А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


Резерв капиталини ҳисобга олиш ва ишлатиш



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

9.5. Резерв капиталини ҳисобга олиш ва ишлатиш.
Амалдаги қонунчиликка биноан корхонада резерв капитали ташкил этилади. Унинг 
миқдори жамият устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Резерв капитали ҳар 
йили соф фойдадан ажратмалар ўтказиш йўли билан жамият уставида белгиланган миқдорга 
етгунча ташкил этилади. Резерв капитали корхона кўрган зарарини қоплаш, имтиёзли акциялар 
учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни қайта сотиб олиш учун 
ишлатилади. Шу билан биргаликда резерв капитали счётлари узоқ муддатли активларни қайта 
баҳолашда юзага келадиган инфляцион резервларга мувофиқ фойда ҳисобидан ташкил 
қилинадиган резерв ҳисоби учун мўлжалланган. 
Резерв капитали ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади: 
8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»; 
8520-«Резерв капитали»; 
8530-«Беғараз олинган мол-мулк». 
8510 - «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти қайта баҳолаш натижасида 
активлар қийматини ошишини ҳисобга олади. 
Асосий воситаларни қайта баҳолаш, одатда, ҳукумат қарорига кўра‚ номоддий активлар‚ 
қимматли қоғозлар ва бошқа узоқ муддатли инвестицияларни бозор қийматигача қайта баҳолаш 
активнинг бозор қийматини аниқ белгилаши мумкин бўлган шароитда хўжалик юритувчи 
субъект ҳисоб сиёсатига мувофиқ амалга оширилади. Бунда‚ қайта баҳолашни шундай амалга 
ошириш керакки‚ ҳар бир ҳисобот санасидаги активнинг баланс қийматини унинг бозор 
қийматидан кескин фарқланмасин. 
Агар навбатдаги ҳисобот даврига келиб бу қимматли қоғозларнинг бозор қиймати 
камайса‚ унда мазкур қимматли қоғозлар бўйича аввалги қайта баҳолаш доирасида резерв 
сармоянинг камайтириш ҳисобига уни қоплаш мумкин. Бу қимматли қоғозлар бўйича ташкил 
этилган резервдан ошувчи нархнинг пасайиш суммаси харажат сифатида тан олинади. 
Асосий воситаларни (ҳукумат қарорига биноан) қайта баҳолаш суммаси‚ шунингдек, ўз 
капиталининг ошиши сифатида акс эттирилади.
Баланс қийматидан юқори баҳода бошқа хўжалик юритувчи субъект устав капиталига 
мол-мулкни киритиш чоғида ҳам «Резерв сармоя» счётида қўлланилади. 
8520 – «Резерв капитали» счётидан турли резервларни ҳисобга олишда фойдаланилади. 
Акциядорлик жамиятлари резерв капитали уставда белгиланган миқдорда унга қадар ҳар 
Мисол. Компаниянинг қимматли қоғозлари 800 минг сўмлик баланс 
қийматига эга. Уларнинг ҳисобот даври охиридаги бозор қиймати 880 
минг сўмга ошган. 
Агар хўжалик юритувчи субъект ўз инвестицияларини қайта 
баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олса‚ у ҳолда қайта баҳолашдан 
олинган даромад резерв сармоя счётларида акс эттирилиши лозим. 
0610 – «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи дебети – 80000 сўм. 
8510 – «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи
кредити 80000 сўм.


143 
йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан шакллантирилади: 
8710 – «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счёти дебети. 
8510 – «Резерв капитали» счёти кредити. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish