Наргис Қосимова


Иқтисодий менежмент ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Иқтисодий менежмент ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 
Интернет 
ОАВ таҳририятининг ўзини ўзи таъминлай олишига, иқтисодий эркинлигига 
эришишда, табиийки, иқтисодий, биринчи галда, молиявий менежмент 
муҳим роль ўйнайди. Бу фаолият тури билан жамоанинг иккинчи таркибий 
қисмини ташкил этувчи иқтисодий бўлим менежерлари, тижорат бўлими 
раҳбарлари шуғулланишади. Ижодий жамоа раҳбарларидан фарқли равишда 
улар таҳририятга ҳуқуқий мақомга эга бўлган ва фойда-даромад олишга 
йўналтирилган ташкилот сифатида қарайдилар ва шу асосда иш олиб 
борадилар.
Таҳририятнинг иқтисодий бўлими иқтисодий менежментнинг маълум 
бир йўналиши билан шуғулланадиган тузилмалар йиғиндисидан иборат 
бўлади. Уларнинг барчаси ўзаро бир-бири билан боғлиқ, ҳамда бир-бирига ва 
таҳририятнинг бошқа бўлимларига таъсир кўрсатади. У бош ҳисобчи 
томонидан бошқариладиган бухгалтерия, йирик таҳририятларда эса қўшимча 
тарзда режа-молиялаштириш бўлимларини бирлаштирган молиявий 
хизматдан иборат бўлади. Бутун молиявий хизмат фаолиятини 
таҳририятнинг молия ишлари бўйича менежери бошқариб туради. Маркетинг 
бўйича менежер эса маркетология бўлимини бошқаради. Таҳририят 
иқтисодий тизимидаги энг муҳим бўлимлардан бири реклама бўлими бўлиб, 
унинг ишини реклама бўйича менежер бошқариб туради. Бу бўлимда 
реклама бўйича мутахассислар, яъни реклама агентлари, матн тузувчилар, 
безакчилар, дизайнерлар ишлашади. Таҳририятнинг барча иқтисодий 
бўлимларига бош менежер (тижорат масалалари бўйича ёки ижрочи 
директор) раҳбарлик қилади. Одатда, унинг мақоми бош муҳаррир 
ўринбосари даражасида бўлиб, ўз фаолиятида бош муҳаррирга бўйсунади, 


137 
ҳамда таҳрир ҳайъати аъзоси ҳисобланади. Аммо айрим ҳолларда у тўғридан-
тўғри бевосита тахририят муассисига бўйсунади ва унга ҳисоб беради.
Интернет ОАВ таҳририятида иқтисодий менежмент кутилган натижани 
бериши учун унинг муассислари ва раҳбарларида етарлича капитал бўлиши 
талаб этилади. Бу ўринда тахририят фаолиятини бошлаш ва муваффақиятли 
давом эттириш учун зарур бўладиган жисмоний, молиявий, инсон ресурслари 
назарда тутилмоқда. Капитал икки қисмга бўлинади: асосий ва айланма. 
Асосий капитал таҳририят учун бино қуриш ёки сотиб олиш(ижарага олиш), 
уни зарур жиҳозлар, техника ва транспорт воситалари учун йўналтирилади. 
Айланма капитал эса саҳифани янгилаш ва фойдаланувчиларни жалб этиш 
учун сарфланадиган маблағдир. Капитал йўналтириладиган мақсадлардан 
келиб чиқиб таҳририятда турли жамғармалар тузилади.
Нашрнинг молиявий базаси таҳририят низом жамғармаси билан 
таъминланади. У таҳририят мулкига муассислар томонидан киритилган пул 
маблағларидан ташкил топади. Низом жамғармаси таркибига асосий ва 
айланма капитал киради. Айланма капитални таҳририят ходимлари учун 
тўланадиган маошлар, унинг меъёрида фаолият олиб бориши учун зарур 
бўлган барча пул маблағлари, материаллар ташкил этади.
Таҳририят низом жамғармаси таҳририят ишини ташкил этиш ва йўлга 
қўйиб олиш ҳамда газета чиқаришни бошлаш имконини беради. Аммо нашр 
самарали фаолият кўрсатиши, мунтазам чоп этиб турилиши учун келгусида 
бу капитал миқдори ошиб бориши шарт. Таҳририят менежерлари олиб 
борадиган молиявий сиёсатнинг бош мақсади айнан келадиган фойда ва 
даромаднинг харажатлардан кўп бўлишига эришишдан, молиявий дефицит 
келиб чиқишининг олдини олишдан иборат бўлади. Ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ барча харажатларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб бориш, даромад 
келтириши мумкин бўлган манбаларни аниқлай олиш ва улардан самарали 
фойдаланиш йўли билангина бунга эришиш мумкин. Буларнинг барчаси 
таҳририят бюджетида ва у асосида шакллантириладиган ҳамда таҳририятдан 
чиқадиган ва унга кириб келадиган молиявий оқимларни мужассам этган 
балансда ўз аксини топади.

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish