А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


Устав капиталини ташкил қилиш амалдаги қонунлар ва таъсис ҳужжатлари асосида  амалга оширилади



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

 
Устав капиталини ташкил қилиш амалдаги қонунлар ва таъсис ҳужжатлари асосида 
амалга оширилади.
 
Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар 
келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра баҳоланади ва ҳисобга 
олинади.
 
Устав капитали ўзида хўжалик субъектини ташкил қилиш вақтида унинг таъсис 
ҳужжатларида белгиланган миқдорда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун таъсисчиларнинг 
улушлари йиғиндисини ифодалайди.
 
Ташкил этилаётган хўжалик субъектининг устав капитали унинг муассислари 
(иштирокчилари) томонидан киритилган маблағлар ҳисобига жамланади. У муассисларнинг 
умумий мол-мулки ва айни вақтдаги юридик шахс сифатида субъектнинг мол-мулки ҳам 
ҳисобланади. Демак, бу устав капитали бир томондан корхона ўз маблағлари манбаи бўлса, 
иккинчи томондан эса, ҳар бир муассиснинг мол-мулкидир.
 
Устав капиталининг шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари 
ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ташкилий - ҳуқуқий шаклларига мувофиқ таъсис 
ҳужжатлари билан тартибга солинади.
 
Мулкчиликнинг турли шакллардаги корхоналарда устав капиталининг миқдори 
қуйидагича белгиланади: 
 
-
акциядорлик жамиятларида 
- устав капитали номинали бўйича акциялар жами 
қийматига мувофиқ;
 
-
мулкка жамоа эгалиги бўлган корхоналарда 
- барча ходимлар улушлари суммасига 
мувофиқ;
 
-
давлат корхоналарида - 
устав капитали давлат хўжалигини амалга ошириш учун 
корхонага бириктириб қўйилган мол-мулк суммасига мувофиқ;
 
-
масъулияти чекланган жамият(ширкат)ларда 
- таъсис хужжатларига биноан мулкка 
эгалик ҳиссалари суммасига мувофиқ;
 
-
давлатга қарашли корхоналарда -
устав фонди миқдори унинг хўжалик фаолиятини 
амалга ошириш учун давлат томонидан бириктирилган мол-мулк суммасига мувофиқ келади. 
Бу миқдор таъсис ҳужжатларида корхонани ташкил қилиш ва унинг балансига мол-мулкни 
ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қайд этилган миқдорга мос келиши керак.
 
Давлат корхонасининг устав капитали - давлат томонидан корхонанинг доимий 
тасарруфига текинга берилган моддий ва пул маблағлари суммасидир. Устав капитали ҳисобига 
асосий ва айланма маблағлар шаклланади.
 
Устав капиталининг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги асосий меъёрий ҳужжатлар билан 
тартибга солинади:“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун
22
,«Ҳисоб сиёсати ва молиявий 
ҳисоботлар» 1-сон БҲМС, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия хўжалик фаолияти 
бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» 21-сон БҲМС, 
«Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» 14-сон БҲМС, «Бухгалтерия баланси» 15-сон БҲМС 
ва бошқалар.
 
Устав капитали бўйича муомалалар ҳисоби 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи 
счётлар» счётида ҳисобга олинади. Ушбу счёт қуйидаги учта счётни ўзида жамлайди:

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish