3. Мустақил ишларнинг тавсия этиладиган мавзулари......................376
4.0. Баъзи таянч иборалар изоҳи..............................................................378
5.0. Рейтинг тизими бўйича жорий ва оралиқ назорат ўтказиш учун
тест саволлари........................................................................................................390
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйҳати.......................................................414
5
СЎЗ БОШИ
6
КИРИШ
1. Ўзбекистода селекция ишларининг асосий йўналишлари
Деҳқончиликнинг асосий вазифаси экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва
сифатли маҳсулот етиштиришдир. Ер юзидаги аҳолининг йил сайин кўпайши
ўсиб бориши билан фойдаланиладиган, суғориладиган ерлар майдони ўсмасдан,
чегараланган ҳолда қолмоқда. Агар 1930 йилда аҳолининг сони 2 милион
бўлган бўлса, 2011 йилда у 7 милионгача етиб, ўсиб бормоқда. Ўзбекистонда
ҳам кундан-кунга ўсиб, ҳосирги кунда 29 милион кишидан ортиб кетди.
Аҳолининг
озиқ-овқат
билан,
саноатни
эса
ҳом-ашѐ
билан
таъминлашнинг фақат бир йўли мавжуд. У ҳам бўлса, қишлоқ хўжалик
экинларининг ҳосилдорлигини оширишдир.
Юқори ҳосил етиштириш масаласини биринчидан тегишли парвариш-
агротехнологик тадбирлар билан экинларнинг талабини қондириш (тўкис
шароити, ўғитлаш, суғориш, парвариш қилиш) ва иккинчидан, селекция
усуллари билан ўсимликнинг ўзига бевосита таъсир этиб, керакли белги ва
хусусиятларга эга навларни (дурагайларни) яратиб, қишлоқ хўжалигига жорий
этиш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Юқори
ва
сифатли
ҳосил
олишда
экиладиган
навларнинг
(дурагайларнинг) роли катта.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қишлоқ хўжалигида
ислохатни чуқурлаштиришда селекциянинг ролига катта аҳамият бериб
келмоқда. Чунки экинларнинг янги нав ва дурагайларини яратиш билан
селекция фани шуғулланади. Қишлоқ хўжалик экиннинг нави ишлаб чиқариш
воситаси бўлиб, деҳқончиликни интенсивлаштиришнинг асосий омилларидан
биридир.
Ўтган асрнинг 50-60 йиллари биологик ва қишлоқ хўжалик фанининг
ютуқлари
иқтисодий
ривожланган
мамлакатларда
донли
экинлар
ҳосилдорлигини 2-3 марта оширилишини таъминлади. Бунда ҳосилдорликни
оширишда ўртача учдан бир қисми калта пояли, касаллик ва зараркунандаларга
чидамли, ва деҳқончиликни интенсификациялаш омилларига қулай навларни
жорий этиш ҳисобига эришилган (Касаева, Ковалев, 1989).
Ривожланаѐтган мамалакатларда (Ҳиндистон, Мексика) 60-70 чи
йилларда ҳосилдорликни кескин ўсиши нав алмаштириш билан боғлиқ.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда бу даврда ҳосилдорликни ўсиш
суръатлари ўшанчалик, аммо абсолют ўсиши-анча юқори бўлган (1-жадвал).
Дон ишлаб чиқаришни кўпайишининг асосий роли деҳқончиликни
интенсивлаштириш бўлиб, унинг учун тегишли шароит омилларига мос навлар
талаб қилинар эди. Масалан, Германия Федератив Республикасида (ГФР) 1952-
1957 йилларда кузги буғдой ҳосилдорлигининг гектарига ўртача бир йиллик
ўсиши 52 кт, жумладан 62 % агротехнологиянинг такомилланиши ҳисобида, 35
%, янги навларни жорий этиш эвазига, баҳори буғдойда тегишли равишда 82
кт/га, 68 ва 32 %; кузги арпада 93 кт/га, 81 ва 19 %; баҳори арпада 59 кт/га 49 ва
7
51 %; сулида 58 кт/га, 59 ва 41%; маккажўхори дони учун 196 кт/га 66 ва 34 %;
кузги жавдарда 62 кт/га, 13 ва 87 % (Шевелуха, 1998).
Do'stlaringiz bilan baham: |