Узбекская 2 нави
. Ўзбекистон шоличилик илмий текшириш институтида
маҳаллий яшил соядан танлаш йўли билан яратилган. Муаллифлар: Салтас
М.М., Югай Т.А., Бурагина О.В. Кагай М.Т.
1981 йилдан республика бўйича сугориладиган ерларда экиш учун Давлат
ресстрига киритилган.
Ўсимликнинг бўйи 115 см гача. Барги уч баргли, узунчоқ, тухумсимон,
чети тишчали, учи тўнтиқ. Пояси сариқ яшил оқ тукли. Дуккаги узунчоқ,
япалоқ учи ўткир жигар ранг сариқ сер тукли. Дони тухумсимон ялтироқ сариқ
айрим холларда яшил.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ нав синаш шахобчасининг маълумотига
кўра 1996–1998 йиллари ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 23,8 г. ташкил
этди. 1000 та донининг вазни 186,5 г. нав ўртапишар вегетатция даври 162 кун.
Донидаги оқсил миқдори 17,0–39,0 %, ѐғ миқдори 20,2 %. Нав механизм билан
ўришга яроқли. Қишлоқ хўжалик касалликлари ва зараркунандаларига
чидамли.
Ўзбекистон 6 нави.
Ўзбекистон шоличилик илмий текшириш институтида
ВИРнинг № 6124 (АКШ) намунасидан якка танлаш усули билан яратилган.
Муаллифлар: Тўлаганов.Н. Каримкулов. В. Арипов. Д.
1988 йилдан республика бўйича суғориладиган ерларда дон ва яшил озиқа
учун Давлат ресстрига киритилган.
Ўсимлик бутасимон сербарг. Поясининг бўйи 170 см гача яшил оқ туклари
бор. Баргларининг шакли думалоқ ранги тўқ яшил барг учи ўткир.
Тўпгули шингил, гул пояси калта. Гули оқ, майда гул бандида 8–10 та гули
бор. Дуккаги оч–сариқ, сертук, 3 донли. Шакли думалоқ учи кичик. Дони йирик
тухумсимон оқиш сариқ кертими оч жигарранг. Донининг чети силлиқ ялтироқ
1996–1998 синов йилларида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ нав синаш
шахобчасида ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 21,4 т ташкил этди. 1000
донининг вазни 180,4 г.
Кечпишар, 170 кунда пишади. Донининг оқсил миқдори 18,7–41,9 %, ѐғ
миқдори 22,1 %, қишлоқ хўжалик касалликлари ва ҳашоратлари билан кучсиз
даражада зарарланади.
Орзу.
Ўзбекистон шоличилик илмий текшириш институтиининг
селекцион нави. Муаллифлар: Тўлаганов.Н. Каримкулов. В. Арипов. Д.
2005 йилдан республика бўйича суғориладиган ерларда экиш учун Давлат
реестрига киритилган.
Ўсимлик бўйи 95 – 100 см. Уруғи йирик, сариқ, юқори қисми силлиқ,
ялтироқ.. 1000 донининг вазни ўртача 175,6 г.
2002 – 2004 синов йиллари Тошкент вилоятида ўртача дон ҳосилдорлиги
гектаридан 24,9 центнерни ташкил этди. Ётиб қолишга ва тўқилишга
чидамлилиги 5,0 балл. Вегетация даври ўртача 130 кун. Таъм сифати яхши.
Синов йилларида қишлоқ хўжалик касалликлари ва зараркунандалар билан
зарарланмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |