А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

9.6. Мақсадли тушумлар ҳисоби. 
Грантлар, субсидиялар ва беғараз ёрдамларни ҳисобга олиш 1998 йил 3 декабрда Адлия 
вазирлиги томонидан 562-рақам билан тасдиқланган «Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат 
ёрдамини изоҳлаш» номли 10-сон БҲМС билан тартибга солинади.
Грант (субсидия) деганда хўжалик юритувчи субъектларга улар белгиланган шартларни 
бажарганларида иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида давлат ёки 
халқаро хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган пул ёки натура кўринишидаги ёрдам 
тушунилади. 
Шу билан биргаликда субсидия ва грантлар турли нодавлат, халқаро ташкилотлар ва 
жамғармалар томонидан маълум дастурларни амалга ошириш учун корхоналар томонидан 
тақдим этилиши мумкин. 
Грант ва субсидиялар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 
8810-«Грантлар»; 
8820-«Субсидиялар». 
Мазкур счётларда ўз сармоясига киритилувчи ҳамда корхона фаолиятини молиялаш 
манбаи сифатида кўриб чиқиладиган ажратилган грант ва субсидияларнинг мавжудлиги ва 
ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
Пул шаклида олинган грантлар қуйидагича акс эттирилади: 
Д-т 5110, 5210-«Пул маблағлари»счётлари 
К-т 8810-«Грантлар». 
Грантлар ҳисобига устав капиталининг ортиши қуйидагича акс эттирилади: 
Д-т 8810-«Грантлар» 
К-т 8310, 8320, 8330 Устав капиталини ҳисобга олиш счётлари. 
Грант ажратган ташкилотнинг грант суммасини корхона устав сармоясига бадал сифатида 
киритиш ҳақидаги қарори зарур. Устав капиталининг ошишига ҳамда янги муассис пайдо 
бўлишига барча муассисларнинг розилиги ҳам керак ва таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан 
ўтказиш лозим: 
Д-т 8810-«Грантлар» 
К-т 8530-«Текинга олинган мол-мулк». 
Субсидияни олиш шакли уни ҳисобда акс эттириш тартибига таъсир этмайди. Активларга 
тегишли давлат субсидиялари қуйидагича акс эттирилади: 

активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида тан олинадиган 
мақсадли тушумлар сифатида

келиб тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ҳамда амортизацияланадиган 
активдан фойдали фойдаланиш муддати давомида ҳисобланадиган эскиришни қисқартириш 
йўли билан молиявий натижалар тўҒрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. 
Шунингдек, 8800-«Мақсадли тушумлар» гуруҳида қуйидаги счётлар очилган: 
8830-«Аъзолик бадаллари» 
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари». 
8830-«Аъзолик бадаллари» счётида таъсис ҳужжатлари билан белгиланган жамият 
аъзоларининг аъзолик бадаллари акс эттирилади. Аъзолик бадалларининг тушуми 8830-
«Аъзолик бадаллари» счёти кредити бўйича пул маблағларини ҳисобга олиш счётлари билан 
корреспонденцияда акс эттирилади. 
Солиқ солишдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлар суммаларини мақсадли 
вазифаларни бажаришга йўналтиришнинг ҳисоби 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ 
имтиёзлари» счётида амалга оширилади. 
Бюджетга тўловлар бўйича (турлари бўйича) қарзларни ҳисобга олиш счётлари бўшаган 
маблағлар суммасига дебетланади, 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» 
счёти кредитланади. Солиқ солишдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлар суммалари 


144 
имтиёзли давр кўрсатилган тақдирда – имтиёзли давр тугагач, қолган ҳолларда эса - ҳар йили 
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» счёти дебетидан 8530-«Бепул олинган 
мол-мулк» счёти кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish