22
Мухокама учун саволлар:
1.
Селекция жараѐнида қандай питомниклар мавжуд?
2.
Селекцион питомникнинг вазифаси нимадан иборат?
3.
Махсус питомник нима учун керак?
4.
Бирламчи уруғчиликда қандай питомниклардан фойдаланилади?
1.1. ГОРОХ (КЎК НЎХАТ) СЕЛЕКЦИЯСИ
Дуккакли дон экинлари дуккакдошлар оиласига мансуб бўлиб, бу экинлар
қаторига горох (кўк нўхат), ясмиқ, нўхат, соя, ловия, мош, вика, люпин
ўсимликлари киради. Уларнинг дони, пояси ва барглари таркибида кўп
миқдорда оқсил моддаси сақланади. Донининг таркибида 20 – 30 % оқсили
бўлиб, ғалла экинлари донидаги оқсилга қараганда 2 – 3 марта кўпдир. Соянинг
дони таркибида ундан ҳам кўп 35 – 52 % оқсил ва 17 – 27 % мойи бўлади.
Дуккакли дон экинлари донининг таркибида ҳаѐт учун муҳим бўлган А, В,
В
2
, С, Д, Е, Р ва бошқа витаминлар бор. Бу эса уларнинг хўракилик – озиқ –
овқат ва ем – ҳашаклилик қимматини янада оширади.
Донидан ташқари поясидан тўйимли пичан, силос ҳашаки ун тайѐрланади.
Паҳолининг таркибида 8 – 15 % оқсил сақланиб, бу кўрсаткич ғалла экинлари
похолидан 3 – 5 марта ортиқ.
Кўпчилик дуккакли экинлар дони озиқ – овқат ва енгил саноати учун
қимматли хом ашѐ ҳисобланади. Уларнинг маҳсулотидан – горох ва ловия
консервалари, ѐрма, ун ва ҳоказолар тайѐрланади.
Дуккакли экинлар катта агротехник аҳамиятга эгадир. Улар азот тўпловчи
ўсимликлар бўлиб, туганак бактериялари орқали ҳаводан ҳар гектар ерга 50 –
100 кг гача азот тўпланиши мумкин. Горох, мош ва люпиннинг илдизлари
тупроқдаги қийин эрийдиган фосфорли бирикмаларни ўзлаштира олади. Жаҳон
деҳқончилигида дуккакли дон экинлари тахминан 135 млн гектар майдонга
экилади. Бу экинлар Ҳиндистон, Хитой, Америка ва бошқа мамлакатларда кенг
тарқалган.
Республикамизда дуккакли дон экинлари 1988 йилда 22,2 минг гектарга
яқин майдонда экилган. Бу экинлардан Ўзбекистонда асосан мош, кўк нўхат,
нўхат, ловия ва соя экилади.
Горох – кўк нўхат энг кўп тарқалган асосий дуккакли дон экини
ҳисобланиб, унинг дони озиқ – овқат учун, чорва молларига озиқа сифатида ва
агротехникавий аҳамиятга эга. Донининг таркибида ўртача 20 – 27% оқсил, 4 –
10 % гача қандлар ва А, В, В
2
С витаминлари ҳамда минерал моддалари бор.
Кўк нўхатнинг пишган ва хом дони, шунингдек дуккагидан ҳам консерва
тайѐрланади. Горох чорва молларига озиқа сифатида кенг фойдаланилади. 1 кг
горохда 1,17 озиқа борлиги ва 145 г ҳазмланадиган оқсил моддаси бор.
Поясининг таркибида 12 – 13 %, пичанида 5 – 8% оқсил сақланади. Горох
ўсимлигининг агротехникавий аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, у ҳар гектар
ерга 50 – 70 кг азот тўплайди ва энг яхши ўтмишдош экини бўлиб ҳисобланади.
Айрим минтақаларда бу экиндан сидерат сифатида (яшил ўғит) фойдаланилади.
23
Ўзбекистон шароитида горох – оралиқ экин сифатида ҳам фойдаланилиши
мумкин. Горох экини турли тупроқ – иқлим шароитларида тарқалган.
Ҳамдўстлик мамлакатларида унинг майдони жаҳонда Хитойдан кейин иккинчи
ўринда туради. Асосий майдонлари Россияда (70,2 %) ва Украинада (26,1 %)
катта майдонларда Хитой, Ҳиндистон, Голландия, Германия, Польша ва бошқа
мамлакатларда экилади. Ҳозирда жаҳон деҳқончилигида 15 млн гектар
атрофида экилади.
Do'stlaringiz bilan baham: