Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

 
Осиѐли
турларининг дуккаклари цилиндрик шаклида, тумшуғи йўқ, кўп 
миқдордаги уруғлари билан, 1000 уруғининг вазни 30-60 г. Осиѐ гуруҳининг 
турларидан биттаси маданий-экин сифатида кўп тарқалган-олтин ловияси 
(Phaseolus aureus Roxb)
 – 
Ўрта Осиѐда мош деб аталади. 
Мош (Phaseolus aureus Pip)
бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдиз тизими-ўқ 
илдиз. 1-1,5 м чуқурликка кириб боради. Асосий ва ѐн илдизларида нўхатсимон 
туганаклар ҳосил қилади. 
Пояси
қиррали, кўп шохлайди, баландлиги 40-60 см, 
чирмашувчи ѐки ярим чирмашувчи. 
Барглари
учталик, йирик, узун бандли 
ўсимликнинг барча органлари шу жумладан дуккаклари ҳам тукли. 
Гуллари 
йирик, сариқ ѐки қизғиш сариқ, ҳар шингилида 10-12 та гул тўп гул 
ҳосил қилади. 
Меваси
цилиндир шаклдаги дуккак, тўғри ѐки букик, учида тумшуғи 
йўқ, узунлиги 10-18 см. Пишганда ранги қўнғирдан қора тусгача бўлади. Ҳар бир 
дуккагида 7-25 та 3-6 мм катталикдаги майда уруғлари бор. Уруғлардан яшил, 
сарғиш ва қарамтир рангда, 1000 уруғ вазни 30-80 г. 
Биологик хусусиятлари.
Мош иссиқсевар экин. Уруғлар тупроқда 12-15 
0
С 
бўлганда уна бошлайди. Уруғларни униши учун оптимал ҳарорат 20-25 
0
С. Ўсиш 
даври нав, агротехника, экилиш муддатига боғлиқ холда 80-110 кун. Ҳарорат -1 
0
С 


69 
бўлганда ўсимлик нобуд бўлади. Намсевар ўсимлик. Ўзбекистонда асосан 
суғориладиган ерларда етиштирилади. 
Мош ўзидан чангланувчи ўсимлик. Чангланиши гули очилмай ўтади. Гуллаш 
ўсимликнинг пастки ярусидан бошланиб юқорига қараб боради.
Мош селекциясининг асосий йўналиши-юқори симбиотик фаолли ва 
маҳсулдорли ҳамда вегетация даври қисқа (70-90 кун), совуққа чидамли, 
механизацияга мос, касалликларга чидамли, юқори кулинарли яхши таъмли ва 
озиқали хусусиятларга эга навларни яратиш. 
Бошланғич материал сифатида асосан ВИР нинг жахон коллекциясидаги 
намуналаридан фойдаланилади. ВИР коллекциясида ловиянинг 14 турининг 7 минг 
намуналари мавжуд. 
Бундан ташқари бошланғич материал сифатида маҳаллий популяция навлари 
ва дурагай популяциялари ҳамда сунъий мутагенез усули билан яратилган 
шакллардан фойдаланилади. 
Мош селекциясининг муҳим йўналиши – тезпишар навларни яратиш. 
Тезпишарликни баҳолашда униб чиқишдан – гуллашгача бўлган давр асос қилиб 
олинади. Тезпишарлик паст ҳароратга чидамли хусусияти билан чамбарчас боғлиқ. 
Ҳароратни қисқа муддатда 5 градусдан 0 
0
С гача рпасайиши аксарият навлар 
ўсимликларнинг физиологик фаоллиятида чуқур ўзгаришларга олиб келади. 
Натижада вегетация даври узаяди, маҳсулдорлик пасаяди. Шунинг учун паст 
ҳароратга чидамли навлар яратиш селекциянинг муҳим вазифасига киради. 
Навларнинг 
технологик 
хусусиятларига 
биринчидан 
пастдаги 
дуккакларининг баландроқ жойланиши, бу эса механизация усулида (комбаин 
билан) ҳосилни йиғиб олишга қулайлик туғдиради. 
Мош селекциясининг йўналишларига бундан ташқари дуккакларини 
ѐрилмаслигига, касалликларга чидамлигига ва ҳосилнинг сифатига – оқсилнинг 
миқдори ва унинг аминокислаталар таркибига қаратилган.
Мош 
(ловиянинг Осиѐли турлари) касалликларига ўта чидамли. Аммо бу тур 
ўсимликлари америкали гуруҳ турларининг ўсимликлари билан чатишмайди. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish