21
Уруғчилик тизимида навдор уруғлик ҳосил қилишда ҳам питомниклардан
фойдаланилади.
Нав янгилашда элита уруғликларини ҳосил қилишда бирламчи уруғчилик
учта питомникдан иборат:
1.
Бўғинларни биринчи йил синаш питомниги ѐки танлаш типомниги.
2.
Бўғинларни иккинчи йил синаш питомниги ѐки уруғлик питомниги.
3.
1-2 чи йил кўпайтириш питомниги.
Бу питомникларнинг вазифаси юқори сифатли суперэлита ва элита
уруғларини етиштиришдир. Биринчи йил бўғинларини синаш питомнигига
навнинг навдорлиги ва типиклиги юқори бўлган экинзорлардан якка танлаб
олинган ўсимликларнинг уруғларидан иборат авлодлар экилади. Бу
питомникларга кўпинча мингга яқин (300 тадан кам бўлмаган) энг яхши
авлодлар экилади. Авлодларнинг сони уларнинг асосий миқдор белгилари:
поянинг узунлиги, умумий маҳсулдорлиги, битта ўсимлик донининг оғирлиги,
маҳсулдор тупланиш, бошоқдаги дон миқдори, 1000 доннинг вазни, доннинг
сифати
ва
бошқа
қимматли
хўжалик-биологик
белгилари
бўйича
таққосланаѐтганда пухта баҳолашаг имкон берадиган бўлиши керак.
Биринчи йил синаш питомнигида ўсимликларнинг ўсиши ва
ривожланиши устидан тегишли кузатишлар олиб борилади, ѐмон
кўрсаткичларга эга бўлган авлодлар ўзидан чангланувчи экинлардан ҳосилни
йиғиштириш олдидан, четдан чангланувчилардан эса гуллаш олдидан олиб
ташланади.
Қолган энг яхши авлодлар алоҳида –алоҳида йиғиб олиниб, янгилари
лабораторияда баҳоланиб, яроқсизлари ташланиб, қолганларининг уруғи
кейинги иккинчи йилги бўғинларини синаш питомнигига экилади.
Иккинчи йилги бўғинларни синаш питомнигига олинган 300 дан ортиқ
линияларнинг уруғлари 2-3 қайтариқда экилади. Бу питомникда ҳам ўсув
даврида дала кўриклари ўтказилиб навга хос бўлмаган, касалланган линиялар
чиқариб ташланади. Энг яхши линияларнинг ҳосили алоҳида –алоҳида йиғиб
олинади ва дони бўйича олинган мааълумотлар математик усул билан
текширилади ва синифларга ажратилади. Умумий ҳосилдорлиги бўйича энг
яхши линялар кўпайтириш питомнигига экиш учун танлаб олиниб уруғлари
бирлаштирилади.
Кўпайтириш питомнигида уруғ етиштириш экинларнинг кўпайиш
коэфициентига ва элита уруғларига бўлган талабга қараб бир йилдан тўрт
йилгача давом этиши мумкин.
Кўпайтириш питомнигининг вазифаси уруғларни имкони борича тез
кўпайтиришдир. Бу питомникда ўсув даври нав тозалиги бўйича ўтоқ
ўтказилиб, навга хос бўлмаган ва касалланган ўсимликлар олиб ташланади.
Кўпайтириш питомнигида етиштирилган уруғларнинг мутлоқо соф
бўлиши талаб қилинади. Бу уруғлардан келгуси йил суперэлита, суперэлитадан
кейин эса элита уруғларни олиш учун фойдаланилади. Бирламчи уруғ
питомникларида илмий-тадқиқот муассасида селекцион экинлари учун қабул
қилинган усуллар, экиш тартиби ва етиштириш агротехнологияси қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: