1-жадвал
Донли экинлар ҳосилдорлигини ўртача йиллик ўсиши (Жаҳонда ва дон
ишлаб чиқарувчи мамлакатларда 1948 йилдан 1988 йилгача, Шевелуха,
1988)
№ Мамлакатлар
1948/52
1961/65
1961/65
1967/69
1967/69
1973/75
1973/75
1979/81
1979/81
1986/88
ц/га % ц/га % ц/га %
ц/га
%
ц/га %
1 Жаҳон-ҳамма
0,29 2,5 0,44 3,3 0,33 2,3
0,53
3,2 0,50 2,3
2 Иттифоқ
0,19 2,4 0,59 5,8 0,25 1,9
-0,12 -0,8 0,55 4,0
3 Буюк Британия 0,85 3,1 0,14 0,5 0,73 2,3
1,07
3,2 1,23 2,6
4 Канада
0,16 1,3 0,40 3,1 0,27 1,1
0,47
2,8 0,11 0,5
5 АҚШ
0,81 4,0 0,76 3,3 0,40 1,6
1,33
4,3 0,36 0,8
6 Франция
0,85 4,3 1,58 6,5 0,93 3,0
0,93
2,6 1,41 3,0
7 ГФР
0,49 4,9 1,40
5,4 0,68 2,1
0,55
1,6 1,36 3,1
Буюк Британия агробатаника Миллий институтининг маълумотлдарига
кўра 1957 йилгача донли экинлар ҳосилдорлигини оширишда асосий ролни
гербицид ва ўғитлар ўйнаган, кейинги ўн йилликда яни ѐтиб қолишга чидамли
навларни ўстиришда азот меъѐрларини оширилиши ҳисобида, 1967 йилдан
кейин нав алмаштириш ўйнаган.
Буғдой ҳосилдорлигининг оширилишида, шу даврларда селекциянинг
хиссаси тегишлича 38,42 ва 60 % ташкил қилган.
АҚШ да донли экинлар ҳосилдорлигини кескин ошиши 50-70 йилларда, юқори
ҳосилли экинларни жорий этиб, экин майдонлари структурасининг ўзгариши,
нав алмаштириш, энг яхши сарали уруғлардан фойдаланиш, ўғитларни кенг
қўлланиши, пестицидлардан фойдаланиш ва суғориш ҳамда қишлоқ хўжалик
техникасининг такомиллаштириш асосида кузатилган.
Собиқ иттифоқда донли экинлар ҳосилдолигини йиллик ўртача кучли
ўсиши 60-80 нчи йилларда кузатилган, тегишлича 0,59 ва 0,55 ц/га.
Ҳосилдорлик ва ялпи ҳосил ярим интенсив типидаги буғдойни Мароновская
808, Безостая-1, арпанинг Масковский 121, жавдарнинг Восход 1 ва Восход 2 ва
бошқа навлар эвазига бўлган.
Селекция ва технологияларни интенсивлаштирилиши қатор иқтисодий
ривожланган мамлакатларда донли экинлар ҳосилдорлик даражасининг юксак
лигини таъминлади (2-жадвал).
Ҳозирги кунда яққол кўринадики ҳосилдорликни оширилиши
масалаларини учишда селекциянинг роли кун сайин ошиб боради. Чунки нав
ҳосилдорлик даражасини кўтариш ва унинг барқарорлигини таъминлашнинг
ўта ишончли ва иқтисодий қулай омилидир.
Қишлоқ хўжалик экинлари селекциясининг асосий йўналишлари-
экиннинг тури, хилига, тупроқ-иқлим шароитига, ишлаб чиқаришнинг бозор ва
8
саноатнинг талабларига, нав яратиладиган ва келажакда экиладиган жойдаги
касаллик ва зараркунандаларнинг мавжудлигига ва экинни парваришида,
ҳосилни йиғиб олишда механизация воситаларидан фойдаланиш имконига
қараб белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |