маълумки, асосий кесишнинг 100 дан ортиқ тури 
мавжуд. Унинг тизими қуйидагича:
1. ЁППАСИГА,
2. НАВБАТМА-НАВБАТ 
3. ТАНЛАБ КЕСИШ.
Кесиш тизими - бу барча кесишлар мажмуасидан иборат бўлиб, 
келажакда 
ўрмонни 
кўпайишини 
ташкилий-техник 
кўрсаткичлари 
таъсиридан иборатдир. Ёппасига кесиш ишлари ўсиб ривожланаётган 
ўспирин дарахтлардан бошқа барча асосий дарахтлар гуруҳи йил мобайнида 
ёки бирор бир ёғоч тайёрлаш муддатида бажарилади.
Кесиш учун ажратилган майдонларнинг йўналиши-қутб йўналишига 
нисбатан унинг узун томонининг жойлашиши (шимолдан жанубга томон, 
шарқдан ғарбга томон) ўрмонни кўпайтиришга ва шамол таъсирини 
бартараф этишга шунингдек ер юзаси фойдали қисмини ювилишига, тупроқ 
эрозияси пайдо бўлишига муҳим таъсир кўрсатади. Шунинг учун кесиш учун 
ажратилган майдон асосий шамол йўналишига ва зарарли шамоллар 
йўналишига перпендикуляр ҳолда ташкил этилади, тоғли шароитда эса ер 
юза қисмининг жойлашишига ҳам қўшимча эътибор қаратилади. 
Кесиш йўналиши эса - бу олдинма-кетин, бир майдон кесилгандан сўнг 
бошқа майдон бошланади. У асосий шамол йўналишига қарши ўрнатилади. 
Бу ҳолда ўрмоннинг очиқ девори доимо шамолга қараган ҳолда бўлиб, у 
ўрмонни ҳимоя томонида бўлади. Шунингдек шамол ҳавфи олди олинади ва 
янгидан кесилган жойларга уруғ тушишига шароит яратилади. 
Кесиш йўналиши доимо кесиш учун ажратилган майдон йўналишига 
перпендикуляр бўлади. Дарё қирғоғидаги туранғил ва теракзорларда сув 
йўналишига қарши кесилади. 
Кесиш оралиғи-бу кесилган майдонга чегарадош ҳудуд бўлиб, у яна 
қанча вақтдан сўнг кесилади, белгиланган кесиш йилдан мустасно. У шунинг 
учун ўрнатиладики ёғочбоп дарахтларнинг биологик ҳусусиятларига боғлиқ 
ҳолда ўрмонни тикланишида унинг шароитига ва ҳудуднинг иқтисодий 


94 
шароитига мос ҳолда ўрмонлар атроф муҳитни ҳимоя қилиш функцияларини 
бажарадилар. 
Кесиш учун ажратилган майдонлар кўриниши бўйича ҳар хил шаклга 
эга бўлади: 
1. Тўғри тўртбурчак,
2. Квадрат,
3. Чегаралари эгри-бугри бўлган
4. Чегаралари бирор бир қирғоққа туташ бўлган,
5. Ҳар хил ўлчамдаги таксацион виделлардан иборат бўлади.
Кесиш учун ажратилган майдонлар ўрмонларнинг табиий кўпайишига 
ва унинг фойдали хусусиятларини сақланишида таъсир кўрсатади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish