Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Муҳокама учун саволлар: 
1.
Селекция фанининг қишлоқ хўжалигида ўрни. 
2.
Селекциянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 
3.
Қишлоқ хўжалик экинлар селекциясининг асосий йўналишлари. 
4.
Селекцияда қўлланиладиган анъанавий усуллари. 
5.
Селекцияда биотехнологиянинг роли. 
 
1.0.1. Амалий-лаборатория машғулоти. Селекция ва уруғчиликда 
питомниклар (кўчатзорлар) хиллари 
 
Машғулот мақсади: 
талабалар томонидан селекция жараѐнида ва 
уруғчилик тизимида қўлланиладиган питомникларга (кўчатзорларни) ташкил 
қилиниши, уларнинг вазифалари, катталиги ва ўтказиладиган ишларни 
ўрганиш. 
Топшириқ. 1. 
Селекция жараѐнида питомникларнинг хиллари, уларнинг 
ўрни ва вазифалари. 
2. 
Уруғчилик тизимида питомникларни хиллари, уларнинг ўрни ва 
вазифалари. 
Селекция жараѐнида асосан 4 хил питомниклар бўлади: 
1.
Бошланғич материал питомниги. 
2.
Селекцион питомник 
3.
Кантрол питомник 
4.
Махсус питомник 
Бошланғич материал питомниги ўз навбатида коллекцион ва дурагайлар 
питомнигидан иборат. Коллекцион питомникда янги келтирилган селекцион 
материаллар ўрганилади ва уларнинг ичидан энг яхшилари (элита 
ўсимликлари) танлаб олинади. Танлаб олинган ўсимлик уруғлари селекцион 
питомникда экиш учун ўтказилади. 


20 
Бу питомникда ҳар бир экиннинг 200-300 ва ундан кўп намуналари, ҳар 
бир намуна бўйича ѐппасига экиладиган экинларнинг 500-1000 та, қаторлаб 
экиладиган экинларнингэса 100-200 та уруғи ѐки туганаги экилади. Ҳамма 
намуналар учун пайкалчалар майдони бир хил бўлиб, 1-5 м
2
тенг. Бу 
питомникда намуналар қайтариқсиз экилади.
Коллекцион питомник айрим майдончаларга (полосаларга) ажратилиб-
эни 1 м,
узунлиги 40-50 м қилиб ажратилади. Уларнинг ўртасида эни 0,5 м 
кенгликда йўлакча ажратилади. Намуналар асосан қўлдан, баъзан шаблон 
орқали экилади. Стандарт нави ҳар 10-20 та намунадан кейин жойлаштирилади. 
Дурагайлар питомнигида чатиштириш йўли билан ҳосил қилинган 
дурагай популяциялари экилиб, ўрганилади, баҳоланади ва улардан энг яхши 
элита ўсимликлари танлаб олиниб, селекцион питомнигига экиш учун 
берилади. Дурагай питомнигида барча биринчи ва кейинги авлод дурагайлари 
экилади. Пайкалчаларнинг майдони уруғ миқдорига қараб ҳар хил бўлади. 
Экишда қайтариқлар бўлмайди. Ҳар бир дурагай чатиштириш жуфти (ота-она 
ўсимликлари) билан таққосланади.
Селекцион питомникнинг асосий вазифаси коллекцион ва дурагай 
питомниклардан танлаб олинган энг яхши элита ўсимликлар авлоди (бўғин) 
ларини маҳсулдорлиги ва биохимик-технологик кўрсаткичларибўйича дастлаб 
баҳолаш, энг яхши авлод (бўғин) ларини кейинги йилларда ўрганиш ва 
кўпайтириш учун ажратиб олишдир. Бу питомникда юзлаб-минглаб линия 
ҳамда дурагай оилалари экилиб, камчиликларга эга бўлган 75 фоизга яқин 
авлодлар брак қилинади.
Пайкалчаларнинг майдони ва экиладиган уруғ миқдори дастлабки танлаб 
олинган элита ўсимликлар маҳсулдорлигига боғлиқ. Ҳар 5-10 та намунадан 
сўнг стандарт нав экилади. Бу питомникдан ажратиб олинган авлодлар уруғи 
иккинчи йил селекцион питомниги ѐки контрол питомнигига экилади.
Контрол питомнигининг вазифаси селекцион питомникдан олинган 
авлодларни (намуналарни) унча катта бўлмаган пайкалчаларда ҳосилдорлиги 
бўйича иккинчи йил давомида синашдир. Бунда селекция питомнигидек 
маҳсулдорлик элементларига қараб текширилади. Контрол питомникда 20 
тадан 100 тагача, ҳатто 600-700 тагача авлодлар (селекцион намуналар) 
экилади. Экиш махсус сеялкалар ѐрдамида ўтказилади. пайкалчанинг майдони 
5-10 м.кв., айрим холларда 25-30 м.кв. бўлиши мумкин. 2-4 қайтариқли қилиб 
жойлаштирилади. Ҳар 5-10 та намуналардан кейин стандарт нав экилади ѐки 
П.Н. Константиновнинг жуфт усулида ўтказилади. 
Контрол питомниги билан бир вақтда махсус питомниклар ташкил 
қилинади. Бу питомникларда авлодларни ноқулай шароитларга (қурғоқчилик, 
совуққа, қишга), касаллик, зараркунандаларга чидамлилиги ўрганилади.
Цитоплазматик эркак пуштсизлиги асосида ўзидан чангланган линиялар 
бўйича иш олиб боришда ҳам маҳсус питомниклар ташкил этилади. 
Контрол питомнигидан ажратиб олинган яхши авлодлар селекция 
жараѐни тартиби бўйича дастлабки (кичик) навсинашга, ундан кейин конкурс 
навсинашга ўтказилади. 


21 
Уруғчилик тизимида навдор уруғлик ҳосил қилишда ҳам питомниклардан 
фойдаланилади. 
Нав янгилашда элита уруғликларини ҳосил қилишда бирламчи уруғчилик 
учта питомникдан иборат: 
1.
Бўғинларни биринчи йил синаш питомниги ѐки танлаш типомниги. 
2.
Бўғинларни иккинчи йил синаш питомниги ѐки уруғлик питомниги. 
3.
1-2 чи йил кўпайтириш питомниги. 
Бу питомникларнинг вазифаси юқори сифатли суперэлита ва элита 
уруғларини етиштиришдир. Биринчи йил бўғинларини синаш питомнигига 
навнинг навдорлиги ва типиклиги юқори бўлган экинзорлардан якка танлаб 
олинган ўсимликларнинг уруғларидан иборат авлодлар экилади. Бу 
питомникларга кўпинча мингга яқин (300 тадан кам бўлмаган) энг яхши 
авлодлар экилади. Авлодларнинг сони уларнинг асосий миқдор белгилари: 
поянинг узунлиги, умумий маҳсулдорлиги, битта ўсимлик донининг оғирлиги, 
маҳсулдор тупланиш, бошоқдаги дон миқдори, 1000 доннинг вазни, доннинг 
сифати 
ва 
бошқа 
қимматли 
хўжалик-биологик 
белгилари 
бўйича 
таққосланаѐтганда пухта баҳолашаг имкон берадиган бўлиши керак.
Биринчи йил синаш питомнигида ўсимликларнинг ўсиши ва 
ривожланиши устидан тегишли кузатишлар олиб борилади, ѐмон 
кўрсаткичларга эга бўлган авлодлар ўзидан чангланувчи экинлардан ҳосилни 
йиғиштириш олдидан, четдан чангланувчилардан эса гуллаш олдидан олиб 
ташланади.
Қолган энг яхши авлодлар алоҳида –алоҳида йиғиб олиниб, янгилари 
лабораторияда баҳоланиб, яроқсизлари ташланиб, қолганларининг уруғи 
кейинги иккинчи йилги бўғинларини синаш питомнигига экилади. 
Иккинчи йилги бўғинларни синаш питомнигига олинган 300 дан ортиқ 
линияларнинг уруғлари 2-3 қайтариқда экилади. Бу питомникда ҳам ўсув 
даврида дала кўриклари ўтказилиб навга хос бўлмаган, касалланган линиялар 
чиқариб ташланади. Энг яхши линияларнинг ҳосили алоҳида –алоҳида йиғиб 
олинади ва дони бўйича олинган мааълумотлар математик усул билан 
текширилади ва синифларга ажратилади. Умумий ҳосилдорлиги бўйича энг 
яхши линялар кўпайтириш питомнигига экиш учун танлаб олиниб уруғлари 
бирлаштирилади. 
Кўпайтириш питомнигида уруғ етиштириш экинларнинг кўпайиш 
коэфициентига ва элита уруғларига бўлган талабга қараб бир йилдан тўрт 
йилгача давом этиши мумкин.
Кўпайтириш питомнигининг вазифаси уруғларни имкони борича тез 
кўпайтиришдир. Бу питомникда ўсув даври нав тозалиги бўйича ўтоқ 
ўтказилиб, навга хос бўлмаган ва касалланган ўсимликлар олиб ташланади.
Кўпайтириш питомнигида етиштирилган уруғларнинг мутлоқо соф 
бўлиши талаб қилинади. Бу уруғлардан келгуси йил суперэлита, суперэлитадан 
кейин эса элита уруғларни олиш учун фойдаланилади. Бирламчи уруғ 
питомникларида илмий-тадқиқот муассасида селекцион экинлари учун қабул 
қилинган усуллар, экиш тартиби ва етиштириш агротехнологияси қўлланилади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish