Наргис Қосимова


Таҳририятнинг реклама сиёсати



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Таҳририятнинг реклама сиёсати.
Таҳририят молиявий аҳволининг 
мустаҳкамланишида реклама сиёсати муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. 
Кўпчилик Интернет ОАВ учун реклама ва эълонларни чоп этиш асосий 
даромад манбаларидан бирига айланиб қолмоқда. Айрим ҳолларда мазкур 
даромадлар таҳририят ялпи даромадининг 50-80 фоизигача миқдорини 
ташкил этиши мумкин. 
Таҳририят реклама сиёсати деганда реклама берувчилар ва реклама 
манбалари, реклама учун мақбул нархларни белгилаш, уларни эълон қилиш 
тизимини шакллантириш ва ундан олинадиган даромадларни режалаштириб 
бориш тушунилади. Шунингдек, Ўзбекистон реклама бозоридаги вазият, 
рекламага бўлган талаб ва таклиф ҳам эътиборда туриши лозим. 
Таҳририятнинг йўналиши ва мавқеига қараб менежерлар ўзларининг 
турли реклама манбаларини излаб топиш борасидаги ишларини белгилаб 
оладилар. Кўп ҳолда Интернет таҳририятлар реклама агентликлари билан 
ишлашади. Таҳририят уларнинг айримлари билан узоқ муддатли 
шартномалар тузиб, мунтазам равишда реклама етказиб бериб тургани учун 
маълум бир чегирма ва имтиёзлар жорий этиши мумкин. Баъзи ҳолларда 
реклама агентликлари газетанинг маълум бир жойини ёки унинг бир 
қисмини олдиндан пул тўлаб маълум бир муддатга сотиб олади ва ўша ерда 
ўзининг рекламаларини жойлаштириб боради. Таҳририятнинг реклама 
бўлими менежери ўз бўлимидаги ходимлар учун реклама топиш ва 
жойлаштиришнинг маълум бир меъёр ва миқдорларини ишлаб чиқади ва 
жорий этади. 


140 
Веб-саҳифада рекламани жойлаштиришда маълум бир чегирмалар ва 
устамалар ҳам кўзда тутилиши мумкин. Устама реклама берувчининг 
хоҳишига биноан рекламани чоп этишда қўлланилган қўшимча воситалар, 
жумладан, рангли шакл, махсус рамкага олиш, бошқа рекламалардан 
ажралиб турадиган шаклда чоп этиш каби қўшимча хизматлар учун олинади. 
Чегирма эса рекламани узоқ муддат чоп этганлик, катта миқдордаги 
маблағга шартнома тузганлик, катта ҳажмдалиги учун берилиши мумкин. 
Реклама учун нархлар, уларни ўзгартириб туриш, устама ва чегирмалар 
белгилаш таҳририят менежерлари томонидан белгиланади. 
Реклама учун нарх таҳририятнинг янги бошланаётган молия йили учун 
молиявий сиёсати режалаштирилаётганда белгиланади. Бунинг учун аввал 
таҳририятнинг барча харажатлари, сўнг кутилаётган даромадлари 
(рекламадан келадиган даромад бундан мустасно) ҳисоблаб чиқилади. Агар 
харажатлар даромадлардан ортиқ бўлса, мана шу фарқни қоплаш учун 
реклама нархига ўзгартириш киритилиши мумкин. Шу билан бирга реклама 
учун нарх сиёсати олиб борилаётганда рақобатчи нашрлардаги реклама 
нархлари, реклама бозоридаги вазият, реклама берувчиларнинг тўлов 
қобилияти кабилар ҳам назарда тутилади. 
Шундан сўнг саҳифадан реклама жойлаштириш учун ажратиладиган 
майдон белгилаб олинади. Ўзбекистон Республикасининг «Реклама 
тўғрисида»ги қонунига кўра, реклама нашри бўлмаган ОАВда реклама 
характеридаги маҳсулотлар саҳифа умумий ҳажмининг 40 фоизидан ошиб 
кетмаслиги керак. Реклама учун ажратилган майдон пикселларда ўлчанади. 
Рентабелликка эришиш ва кўпроқ даромад олиш учун реклама нархини 
таҳририятни ҳам, реклама берувчиларни ҳам бирдек қаноатлантирадиган 
даражагача ошириш мумкин. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish