Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Гаплоидия
Ҳозирги вақтда селекция ишида сунъий гаплоидлардан кенг 
фойдаланилмоқда. Хромосомалар тўплами дастлабки миқдорига нисбатан икки 
марта кам бўлган организмлар гаплоидлар ѐки моноплоидлар дейилади. 
Гаплоидия гомозиготали шаклларини тез ва қисқа муддатда яратишда ва 
узоқ шаклларни дурагайлашда кенг қўлланилади. 
Маълумки инцухт (инбридинг) асосида гомозигота (турғун) шаклларни 
ҳосил қилиш учун ўсимликни камида 7-10 йил давомида мажбурий ўзидан 
чанглатиш лозим. Шундан кейин ҳам уларда гетерозиготалик маълум даражада 
сақланиб қолади.
Гаплоид ўсимликлардаги хромосомалар сонини икки баробар ошириб, 2-
3 йилда юқори даражали гомозигота организмларини яратиш мумкин. Бунда 


14 
гаплоид асосида ҳосил қилинган ўсимликлар нормал насл берадиган, яъни 
фертил ҳолатда бўлади. 
Гаплоидия узоқ шаклларни дурагайлашда чатишмасликни енгишда кенг 
қўлланилади. Масалан, картошканинг маданий тетраплоид (2n=48) тури 
навлари ѐввоий диплоид (2n=24) тури билан ѐмон чатишади. Уларни осонлик 
билан чатиштириш учун маданий тетраплоид тури навларининг гаплоид 
ўсимликлари (дигаплоид 2n=24) ҳосил қилиниб, кейин ѐввоий диплоид (2n=24) 
тур ўсимлиги билан чатиштирилади. Ҳосил бўлган узоқ шаклли дурагай 
уруғига колхицин таъсир қилиб, бу дурагай 48 хромосомалигига айлантирилади 
(2n=28).
Гаплоидлар мутагенлар таъсир эттириб олингандан сўнг дархол рецессив 
мутантларни танлаб олишда ҳам кенг қўлланилади. 
Гаплоидлардан буғдойнинг пакана бўйли, картошканинг касалликларга 
чидамли навларни яратишда кенг фойдаланилади. 
Ўсимликлар 
селекциясида 
гетерозисдан 
фойдаланиш 
синтетик 
селекциянинг яна бир истиқболли усулидир. 
Гетерозис ходисаси биринчи бўлиб четдан чангланувчи ўсимликларда 
кузатилган ва яхши ўрганилиб кенг миқѐсда маккажўхори, қанд лавлаги, 
сабзавот-полиз ва бошқа экинларда фойдаланилмоқда. Улардан чангланувчи 
ўсимликларда ҳам охирги йилларда бу масалага катта эътибор берилмоқда. 
Экинларни ҳосилдорлигини ошириш ва барқорорликни таъминлашни 
катта резерв (заҳира) бўлиб гетерозис селекцияси ҳисобланади. Энг катта ва 
узоқ давомида мувофақиятлар АҚШ да маккажўхорининг дурагай ҳосил қилиш 
селекциясида эришилган. Умуман қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига озиқа 
экинларининг 40 га яқин дурагай навлари жорий қилинган (Жакотэ, 1984). Бу 
йўналишдаги тадқиқотлар буғдой дурагайларини АҚШ, Франция ва Австралия, 
жавдарнинг ФГР, шолининг ХХР ва Японияда каммерияли (савдо-сотиқ, 
тижорат) ҳолатда фойдаланишга олиб келган.
Хитойда шолининг биринчи дурагайлари ишлаб чиқаришга 1975 йилда 
киритилади. Ҳозирги кунда уларнинг сони бир неча ўнлар сонига етган. 1980 
йилга келиб шоли дурагайлари умумий майдоннинг 17 % ни эгаллаган. Дурагай 
шоли экиш эвазига, оддий навларга нисбатан, қўшимча ҳосил 10-15 % ошган. 
ХХР 
дурагай 
шолининг 
уруғчилиги 
цитоплазматик 
эркак 
пуштсизлигидан фойдаланишга асосланган. 1983 йил шолининг жахон 
коллекциясидан етарли миқдорда самарали фертильликни тикловчи шакллари 
ажратиб олинган. Улардан энг кўп миқдорда фойдаланиладиган Филлипиндаги 
шоличилик халқаро институти интенсив типдаги калтапояли IR-24, IR-26 ва IR-
661 навларидир. 
Хитойлик селекционерлари шолининг айрим турлари хужайраларнинг 
ядролари ѐруғлик ѐки ҳарорат таъсири остида ўзининг бўлиниш қобилятини 
ўзгартириши мумкинлигини аниқлаганлар.
Японияда 1984 йилда шолининг Акэнокоси биринчи дурагайи яратилади, 
унинг ҳосилдорлиги юқори ҳосилли навларга нисбатан 13 % юқори бўлган. 
1986 йилда ундан ҳам юқорироқ ҳосил берадиган Акитикара дурагайи 
яратилди. 


15 
Кузги жавдарнинг коммерцияли дурагайлари жахонда илк бор Германия 
Федератив Республикаси ишлаб чиқарига киритилди. Уларнинг уруғчилиги 
Памка типдаги цитоплазматик эркак пуштсизлигига асосланган. Она шакли 
сифатида эркак стерилли оддий дурагай, ота шакли сифатида эса-тикловчи-
синтетик навдан фойдаланилади. Жавдарнинг дурагайларининг ўртача 
ҳосилдорлиги навсинашларда энг яхши навларга нисбатан 10-19 % юқори 
бўлган. 
Россия олимларининг Германия Лохов-Пет-Кус фирмаси билан 
ҳамкорлигида кузги жавдарнинг Россиянинг ноқоратупроқ худудида ўстириш 
учун юқори гетерозисли F
1
дурагай уруғларини етиштириш ишлари бошлаб 
юборилган. 
1997 йилда ЦЭП асосида 16 дурагайларининг F

уруғлари ҳосил қилинган 
ва уларнинг экологик синовлари ташкил қилинган. 
Бу дурагайларнинг бири (она шакли-германияли, ота шакли+россияли) 
82,1 ц/га ҳосил қилиб, Пургу навига нисбатан8,7 ц/га (ѐки 11,8 %) юқори ҳосил 
берган. 
Дурагай буғдой етиштириш ғояси асосан АҚШ олимлари тамонидан 
ишлаб чиқилган ва натижада улар томонидан ишлаб чиқаришга бир неча 
дурагайлар жорий этилган. Аммо ЦЭП асосида дурагай етиштириш уруғчилиги 
мураккаб бўлганлиги ва уруғнинг қиммати юқори бўлганлиги сабабли бу 
дурагайларни тарқалишига тўсқинлик қилган. 
Гетерозис селекциясида гаметоцидларан фойдаланиш. Самарали 
гаметоцидлар ҳосил қилиши билан уларнинг селекцияси ва ишлаб чиқариш 
асосида фойдаланиш янги босқичи бошланади. 
АҚШ да Rahm ва Haes, Буюк Британияда Shell компаниялари томонидан 
фақат эркак гаметаларини ривожланишини тўсқинлик қиладиган кимѐвий 
гаметацидлар (WL84811 ва PH 0007) синтез қилинади. Улар ѐрдамида АҚШ, 
Буюк Британия, Франция, Италия ва қатор малакатларда юқори ҳосилли 
навларга нисбатан 15-20 % қўшимча ҳосил берадиган буғдойнинг кўп 
дурагайлари яратилган. ЦЭП асосида чангнинг биологик пуштсизлантириш 
буғдой дурагайларини ҳосил қилиш муддати 10-12 йилдан 3-4 йилгача 
қисқаради. Гаметоцидлар бундан ташқари арпа, шоли, жавдар ва бошқа 
экинлари учун итиқболлидир (Федин, Кузнецова, 1977). 
Буғдой ва бошқа экинлар эркак туштсизли ўсимликларни ҳосил қилиш 
учун этрел, малеин кислотасининг гидрозида, нафтилуксус кислотаси ва бошқа 
кимѐвий бирикмаларидан фойдаланилади. 
Гаметацидлардан 
фойдаланиш 
дурагай 
уруғларини 
етиштириш 
схемасини оддийлаштиради, ҳаражатлар ва муддатларини қисқартиради, шу 
билан бирга қишлоқ хўжалик экинларининг юқори маҳсулдорлиги ва 
ҳосилдорликни барқарорлигини таъминлайди.
Битехнология усуллари қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида, 
жумладан ўсимликшунослик, селекция ва уруғчиликда фойдаланилади. Бу 
усуллар ѐрдамида фитопаразитларга қурғоқчиликка чидамли, совуққа ѐки 
юқори ҳароратга, юқори ѐки паст намликка чидамли трансген ўсимликлар 


16 
ҳосил қилиш, бундан ташқари шўрланган ерларда ўсадиган модификацион 
ўсимликларни яратиш мумкин.
Ҳозирги замон селекциясида ўсимликларнинг чидамли лиги ва маҳсулот 
сифатини яхшилашга қаратилган жахонда нав манбаъларини янги поғонасини 
яратишда

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish