Д. Т. Абдукаримов


Селекциянинг вазифалари, йўналишлари ва бошланғич материал



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Селекциянинг вазифалари, йўналишлари ва бошланғич материал.
Ловия селекциясининг асосий йўналишлари-юксак симбиотик фаолли ва юқори 
маҳсулдор, вегетация даври қисқа (70-90 кун), паст ҳароратга чидамли, нейтрал 


72 
фотоперозлик хусусиятли, механизация усулида ҳосилни йиғиштиришга мос, 
замбуруғ ва бактериал касалликларга иммунитетли, юқори кулинар, яхши таъмли 
ва озиқали хусусиятли навларни яратиш. 
ВИР да ловиянинг 14 турининг 7 минг намуналари тўпланган. Бу бой 
генофонд ловиянинг янги навларини яратишда илмий-тадқиқот ва селекцион 
муассасалари учун қимматли бошланғич материал бўлиб ҳисобланади. Бундан 
ташқари селекция ишида ловиянинг маҳаллий нав – популяциядаги, ҳамда 
дурагайлаш ва сунъий мутогенез усулида яратилган шакллардан ҳам 
фойдаланилади. Юқори ҳосил-селекциясида бошланғич материал сифатида 
Кормовая 16, Мотольская белая, Стенная 5 навлардан фойдаланиш мумкин. 
Ловия селекциясининг муҳим йўналиши – эртапишар навларни яратиш. Тез 
пишарликнинг қуйидаги кўрсаткичи бўлиб униб чиқишдан – гуллашгача давр 
ҳисобланади. Тез пишар навларда у 35-45 кунни, гуллашдан пишишгача 35-40 кун. 
Бундай талабларга эртапишар Мотольская беллая, Латвия 800, Санилак, Сакса без 
волонца 615 навлари жавоб беради. 
Навларнинг технологиклиги аввало пастдаги дуккакларни деярли баландроқ 
жойланиши ва тўғридан – тўғри комбаинлар билан ҳосил йиғиб олишни 
таъминлашдир. Бунда пастки дуккакнинг учидан тупроқ юзасигача масофа10-12 см 
дан кам бўлмаслиги керак. Бундай талабларга В.Я.Юрьев номидаги Украина 
ўсимликшунослик, селекция ва генетика ИТИ да оддий ловия билан кўп гулли 
асосида яратилган дурагайлар жавоб беради. Бунинг учун қимматли бошланғич 
материал сифатида Украина, Грузия ва Молдавиянинг ҳамда ВИР нинг жахон 
коллекцияси, хусусан Румыния ва Югославия намуналари фойдаланиш мумкин.
Дуккакларнинг ѐрилмасликка ўта чидамлилиги билан Тупумф, Стенная 5, 
Белосемянная Фрунзенская, ўртача чидамлилиги билан Мотольская белая навлари 
ажралиб туради. Механизация усулида йиғиб олишга яхши мослашган Sanginaw, 
Yrotiot навлари ва Navy, Pinto навлар гуруҳи ва бошқа. 
ВИР коллекциясида қатор касалликларга резистентли (чидамли) шакллар – 
Robust нави мозайкага, Sanilas – мозайка, антракнозга ва бактериал касалликларга 
нисбатан идамли. Кормовая 16, Taza ва Jules навлари бактериозга чидамли, 
Ҳарьковская 4, Крпснадарская 244, Кишиневская штамбовая унга нисбатан 
чидамли. Кормавая 16, Vernl антракнозга , Belle, Мотольская белая, Ҳарковская 4 
занг касаллигига, Yleames вирус касалликларига чидамли. 
Коллекцияда оддий ловиянинг ѐввоий аждоди бўлган ва турли касаллик ва 
зараркунандаларга чидамлилик генини сақлайдиган Ph. Aborugenius тури мавжуд. 
Бу турнинг намуналари оддий ловия билан осонлик билан чатишади. 
Касалликларга ўта чидамли бўлиб Осиѐли турларнинг намуналари ҳисобланади, 
аммо улар америкали ловия турлари билан чатишмайди. Ҳашоратларга ўта 
чидамли хусусиятга эга.
Туркумлар ва Хетогуровис 4, ўртача чидамли-Белосемянная фрунзенская 
навлари эга.
Уруғ сифатининг муҳим кўрсаткичи оқсил миқдори ва унинг 
аминокислоталар таркиби. Ловия уруғида оқсилнинг миқдори дуккакли ризобиал 
симбиоз билан, яъни ўсимликларни азот билан таъминланганлиги билан боғлиқ 
бўлши у ўз навбатида экинни ўстириш шароитига боғлиқ. Шу билан бирга 


73 
маҳаллий шароитларга мослашган симбиотик фаоллиги юқори бўлган ва кўп оқсил 
тўплайдиган навлар мавжуд. Масалан, Стенная 5 (28-29 %), Мотольская беллая (27-
29 %), Florida bolle (30 %), Diogoin (30,4) навлари. 
Селекция усуллари. Ловия селекциясида табиий дурагайланиш тур ичида ва 
узоқ шаклларни дурагайлаш, кимѐвий ва радиацион мутагенез асосида ҳосил 
қилинган популяцияларида якка ва оммавий танлашнинг аҳамияти каттадир. 
Аксарият ловия навлари маҳаллий ѐки селекцион навлар ва популяцияларида бир 
мартали якка танлаш асосида яратилган. Буларга Цацава 3, Красная 41 ва бошқа 
навлар киради. Бир мартали оммавий танлаш усули билан Усаро, Читискверцха, 
кўп мартали оммавий танлаш билан Кисвская 5, Белосемянная фрунзенская 
навлари яратилган. Якка танлаш жараѐнида далада энг юқори маҳсулдорли, 
замбуруғ, вирусли ва бактериал касалликларга иммунали, дуккаклари баланд 
жойлашган, ѐрилмайдиган ўсимликлар танлаб олинади. Ҳар бир ўсимликдан 
олинган уруғ биринчи йил селекцион питомникда алоҳида-алоҳида қилиб экилади 
ва авлодлари ҳар томонлама мукаммал ўрганилиб, энг яхши оилалар ажратиб 
олиниб, контрол питомнигида, дастлабки ва конкурс навсинашда ўрганилади, 
синалади ва кўпайтирилади.
Ловия селекциясида тур ичида дурагайлаш кенг тарқалган. Оддий шароитда 
дуккакларнинг ҳосил бўлиши 30-60 % ни ташкил қилади. 
Янги шаклларни яратишда турлараро дурагайлашдан ҳам фойдаланилади. 
А.М.Дрозд ВИР нинг Қрим тажриба – селекцион станциясида оддий ловия 
билан кўп гулли ловияни чатиштириб қатор қимматли хўжалик белги ва 
хусусиятли дурагайлар ҳосил қилди. 
Турлараро дурагайлашда селекцион материал ҳамма питомникларда 
мажмуий белги ва хусусиятларга қараб баҳоланади. Охирги йилларда борган 
сари ловия селекциясида сунъий мутагенез кенг қўлланилмоқда. Радиацион 
мутагенез (
60
Са) ѐрдамида С.Г.Тедорадзе мутантлараро Грузинская 6 ва 
Грузинская 7 навлари яратилди. Этиленэмин (0,01 %), нитрозометилмочевина 
(0,02 %) ва диметилсульфат (0,05 %) кимѐвий мутагенлар таъсир этиб турли 
қимматли хўжалик белги ва хусусиятли, селекция жараѐнида фойдаланишга 
яроқли, шакллар ҳосил қилинган.
Ловия гулининг ўзига хос тузилиши (қайиқча уруғи ва чангчи билан 
спирал шаклда бурилганлиги) бичиш ва чанглатишни мураккаблаштиради. 
Айниқса бу иш қурғоқчилик шароитда қийинчилик билан бажарилади, чунки 
шикастланган уруғчи қуруқ ва иссиқ ҳавога жуда таъсирчан бўлади. А.Алпатьв 
ва Ю.Муханова бичиш ўтказмай гулларни чанглатишда яхши натижаларга 
эришдилар. 
Чатиштириш гул тож барглари яшил рангни йўқотгандан кейинги 
пайитда ўтказилади. нина ѐрдамида қайиқчани бирашган четлари енгиллик 
билан бостириб, нина билан чанг уруғчининг тумшуқчасига киритилади. Ундан 
кейин қайиқчанинг четлари енгиллик билан қистириб гул ғунча изоляция 
қилмай қолдирилади. 
Селекция матиериал ҳар йили асосий белги ва хусусиятлар мажмуи 
бўйича бошланади. Касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги бўйича 


74 
баҳолашда селекциянинг ҳамма босқичларида, қайтариқли қилиб цово...... 
фанидан фойдаланилади.
Селекция ютуқлари. Россияда ловияэкини селекция ишларига 
С.И.Жегалов 1920 йилда асос солган. Бу экиннинг селекцияси билан турли 
илмий тадқиқот муассасалари шуғулланган. Қисқа муддат ичида бу экиннинг 
уруғ учун ва сабзавот йўналишларида бир қанча қимматли навлари яратилган. 
Тезпишар, ўртапишар оқ уруғли навлар (масалан, Мотольская беллая) жанубий 
худудлар учун ҳосилдорлиги 3-3,5т/га, (Красноградская 5, Сижелынковская 8, 
Мухранули) бўлган навлари яратилган. 
Ўзбекистонда ҳам ловия селекция ишларига катта эътибор берилмоқда, 
лекин Давлат реестирига ҳали бирорта ловия нави киритилмаган. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish