А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

 
 
9.7. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервини ташкил қилиш ва фойдаланиш 
ҳисоби. 
8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» счёти бир маромда харажат ва 
тўловларни ишлаб чиқариш ёки муомала харажатларига киритиш йўли билан белгиланган 
тартибда резерв қилинган суммалар ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни жамлаш 
учун қўлланилади. 
Хусусан, ушбу счётда асосий воситаларни таъмирлаш бўйича келгуси харажатлар 
суммасини акс эттириш мумкин. Резервнинг ҳосил бўлиши: 
Д-т 2010, 2110, 2310, 2510 Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари 
К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви». 
Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мувофиқ бундай резервни ташкил қилиш 
тавсия қилинмайди, чунки корхона уни ташкил этишда ўз ҳисоботида амалга оширилмаган 
харажатларни акс эттиради ва фойдани камайтиради. 
Тижорат корхоналари, агар ҳисоб сиёсатида бу акс эттирилган бўлса, фақат соф фойда 
ҳисобига резерв ташкил этишлари мумкин. Ишлаб чиқариш эҳтиғжлари учун резервдан 
фойдаланишда солиқ солинадиган база мазкур харажатлар суммасига камайтирилади. 
Корхоналарда ташкил этилган ушбу резервлардан асосий воситалар таъмир қилинағтганда 
ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Илгари ташкил этилган резерв ҳисобидан асосий воситани капитал таъмир қилиш учун 
материаллар сарфланса, қуйидагича проводка берилади: 
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» 
К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар». 
Илгари резерв қилинган суммалар бўйича ҳисоб-китоб счётларидан харажатлар тўланса, 
қуйидагича ёзув қилинади: 
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» 
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
 
 
9.8. Молиявий натижалар кўрсаткичлари таркиби ва улар шаклланиш тартиби. 
Молиявий натижалар
– 
бу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида 
тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблаҒнинг ошиши ёки камайишидир. 
Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва 
зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади. 
Молиявий натижаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардир: 
- молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғриэканлигини ўрганиш; 
- олинган фойда миқдорини ҳар ойда ҳамда йил бошидан ўз вақтида ва тўғри ҳисоб-китоб 
қилиш; 
- молиявий натижалар билан боғлиқ операцияларни ва уларнинг тақсимланишини 
бухгалтерия ҳисоби счётларида ва тегишли регистрларда тўҒри акс эттириш. 
Молиявий натижани аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 
54 – сонли қарори билан «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги 
Низом асосида олиб борилади. 
Ушбу Низомнинг аҳамияти катта бўлиб, у солиққа тортиладиган фойда билан бухгалтерия 
счётида (баланс фойда) ҳосил бўладиган фойда фарқини аниқлаш имкониятини беради. 
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом бир томондан, хўжалик субъектларига ҳисобот 
даври ичидасодир бўлган харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни олиш 


145 
имкониятини берса, иккинчи томондан, солиқ қонунларига биноан солиқ органларига 
ҳисоботларни тузиб, топшириш имкониятини беради. 
«Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомда айтилганидек, ишлаб чиқариш – хўжалик
фаолияти натижасида хўжалик субъекти томонидан даромад қуйидаги асосий бўлимлар
бўйича акс этти-рилади: 
- сотишдан олинган соф тушум; 
- асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операцион даромадлар); 
- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар
- фавқулодда фойда. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish