138
4.
Иқтисодий менежментнинг ўзига хос хусусиятларини айтиб
беринг.
4.2.
ОНЛАЙН ТАҲРИРИЯТИ МАРКЕТИНГИ
Режа:
1.
Онлайн таҳририятининг иқтисодий асослари
2.
Таҳририятнинг реклама сиёсати
3.
Таҳририятда бизнес-режалаштириш
Тавсия этиладиган адабиётлар:
1.
Рекомендации по повышению эффективности в онлайн-медиа.
https://www.marketing.spb.ru/lib-comm/internet/digital_eff.htm
2.
Босма ахборот воситаларида медиа бизнесни юритиш асослари.
https://nrm.uz/contentf?doc=441848_bosma_ommaviy_ahborot_vositalarida_medi
a-biznesni_yuritish_asoslari&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana
3.
Вырковский А. В. Редакционный менеджмент в печатных и
онлайновых массмедиа:
процессный подход. [Академические монографии]. —
М.: МедиаМир,
2016. — 384 с.
Калит сўзлар:
таҳририят,
маркетинг, менежмент, иқтисоий асос,
реклама сиёсати
Таҳририят менежментининг асосий таркибий қисмларидан ва
муваффақиятининг шартларидан бири - маркетинг ҳисобланади. Маркетинг
деганда, онлайн нашрлари бозорини ўрганиб бориш, мана шу бозорда ўз
нашрининг ўрнини аниқлаш, ўқувчилар аудиториясининг
фикрларини ва
рақобатчилар фаолиятини ўрганиш тушунилади.
Таҳририятда маркетинг фаолияти билан махсус мутахассислар –
маркетологлар шуғулланишади. Улар фаолиятини маркетинг бўйича
менежер бошқариб туради. У журналистикадан хабардор, бозор иқтисодиёти
талабларини яхши тушунадиган мутахассис бўлиши шарт.
Маркетологнинг биринчи ва энг муҳим вазифаси ўз таҳририяти
фаолият олиб борадиган аудиториясини тадқиқ этишдир. Шунингдек, у
онлайн нашр фойдаланувчилари каби маълумотларни ҳам йиғади.
Иккинчи
муҳим вазифа саҳифа фойдаланувчилари аудиториясини ўрганишдир.
139
Маркетингнинг мақсадларидан яна бири рақобатчи Интернет нашрлар
фаолиятини тадқиқ этиб боришдир. Бунинг учун баъзида рақобатчи
Интернет нашрнинг ҳар бир сонини ўрганиб, ундаги материалларнинг мавзу
ва мазмуни, дизайни, чоп этилаётган рекламалар ҳақидаги маълумотлар
умумлаштирилиб, таҳририят раҳбариятига тақдим этилади.
Улар ушбу
маълумотлардан
рақобат
кураши
стратегиясини
ишлаб
чиқишда
фойдаланишади.
Маркетинг жараёнида нашр бренди – унинг савдо белгисидан
фойдаланиш ҳам муҳим ўрин тутади.
Таҳририят маркетинги узлуксиз жараёндир. Интернет нашр чоп этилиб
турар экан, маркетинг ҳам мавжуд бўлади.
Молия менежери мунтазам
равишда маркетологлар ишини, маркетингнинг
самарасини назорат этиб
туради. Мабодо у кутилган натижа бермаса, вазиятни ўнглаш учун ташкилий
ва иқтисодий чоралар кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: