Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Ўриладиган ҳашаки
(укосно – кормовой) навлар селекцияси хали унча 
ривожланган эмас. Бу соҳадаги ишлар энди аста–секин бошланиш 
босқичидадир. Кўк нўхат навлари олдида қўйиладиган умумий талаблар билан 
бир қаторда таркибида 18–22 % оқсил сақлайдиган, аминокислоталар ва 
витаминлар таркиби мужассам (мувозонат ҳолда) бўлган, кам миқдорда 
клетчатка сақлайдиган, майда уруғли, сербаргли ва катта вегетатив массасини 
жадаллашган тарзда (тезликда) тўплайдиган навлар яратиш вазифаси қўйилади. 
Бундай навлар кўпинча бошқа экинлар уруғи билан (сўли, маккажўхори, 
кунгабоқар ва бошқалар) араштирилиб экилиб ўстирилади. Бу ҳолда уларнинг 
ривожланиш фазалари аралаш килиб экиладиган ўсимликларнинг ривожланиш 
фазалари билан тўғри келиши керак. 
Кузги – қишги
(кишловчи) кўк нўхат экини навлари юқорида келтирилган 
хусусиятлардан ташқари қишга чидамли ва эртапишар бўлиб, далани 
имконияти борича эртароқ бошқа экинлар учун бўшатиш имконини бериш 
керак. Шу хилдаги кўк нўхат навлари Ўзбекистон шароитида оралиқ экини 
сифатида фойдаланиш мумкин. 
Бошланғич материал. 
Селекция ишини муваффақиятли бўлиши 
бошланғич материалга боғлиқ. Бунинг учун имконияти борича экинннинг 
мавжуд манбаъларидан фойдаланиш керак. Муҳим ва қимматли манба бўлиб 
ўсимликларнинг жаҳон коллекциясидаги намуналар ҳисобланади. Бу намуналар 
шакллари турли экологик гуруҳларга мансуб бўлиб, чуқур ўрганилгандан кейин 
тўғридан – тўғри танлаш ѐки чатиштириш йўли билан бошланғич материал 
тайѐрлаб янги навлар яратиш учун фойдаланилади.
Юқори ҳосилли навлар яратиш учун қимматли бошлагич материал бўлиб, 
Уладово–Люлинец 
селекцион–ажриба 
станцияси 
ва 
Бошқирдистон 
деҳқончилик ва дала экинлари селекцияси илмий тадқиқот институтида 
яратилган навлар ҳисобланади. Айниқса юқори комбинацион қобилиятга эга 
бўлган Уладовский 77 нави бу мақсад учун қулай деб ажратиш мумкин. Бу нав 
кўк нўхат экинининг янги навларини яратувчи бошланғич материал бўлиб, 
унинг иштирокида кўп миқдорда юқори ҳосилли навлар яратилган. 
Мавжуд навларни маҳсулдорлигини оширувчи муҳим манба бўлиб кўп 
гулли (ҳосил шохида 3 – 5 дуккак ҳосил қилувчи) шаклларни яратишдир. Кўп 
йиллар мобайнида бошланғич материал сифатида Многоцветковый 5555 (К – 
5555) нави кенг фойдаланилган. Ҳозирги вақтда бошланғич материал сифатида 
бошқа навлар ҳам муваффакиятли фойдаланилмоқда. Аккорд, ОБЦ – 817 
шакли, ҳамда Францияли Triplex, Fabina, Finex ва Нидерландли – Triofin 
навлари. Бу борада ўта қимматли бўлиб ўрта ер денгизи экологик гуруҳ 
намуналари ҳисобланади. (Виктория серияси навлари). 
Уруғлари тўкилмасликка йўналтирилган селекция ишида Приекульский 
341, Приекульский 349, Приекульский 350 мутантлар билан бир қаторда 
Неосыпающийся 1, Тенакс, Труженик ва бошқа навлар ҳамда намуналар кенг 
қўлланилмоқда.


30 
Паст пояли (паст бўйли) кўк нўхат навларини яратишда интенсив типидаги 
Смарагд, Богатырь (Чехославакия) каби навлардан фойдалаш мумкин. 
Япроқчаларсиз (барг қўлтиқлари редукциялашган, мўйлабли, гажакли) 
Прогретта ва Филби (Буюк Британия) навлари кўпроқ ўрганилган бўлиб, шу 
билан бирга бу типдаги кўп мутациялар селекционерларга маълум. Кўк 
нўхатнинг донли гажакли йўналишдаги – Ҳарьковский усатый нави яратилиб 
районлаштирилган. Бу шаклдагилар барг сатхининг оптимал майдонли, етиб 
қолишга чидамли навлар яратишда қимматли манба бўлиб ҳисобланади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish