А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


- устав капитали улушини бир ёки бир неча шерикдан сотиб олиш



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

 
-
устав капитали улушини бир ёки бир неча шерикдан сотиб олиш;
 
-
қўшимча сармоя киритиш. 
Мисол: “Файз” масъулияти чекланган жамияти рўйхатдан ўтган пайтда унинг 
кстав капитали миқдори ЭКИҲнинг 40 баробари қилиб белгиланган. Ушбу жараён 
қуйидагича акс эттирилади: 
Д-т 8330 – 5 209 600 сўм 
К-т 4610 – 5 209 600 сўм
Масалан: хўжалик субъекти устав капиталини тақсимланмаган фойда 
ҳисобидан 5 000000 сўмга оширишга қарор қилди. Бу бухгалтерия ҳисоби 
счётларида қуйидагича акс эттирилади: 
Д-т 8710 – 5 000 000 сўм 
К-т 8330 -5 000 000 сўм
 


140 
Устав капитали – таъсис ҳужжатларида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун 
хўжалик субъектини ташкил этиш чоғида унинг мулкига муассислар (аъзолар) қўшган 
улушларининг йиғиндиси (номинал қиймати бўйича ҳиссалари, акциялар) пул бирлигида 
ифодалашдир.
Шундай қилиб, ташкил этилган хўжалик субъектининг устав капитали унинг муассислари 
томонидан қўшилган маблағларидан тўпланиб боради. У бир вақтнинг ўзида муассисларнинг 
жамоавий мулки ҳамда юридик шахс бўлган хўжалик субъектининг мулки ҳисобланади. Бу 
нуқтаи назардан қараганда устав капитали бир томондан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз 
маблағлари фонди, бошқа томондан эса ҳар бир муассиснинг мулки сифатида намоён бўлади.
Устав капиталини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари 
ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Уставни рўйхатга ўтказиш пайтида эълон қилинган устав капиталининг бутун миқдори 
қуйидаги проводка орқали ифодаланади: 
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорлар қарзлари» счёти дебети. 
8310 – «Устав капитали» счёти кредити. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик субъекти мулкдорлар хўжалик субъекти 
рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил мобайнида ўз улушларини тўлиқ қўшишлари шарт. 
Хўжалик фаолиятининг 3 та асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд: якка эгалик, 
хўжалик жамиятлари ва ширкатлари акциядорлик жамияти (корпорация). 
Якка эгаликдаги уставни рўйхатга ўтказиш чоғида рўйхатга олинган устав капитали (УК) 
ҳажми ёзувида қайд этилади: 
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорларнинг қарзи» счёти дебети. 
8330 – «Устав капитали» счёти кредити. 
Бунда 8330 – счётда хўжалик юритувчи субъект ягона мулкдор улушининг миқдори акс 
эттирилади. Хусусий корхона амалдаги қонун ҳужжатларига кўра ўз уставини устав капитали 
миқдорини маълум қилмасдан ҳам рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Устав капиталига улушларнинг келиб тушиши устав капитали ҳисоб варағига таъсир 
кўрсатмайди, балки муассис қарзини сўндиради. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устав 
капиталига бадаллар даромад ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.
Корхона рўйхатдан ўтганидан сўнг рўйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига 
корхона олдида муассисларнинг қарзи вужудга келади. Таъсисчиларнинг устав капиталига 
бўлган қарзлари бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 4610-«Устав капиталига 
бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счётида олиб борилади.
 
Масалан: 
хўжалик 
субъекти 
устав 
капиталини 
тақсимланмаган 
фойда
 ҳисобидан 5 000000 сўмга оширишга қарор 
қилди. Бу бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс 
эттирилади: 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish