Д. Т. Абдукаримов


полиплоидия ва  гаплоидия



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

полиплоидия
ва 
гаплоидия
усулларидан 
фойдаланиб янги белги ва хусусиятли шаклларни ҳосил қилиб, улар асосида 
янги навлар яратилади.
Полиплоид шаклларни сунъий равишда ҳосил қилиш мақсадида турли 
кимѐвий моддалар-алкалоидлар: колхицин, ацеиартен, гемоксин, мендам, азот-
оксиди ва бошқалар қўлланилади. 
А.Беексли ва А.Айвери олимлар томонидан 1937 йилда колхицин 
алкалоидининг полиплоид ҳосил қилиш қобиляти аниқланган. Бўлиниш 
жараѐнидаги хужайраларга колхицин таъсир қилганда худайраларда 
хромосомалар сони кўпайиб полиплоидлар ҳосил бўлиши мумкин. Бу 


12 
кашфиѐтдан кейин амалда экинларнинг полиплоидларини ҳосил қилиш 
селекцияси ишида кенг қўллана бошланди. 
Полиплоидлар келиб чиқишига қараб икки хил бўлади: автополиплоидлар 
ва аллополиплоидлар.
Автополиплоидлар бир хил геномларнинг (ўхшаш хромосомалар асосида) 
бўлиниши туфайли ҳосил бўлади. Улар диплоид ўсимликлрга нисбатан катта 
бўлган барги ва мевалари (уруғи ҳам) йирик бўлади. 
Автополиплоидия асосида колхициндан фойдаланиб қишлоқ хўжалик 
экинларининг юқори ҳосилли, яхши сифатли триплоид, тетраплоид, пентаплоид 
навлари яратилмоқда. 
Масалан, диплоид қанд лавлагининг (2n=18) уруғи колхициннинг 0,2 % 
ли сувдаги эритмасида ивитилиб экилади. Колхицин таъсири остида 
хромосомалар сони икки баробар кўпаяди ва (4n=36) тетралоид ҳосил бўлади. 
Тетраплоид 
ўсимлиги 
(4n=36) 
диплоид 
ўсимлиги 
(2n=18) 
билан 
чатиштирилади, натижада триплоид ўсимлиги ҳосил бўлади.
2n=18 (колхицин 0,2 %) 
4n=36 х 2n=18 
3n=27 триплоид 
2n=18 
n=9
2n+ n = 3n
Қанд лавлагининг триплоиди илдизмевасининг ҳосилдолиги ва 
таркибидаги қанднинг миқдори бошқа навлардан (диплоидлардан) устун 
туради. Бундан ташқари илдиз мевасида кул моддасининг миқдори кам бўлиб, 
саноатда қанд ажратишга кўп ҳалақит қилмайди. Триплоид қанд лавлаги ҳосил 
қилиш билан бирга, яна бир муҳим хусусиятли –бир майсали уруғли навлар 
яратиш имконияти туғилади.
Қанд лавлагининг бир қанча қимматли триплоид навлари яратилган. Ҳар 
гектаридан 45-50 тонна илдиз мева ѐки 7,5-9,0 тоннагача қанд ҳосили берадиган 
қанд лавлагининг Кубанский полигбрид, Белоцерковский полигбрид, 
Белоцерковский полигбрид-2, Қирғиз 18 каби триплоид дурагайлари кенг 
майдонларда тарқалган. 
Япония генетик селекционер олими Г.Киҳара тарвузнинг диплоиди 
(2n=22) билан тетраплоидини (4n=44) чатиштириб, шу экиннинг уруғсиз 
триплоидини яратди. Уруғсиз триплоид Япония, АҚШ, Хитойда ва бошқа 
мамлакатларда экилмоқда. Ҳозирги вақтда триплоид уруғсиз тарвузнинг 
уруғини етиштириш Хитойда кенг равишда ривожланиб, унинг уруғи кўп 
мамлакатларга тарқатилмоқда. 
Жавдар, себарга, гречиха (маржумак), олма, тут, чой, узум, картошка каби 
ўсимликларнинг автополиплоидлари яратилган ва кўп мамлакатларда кенг 
майдонларда тарқалиб экилмоқда. 
Аллополиплоидия – ҳар хил геномларни қўшилиши туфайли вужудга 
келадиган полиплоидия. Агар бир тур (туркум) нинг геноми АА -2n=42 
хромосомали бўлса, иккинчининг геноми ВВ -2n=14 бўлса, уларни чатиштириш 
натижасида АВ (2n=28) дурагайлари ҳосил бўлади. Бу дурагайнинг уруғига 
колхицин таъсир қилинса хромосомалар сони икки борабор ошади 28+28=56 
бўлиб, икки туркумларнинг геномлари қўшилади. ААВВ=56 хромосомали 
амфидиплоид ҳосил бўлади. Бу янги амфидиплоид таркибида 42 хромосома 


13 
буғдойнинг, 14 хромосома жавдарникидир. Демак, амфидиплоидларда 
хромосомалар сони иккала диплоид туркумларининг йиғиндисига тенг.
В.Е.Пиарев Москва, Немчиновка илмий тадқиқот институтида юмшоқ 
буғдой билан (2n=42), жавдарни (2n=14) чатиштириб 56 хромосомали 
амфидиплоид-Тритикалени яратди. А.Ф.Шулиндин Украина ўсимликшунослик, 
селекция ва генетика илмий-тадқиқот институтида қаттиқ буғдойнинг (2n=28), 
жавдарни (2n=14) чатиштириб, 42 хромосомали амфидиплоид-Тритикалени 
яратди. 
Тритикаленинг 150 тадан зиѐд навлари яратилиб катта майдонларда 
экилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда тритикаленинг Баходир, Многазерный 2, 
Праг 1, Узор навлари Давлат реестирига киритилиб республика хўжаликларида 
экилмоқда. 
Тритикалени дастлабки шаклларининг фондини бойитиш мақсадида 
CIMMYT олимлари томонидан муртакни сунъий озиқа муҳитида ўстириш ва 
хромосомалар сонини икки баробар оширишда қўлланиладиган услублари 
аҳаиятли даражада такомиллаштирилди. 
CIMMYT да тритикале селекциясининг янги босқичи бўлиб, бу экиннинг 
баҳори навларини жавдарнинг кузги шакллари билан буғдойни тритикале 
билан чатиштиришга жалб этиб, уларни қимматли белгилари ҳосил қилишда 
донор сифатида фойдаланиши ҳисобланади. 
Россияда охирги йилларда уч туркумли тритикале дурагайларини ҳосил 
қилиш ишлари бошлаб юборилган. Уч туркумли тритикаленинг қимматлилиги 
шундан иборатки унда буғдойнинг, жавдар ва буғдойнинг белги ва 
хусусиятлари мужассамланган ва оқсил миқдори (буғдойга нисбатан 3-4 % га, 
жавдарга нисбатан 5 % га) ошади. Бу дурагайлар кузги буғдойнинг интенсив 
типдаги янги навларини яратиш учун катта қизиқиш туғдиради. 
Тритикале Ўзбекистонда кенг тарқалган янги озиқ – овқат, ем-хашак 
экини ҳисобланиб, асосан суғориладиган ерларда ва қисман лалимикор ерларда 
етиштирилади. Сурхондарѐнинг суғориладиган ерларида гектаридан 350-600 ц 
яшил масса ҳосили олинган. Дон ҳосили сувликда 50-60 ва ундан ҳам кўп 
центнергача етади. Жаҳонда 2004 йилда тритикале 3,04 млн/га ерга экилиб, 
ўртача ҳосилдорлиги 11,1 ц ни ташкил этган. Максимал ҳосилдорлиги 
Белгарияда-116, Италияда 110, Ирландияда 107, Германияда 92, Швецияда 85, 
еларусда 99 центнерга етган. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish