Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

 
Муҳокама учун саволлар: 
1.Табиий танлаш хиллари. 
2.Сунъий танлаш деб қандай танлашга айтилади? 
3.Мош ва ловия экинида қайси танлаш усули ўтказилади? 


76 
1.6. КУНГАБОҚАР СЕЛЕКЦИЯСИ 
 
Мойли экинлар гуруҳига уруғ ва мевасининг таркибида 20 – 60 % мой 
сақлайдиган ўсимликлар киради. Бу экинлардан ўсимлик мойи ишлаб 
чиқилади. Ўсимлик мойи озиқ – овқат учун, консерва саноатида, лак – буѐқ, 
тўқимачилик, теричилик, табобат, парфюмерия саноатида қўлланилади. Мойли 
экинлардан ѐғи олингандан кейин қоладиган кунжараси ва шроти чорвачиликда 
фойдаланилади, чунки уларнинг таркибида кўп миқдорда ѐғ ва оқсил 
сақланади. Ер юзида мойли экинлар 140 млн гектарга яқин майдонга экилади. 
Улардан энг кўп тарқалган соя, ер ѐнғоқ (арахис), кунгабоқар, мойли зиғир, 
рапс ва сурепица, кунжут.
Ўсимлик ѐғининг таркибида 75 – 79 %, углерод, 11 – 13 % водород ва 10 – 
12 % кислород мавжуд. Ўсимлик мойининг сифати йод сони, совунланиш сони 
ва кислота сони билан баҳоланади. Йод сонига қараб мойли экинлар 3 гуруҳга 
бўлинади.
1 – қурийдиган мойли
экинлар йод сони 130 дан кўп бўлганлари. Бу 
гуруҳга мойли зиғир, кўкнори, перилла ва лялеманция киради.
2 – ярим қурийдиган мойли
экинлар (йод сони 95–130). Бу гуруҳга 
кунгабоқар, махсар, кунжут, соя, оқ ва кўк хантал, кузги ва баҳорги рапс 
сурепица киради. Улар асосан озиқ овқат мақсадида ишлатилади. 
3 – қуримайдиган мойли
экинлар (йод сони 95 дан кам). Бу гуруҳга ер 
ѐнғоқ (арахис) ва канакунжут киради. Эркин кислотлар миқдори мойдаги 
кислота сони билан белгиланади ва 1 г мойдаги эркин нейтраллаш учун 
сарфланадиган ўйувчи калийни мг хисобидаги миқдори билан аниқланади. 
Ўсимлик мойининг совунланиши 1 г мойдаги эркин ҳамда глицерин билан 
боғланган ѐғ кислоталарини нейтраллаш учун сарфланадиган мг хисобидаги 
ўйувчи калий миқдори билан аниқланади. Аксарият ўсимлик мойлари учун 
совунланиш сони 170 – 200 ни ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришда экилиб келинаѐтган мойли экинлар қуйидагилардир: 
кунгабоқар, мойли зиғир, соя, рапс, сурепица, рижик, канакунжут, арахис, 
кунжут, лялеманция, горчица сарептская (хантал) кўкнор ва софлор.
Аксарият 
мойли 
экинларнинг 
селекция 
ишлари 
ҳамдустлик 
мамлакатларида ва мойли экинлар илмий тадқиқот институтида (ВНИИМК) 
1925 йилларда бошланиб катта муваффакиятларга эришилди.
Мойли экинларнинг жуда кўп миқдоридаги коллекцияси ВИРда (бутун 
Россия ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти) тўпланиб, селекционер 
олимлар кунгабоқар, арахис, канакунжут, зиғир ва бошқа мойли экинларнинг 
қимматбаҳо нав ва дурагайларини яратишга эришганлар. 
Мойли экинлардан ҳозирги вақтда кўп тарқалган ва аҳамиятлиси 
кунгабоқар ҳисобланади.
Кунгабоқар асосий мойли экини бўлиб ишлаб чиқариладиган ўсимлик 
мойининг 75 % ни ташкил қилади. Кунгабоқар уруғининг таркибида 50 – 60 % 
ярим қурийдиган сифатли мой ва 16 % оқсил сақланади. Мойининг йод сони 
119 – 114. Мой ишлаб чиқаришда унинг қолдиқлари кўп миқдорда оқсил 
моддасини сақлаганлиги учун чорва моларига яхши қимматли ем сифатида 


77 
фойдаланилади. (кунжара, шрот, саватчаларнинг паҳоли). Бундан ташқари 
кунгабоқар ўсимлиги қимматбаҳо силос экинидир.
Жаҳон деҳқончилигида кунгабоқар 2004 йилда 213 млн гектарга экилиб, 
уруғ ҳосилдорлиги 8,6 ц/га, ялпи ҳосили 26,1 млн тоннани ташкил қилди. 
Унинг асосий майдонлари Россия, АҚШ, Аргентинада жойлашган бўлиб шу 
билан бирга катта майдонларда Руминия, Болгария, Туркия, Испания, Канада ва 
бошқа мамлакатларда, қисман Ўзбекистонда экилади. 
Кунгабоқар селекциясида гетерозис дурагайларидан фойдаланиш бу 
экиннинг ҳосилдорлиги ва ўсимлик мойини ишлаб чиқаришни кескин 
оширилишига олиб келди. Америка Қўшма штатлари ва Руминияда 
кунгабоқарнинг дурагайларини экишга тўлиғича ўтилган. 
Мустақил ҳамдўстлик мамлакатларида кунгабоқар кўп тарқалган 
минтақалари – Шимолий Кавказ, Украина, Молдавия, Россиянинг марказий 
қоратупроқ минтақаси, Урал Сибир ва Козоғистоннинг қатор вилоятларидир.
Ўзбекистонда кунгабоқар экини катта аҳамиятга эга бўлиб, ишлаб 
чиқаришда унинг навлари мой олиш, силос тайѐрлаш ва чакиш учун экилмоқда. 
Охирги йилларда бу қимматли экин селекциясига эътибор бир мунча 
камайганлиги туфайли маҳаллий шароитда яратилган навларга эга эмасмиз. 
Бундан 40 – 50 йил муқаддам Ўзбекистонда кунгабоқар экини катта 
майдонларда экилиб юқори ҳосил олишга эришилган эди. Ҳатто лалмикор 
ерларда (Ғалла орол тумани) ҳам уруғ (писта) ҳам силос учун
 
суғорилмай 
экилганда ҳам яхши натижаларга эришилган. Охирги бир неча йилдан бери 
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти генетика селекция ва уруғчилик 
кафедраси олимлари (доц. М.Луков ва бошқалар) томонидан кунгабоқар экини 
селекцияси ва уруғчилиги сохасида ишлар кенг миқѐсда олиб борилмоқда.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish