Д. Т. Абдукаримов


Кунгабоқарнинг гул тўплами – саватчадир



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Кунгабоқарнинг гул тўплами – саватчадир.
Саватча қавариқ ѐки ботиқ, 
текис дискасимон, мойли навларда диаметри 15 – 25 см, чақиладиган навларда 
45 см ли, баргчалардан иборат бир неча ўрама билан ўралган (4-расм). 
Бир саватчада 2,5 минг тагача гул жойлашади. Меваси – пистача, сиқилган 
тухумсимон шаклда, тўрт қиррали. Уруғ – юбка уруғ пўсти билан қопланган 
мағиз ва мағзига ѐпишмай турадиган терисимон пишиқ мева пўстидан иборат. 
Пўчоғи оқ, кул ранг, қора йўл – йўл ѐки йулсиз бўлади. Пўчоғи писта вазнининг 
22–46 % ташкил қилди. 
4-расм. Кунгабоқар. 1-гуллаган ўсимлик; 2-пишган саватча; 3-гуллари, 
а-найсимон, б-тилсимон, в-уруғчи, г-чангчи; 4- саватчанинг кесими; 
5-а, б, в – мевалари 


82 
Уруғи (мағиз) – муртак, юбка уруғ пўстидан, муртак эса илдизча, куртакча 
ва иккита уруғ палладан иборат. Кунгабоқар ўсимлигининг 1000 дона 
пистанинг вазни 40 – 175 г. нав ва дурагайларнинг 1000 уруғининг вазни 100 г 
атрофида ва натураси 480 – 550 г/л бўлиши мақсадга мувофиқ. 
Кунгабоқар четдан чангланувчи – энтомофил ўсимлигидир. Асосий 
чанглатувчи бўлиб асал ари ҳисобланади.
Ундан ташқари катта арилар ва бошқа ҳашаротлар чанглатиши мумкин. 
Шамол ѐрдамида ҳам чангланади, лекин чанг доначаларининг оғирлиги 
туфайли уларнинг кўпгина қисми пастга тушиб кетади.
Кунгабоқар юқори экологик пластикликка эга. У Шимолий Американинг 
чўл минтақасида ҳаво намлиги паст аммо, ҳарорат юқори бўлган континентал 
иқлим шароитида шаклланган. Шунинг учун Ўзбекистонда кунгабоқарни 
ўсиши учун қулай шароит мавжуд. Кунгабоқар уруғлари 4 – 5 
0
С ҳароратда 
кўкариб бошлайди, аммо майсаларнинг қийғос униб чиқиши учун 10–12 
0
С 
ҳарорат қулай. Экишдан униб чиқишгача даврда 140–160 
0
С фаол ҳарорат 
йиғиндиси талаб қилинади. Майсалари қисқа муддатли – 8 
0
С совуққа бардош 
беради. Гуллаш ва ундан кейинга даврда ўсимликни ривожланиши учун қулай 
ҳарорат 25–27 
0
С . Кунгабоқар 1 гектар майдонда 2000–5000 м

ва ундан ортиқ 
сув сарфлайди. Транспирация коэффициенти 400 дан 700 гача, кунгабоқар энг 
кўп сувни саватчаларни ҳосил бўлиши – гуллаши даврида (60 %), майсалаш – 
саватчаларни ҳосил бўлишида 23 %, гуллаш – пишишда 17 % сарфлайди. 
Кунгабоқар унумдор, буз, ўтлоқ – бўз тупроқларда яхши ўсади. Тупроқ 
реакцияси 6–6,8 бўлганда яхши ривожланади. Кунгабоқар оғир, лой, қумоқ, 
кислотали, кучли шўрланган тупроқларда яхши ўсмайди. Кунгабоқарнинг 
айрим навлари кучсиз ва ўртача шўрланиш шароитида ҳам яхши ҳосил беради 
(Д.Т.Абдукаримов, М.К.Луков, 2003) 
Кунгабоқар ѐруғсевар, қисқа кун ўсимлиги, озиқа моддаларига талабчан
айниқса калийни кўп ўзлаштиради. 1 ц уруғ ва шунга мувофиқ ўсув 
органларини ҳосил қилиш учун тупроқдан 6 кг азот, 2 кг фосфор ва 10 кг 
калийни ўзлаштиради.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish