Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

регенератлари
ҳосил қилинган. Буларнинг кўплари 
қурғоқчиликка, ўта юқори ва паст ҳароратга, шўрланишга, хавфли замбуруқ, 
бактериал ва вирус касалликларига чидамли шаклларидир. Биотехнология 
усуллари қўлланилиши натижасида ҳосил қилинган бирнчи навлари (Россияда) 
давлат реестирига киритилган.
Селекциянинг анъанавий усуллари ўсимликларни тубдан ўзгартиришни 
таъминлай олмайди. Шунинг учун селекцияда биотехнология ва генетик 
инженерия усулларидан фойдаланиш катта қизиқиш туғдиради. Селекция 
ишида 
хужайра селекциясидан
фойдаланиш авж олмоқда.
Хужайра селекцияси 
–аниқ тип ўсимликнинг хужайра экинида 
доминантликни ўсиб бориш жараѐнидир. Ҳар бир хужайра каллус ҳосил қилиш 
мумкин, каллус эса ўз навбатида янги ўсимликнинг ҳосил бўлишини 
таъминлайди, демак хужайра селекцияси орқали ўсимликларни янги 
шаклларини ҳосил қилиш мумкин. Бу шакллар генетик жихатдан дастлабки 
хужайрага ўхшаш бўлади. Жинсий дурагайлаш имкониятларининг ота-она 
шакллари сифатида фақат аниқ бўлган организимларни олиш мумкинлиги 
билан чегараланган. Масалан, бир-бирига яқин бўлган турлараро дурагайлаш 
амлга оширилади. Соматик хужайраларнинг изоляцияланган (яккаланган) 
протопластларни бирлаштириш имкониятлари аниқланиши билан дурагайлар 
ҳосил қилишнинг принципиал янги йўли очилишини тақоза этади. Чунки, 
протопластлар қўшилиши натижасида ҳосил бўлган хужайралардан 
селекционерларни қизиқтирадиган тўлиқ ўсимлик ҳосил қилиш мумкин. 
Протопластларни бирлаштириш усуллари жинсий йўл билан мумкин 
бўлмаган холларда чатиштиришни янги имкониятлари вужудга келади ва шу 
билан бирга селекциянинг анъанавий усуллари билан ҳосил қилиб бўлмайдиган 
генлар комбинациясини ҳосил бўлишини таъминлайди.
Протопластлар бирлашиш усули билан дурагайлар ҳосил қилиниши 
хужайра инженерияси соҳасига мансуб. Бу соха “парасексуал”, “жинсий 
бўлмаган”, “соматик” дурагайлаш деб аталади. Парасексуал дурагайлаш 
усуллари ѐрдамида тур ичида, турлараро, хатто туркумлараро дурагайлар ҳосил 
қилинади. Масалан, маданий картошканинг (S.tuberosum) Прискульский ранний 
навини протопластларини бирлаштиришга эришилди. Ёввоий картошканинг 
туганаклари жуда майда, лекин кўп касалликларга чидамли. Прискульский 


18 
ранний нави йирик туганаклар ҳосил қилади. Лекин, унинг ўсимликлари 
касалликларга чидамсиз. Бу икки тур ўсимликлари бир-биридан бошқа 
белгилари билан фарқ қилади. Масалан, протопластларнинг катталиги билан 
икки тур протопластлари бир бутунга бирлашиб озиқа муҳитига 
жойлаштирилганидан кейин тез орада одатдаги калмус тўқимаси ҳосил бўлади. 
Унинг ичида муртак шаклдаги тузилмасини ҳосил қилиш учун калмуснинг 
бўлакчалари бошқа хилдаги озиқа муҳитига жойлаштирилади. Бу озиқфа 
муҳитида ҳосил бўлган ўсимталар тупроққа кўчириб экилади ва улар катта 
ўсимлик бўлиб етилади. Бу дурагайларнинг хусусиятлари қуйдагича: 
баргларининг ва тубининг шакли, туганакларининг катталиги бўйича улар 
маданий ва ѐввоий турларининг оралиқ холатида. Худди шундай холат 
одатдаги жинсий дурагайлашда кузатилади, аммо соматик дурагайлаш йўли 
билан ҳосил бўлган дурагай “V” вирусга чидамли. Шу хусусият билан жинсий 
дурагайлашдан фарқ қилади.
Оҳирги 20 йил давомида биотехнология рекомбинант ДНК дан (табиатда 
бирга учрайдиган фрагментларнинг бирлашиши асосида ҳосил қилинган) 
фойдаланиб қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштиришнинг янги бебаҳо илмий 
усулга айлантирилди. Рекомбинант ДНК селекционерларга генларни якка-якка 
танлаб ўсимликларга киритиш билан бир вақтда нафақат анъанавий селекцияга 
нисбатан вақтни тежашга олиб келади, балки ҳар хил ўсимлик турларидан 
фойдали генларни ҳосил қилиш имконини яратади. Бу генетик трансформация 
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилар учун катта фойда келтиради, яъни 
ўсимликларнинг зарарли ҳашаротларга, касалликларга, гербицидларга 
чидамлилигини оширади: қўшимча авзаллиги қурғоқчиликка ѐки ортиқча 
намликка, иссиққа ѐки совуққа чидамли навларни яратишдир. Шу билан бирга 
янги навлар маусулот сифатини ва организм учун фойдали бўлишидир. 
Трансген ўсимликларнинг янги навлари ишлаб чиқаришда қисқа 
муддатда тезликда тарқалмоқда. 1996-1999 йилда асосий озиқ-овқат экинлари 
трансген навларининг экин майдони 25 марта кўпайган (1,7 млн/гадан 40 
млн/га). 
Қатор мамлакатларда (АҚШ, Япония,Канада, Буюк Британия, Франция, 
Хитой ва бошқа) селектив шароитида мутант хужайралари самоклоная 
вариацияларини ажратиб олиш йўли билан ўсимликларни янги шаклларини 
яратишда хужайра селекциясини кенг қўлланилиши кузатилади. 
Россия шароитида хужайра, тўқима, органлар ўстириш усули ѐрдамида 
илик бор арпанинг Исток, Одесский 115, Трепия, теннойдар, Биос-1, Рамос, 
Рахат, шолининг Биориза, кузги буғдойнинг Смуглянка навлари яратилган. 
Уларни яратиш учун кетадиган муддат 4-6 йилга қисқартирилган.
Селекция ишида қўлланиладиган жинсий дурагайлаш қва танлашга 
асосланган усуллари ўсимликларнинг янги генотипларини ҳосил қилишини 
таъминлайди. Бу усуллар қўлланилиб қишлоқ хўжалик экинларининг жуда кўп 
нав ва дурагайлари, жумладан олий даражадагилари яратилиб асосий 
майдонларда экилиб келмоқда. Селекциянинг классик анъанавий усуллари 
келгусида ҳам янги навларни яратишда асосий усул бўлиб қолади. 


19 
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз далаларида 123 хил экинларнинг мингга 
яқин нави Давлат реестирига киритилиб экилмоқда. Шулардан яримига яқин 
(47-48 %) Ўзбекистон селекционерлари томонидан маҳаллий шароитларда 
яратилган. Кўп экинларнинг Давлат реестирига киритилган ҳамма навлари-ғўза, 
дуккакли дон экинлари, каноп, тамаки, кузги арпа, жўхори, шоли, соя, қовун ва 
бошқалар. Лекин бу борада селекционерларимиз олдида катта вазифалар 
турибди. Масалан, кузги юмшоқ буғдой навларининг ярими, картошканинг 80 
%, қанд лавлагининг 85 %, олма, нок, шафтоли, узумнинг 35-60 % навлари 
четдан келтирилган ва уруғлиги ҳар йили қиммат нарҳларда сотиб олинмоқда.
Шундай қилиб селекциянинг муҳим вазифаси-муайян тупроқ-иқлим 
шароитида мутассил мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлайдиган навлар 
яратишдан иборат.
Дала экинлари селекцияси ва уруғчилиги фанини ўзлаштириш учун 
биринчи навбатда генетик асослари умумий селекция фанини, яъни селекцияда 
қўлланадиган усулларни – селекция жараѐнини яхши ўзлаштириши лозим, 
ундан кейин алоҳида экинларнинг генетикаси, селекцияси ва уруғчилигини 
ўзлаштириши лозим. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish