24
Вегетация даврининг бошларида секин ўсиб ривожланади, лекин “гуллаш
пишиш” даври тезлик билан ўтади. Юқоридаги гуруҳ ўсимликларига нисбатан
сувга иссиқликка ва юқори агротехникага талабчан. Бу гуруҳ горохнинг Роман,
Орлик (Чехословакия) ва Паули (Голландия) навлари мавжуд улар асосан
сабзавот шаклидадир.
Ўрта европа кўк нўхати
– энг кўп тарқалган гуруҳ. Вегетатив органлари
ўрта ѐки йирик, генератив органлари эса – майда (кичик) ѐки ўртача катталикда.
1000 уруғнинг вазни 150 – 260 г. Ўсимлигининг бўйи ўртача катталикда,
қисман баланд бўйли. Тезликдаги миқѐсда ўсадиган, ўсиш даврининг
бошларида сувга кам талабчан. Вегетация даврида иссиқликка кам талабчан,
ўта пластиклик қобилиятли. Бу гуруҳ горохнинг ўта эрта пишар навлари
мавжуд. Уруғининг таркибида 21 – 31 % оқсил сақланади. Гуруҳнинг Капитал,
Рамонский 77, Урожайный, Горьковский 186 ва бошқа навлари мавжуд.
Сибир кўк нўхати
ўсимлик киѐфаси ўртача катталикда, бўйи 150 см гача,
уруғи майда, 1000 тасининг вазни 200 граммгача, униб чиқиш – гуллаш,
даврида ўсимлик аста – секин (суст) ўсади, шунинг учун шу даврда
қурғоқчиликка чидамли бўлади. Ҳосилини (шаклланаши) ва пишиши даврида
иссиқликка кам талабчан. Куннинг узоқлигига талабчан, қисқа кун шароитида
гулламайди. Бу гуруҳ навлари – Тулунский гибрид, Град амурский.
Кўк нўхатнинг морфобиологик хусусиятлари
. Кўк нўхат ўсимлигининг
илдизи ўқ илдиз бўлиб, 1,5 метр чуқурликкача етади. Ён илдизлари асосан
тупроқнинг ҳайдов чуқурлигида жойлашади. Унинг илдизида азот тўплайдиган
бактериалар (Rhisobium туридан), симбиоз бўлиб жойлашади. Пояси одатда
аниқ кўринмайдиган тўрт қиррали. Пояси пакана бўйли (50 см гача), ярим
пакана (51 – 80 см), ўрта бўйли (81 – 150 см) ва баланд бўйли (151 – 300 см)
бўлади. Поясининг шохланиши икки хил бўлади. Поясининг остки (асоси)
қисмида ва поя бўйича барг бўғинида шохланиши.
Барглари
мураккаб жуфт патли. Одатда барг бандидан 2 – 3 жуфт
япроқчалар ва ток сонли 3–5 баъзан 7 гажак (муйлабча) билан тугайди. Шу
гажаклари худди узумникига ўхшаб атрофидаги ўсимликка чирмашиб, поянинг
тик туришини таъминлайди. Бошқа шаклларидаги барг хиллари ҳам учрайди.
Гуллари
– капалаксимон, гулкоса, гултожибарг ва генератив органлари
(10 та чангчи ва тугунча). Гултожибаргда 5 та гул барги бўлиб улар ҳар хил
шаклда бўлади. Ранги хилма – хил бўлиб, барг қўлтиғидаги ѐки ѐн
шохларининг учларида бир нечадан бўлиб жойлашади. Хўраки кўк нўхатнинг
гули оқ уруғи думалоқ. Кўпинча силлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: