78
H.Cultus – икки кенжа турга бўлинади: H. с. ornamentalis Wenzl. – маданий
манзарали ва H.с. sativus Wenzl – маданий экма кунгабоқар. Бу ўз навбатида
тўрт гуруҳ тур хилларига бўлинади:
Шимолий Рус, Ўрта Рус, армян ва Жанубий Рус хиллари.
Янги қабул қилинган классификация асосида кунгабоқарнинг бир йиллик
диплоид турининг (H. аnnuus 2n = 34) таркибида учта кенжа тури мавжуд: H.
аnnuus, H. lenticuralis ва H. petiolaris. H. аnnuus кенжа тури 4 гуруҳга бўлинади:
H. a.v.annuus, H. a.v.australus, H. a.v.armeniacus, H. a.v.pustovojtii. Булар ўз
навбатида бир неча шакллардан иборат.
Мойли кунгабоқарнинг ҳозирги замон тарқалиб экиладиган навлари H.
a.v.pustovojtii хилига мансуб.
Экма кунгабоқар уруғининг тўлиқлиги даражасига қараб уч
хилга
бўлинади: чақиладиган, оралиқ ва мойли.
Кунгабоқар ўсимлигининг аксарият турларининг келиб чиқиш маркази
Шимолий Америка хисобланиб, айрим турлари (қисман)
Жанубий Америкада
тарқалган.
XVI асрнинг бошларида Европада кунгабоқар экилмас эди. Бу
ўсимликнинг уруғлари илк бор 1510 йилда Модрид ботаник боғида экилади.
Испанияга бу уруғлар янги Мексикадан испан экспедицияси орқали олиб
келтирилади. Кунгабоқар ўсимлигининг ватани Америкада жуда кўп ѐввойи
турлари ва хиллари ўсиб, улардан айримларининг уруғини маҳаллий аҳоли
(индеецлар) истеъмол килар эди. Лекин бу экин у ерда озиқа экини сифатида
катта аҳамиятга эга эмас эди.
Ғарбий Европада кунгабоқар дастлаб йилларда (декаратив) манзарали
ўсимлик сифатида тарқалади. Ўзининг “қуѐш гули” (цветоқ солнца)
номини у
Лотелдан 1576 йилда олади. Шу ном ҳозиргача бироз ўзгарган ҳолда етиб
келган.
Россияга кунгабоқар Петр 1 даврида Голландиядан XVIII асрда олиб
келтирилади. Бу ерда ҳам кунгабоқар 100 йилдан кўп даврда манзарали ва экма
(огород) экини сифатида фойдаланилган.
Кунгабоқар уруғидан мой олиш мумкинлиги тўғрисида биринчи бўлиб
Россия фанлар Академиясида чоп этиладиган “Академические известия” да
чиққан (1779 й) “О приготовлении масла из семян подсолнечника” деган
мақолада айтиб ўтилади. Лекин мойли экин сифатида дала экини бўлиб
кунгабоқар бундан кечроқ – 35 йилдан кейин фойдаланилади.
Кунгабоқар экини селекцияси Россияда 1912 – 1913 йилларда бошланади.
Ўтган йиллар мобайнида кунгабоқар экини (Цветок солнца) кескин ўзгаради.
Кўп йиллар давомида чексиз танлаш ўтказилиши натижасида унинг мойли
ва чақиладиган шакли маҳаллий навлари яратилиб кенг тарқалади. – Зеленка,
Фуксинка, Масленоқ, Пузаноқ ва бошқалар.
Хамдўстлик мамлакатларида селекционерларнинг
иши натижасида
кунгабоқар уруғининг мойлилигини ўсиб боришини қуйидаги схемадан кўриш
мумкин (3-расм):
1940 йилда кунгабоқар уруғларининг мойлилиги ўртача 28,6 % ни ташкил
этган. 1950 йилда бу кўрсаткич 30,4 % га етди. Селекциянинг муваффақиятли
79
ишлари натижасида ҳар 5 йил давомида мойлилик 4 – 5 % га ошади. 1955
йилда- 34,07 1960 йилда – 39,7 %, 1965 й – 44 % етади ва 2005 йилга келиб
кунгабоқар экинининг энг яхши навлари уруғининг таркибида мойнинг
миқдори 55 % дан ошади. Шундай килиб ярим аср давомида кунгабоқарнинг
мойлилигини ошиши билан бир қаторда унинг ҳосилдорлиги ҳам, муҳим
хўжалик – биологик белги ва хусусиятлари (ноқулай шароитларга, касаллик –
ҳашаротларга чидамлилиги механизацияга мос, бир вақтда пишиб етилиши ва
бошқалар) яхшиланиб борилган.
3-расм. Кунгабоқар уруғчилигининг мойлилигини ўсиб бориши.
Бу келтирилган ютуқлар
йирик селекционер олим, икки марта меҳнат
қахрамони, давлат мукофотлари совриндори академик Василий Степанович
Пустовойт фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Унинг номи ҳозирги вақтда
Краснодардаги Россия мойли эхкинлар илмий тадқиқот институтига берилган.
В.С. Пустовойт илмий тадқиқот институти, илгари “Круглик” номли селекцион
тажриба – станцияси бўлган жойда 1912 йилда ўзининг селекция ишини
бошлайди ва бутун умрини шу экин селекциясига бағишлаб жуда катта мисли
кўрилмаган муваффақиятларга эришади. Бу олим кунгабоқар уруғининг
мойлилигини 20 % дан 55 % гача ва ундан ҳам кўп миқдоргача етказади.
Кунгабоқарнинг янги навларининг уруғлари мойлиликдан – мой сақлайдиган
заҳирасига айлантирилган.
1977 йилда кунгабоқарнинг Первенец
номли яхши сифатли янги нав
яратилиб районлаштирилади. Бу нав уруғи мойининг таркибида 75 % гача
олеин кислотаси сақланади. Бу янги нав мойи биохимик ва озиқа сифатлари
жихатидан оливка (зайтун) мойига яқин. Селекция натижасида кунгабоқарнинг
54 % мойлилиги бўлган Восток нави ўта эртапишар – Подарок ва шумғиянинг
ашаддий ирқларига чидамли Старт навлари асосида яратилган.
Кунгабоқар селекциясида турлараро дурагайлаш ўтказилиш натижасида
ўта юқори ҳосилдор дурагайлари яратилган. Масалан, Краснодар ўлкасининг
Красногвардейск навсинаш шахобчасида турлараро
дурагайлаш натижасида
яратилган Прогресс нави гектаридан 41 ц ҳосил бериб, мой ҳосили гектаридан
2000 кг ни ташкил килди. Шу билан бирга турлараро дурагайлар ун шудринг
касаллиги, занг касаллиги ва бошқа касалликларга чидамлидир.
Уруғн
ин
г мо
йл
ил
иг
и,
%
Do'stlaringiz bilan baham: