150
тушиб қолишдан қўрқиш кўплаб сиёсатчилар ва амалдорларни
суиистеъмолчиликлар ҳамда қонунбузарликлардан тўхтатиб туради.
Онлайн журналистнинг маҳорати мезонлари.
ОАВ тараққиёти,
унинг
вазифаларининг кенгайиши, ишлаб чиқариш ва техника соҳасидаги
кескин ўзгаришлар, журналистика ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг
мураккаблашуви журналистлар олдига янги вазифаларни қўймоқда. Бир
вақтнинг ўзида янгиликлар ёза оладиган, интервью олиш, расм ва видеога
тушириш маҳоратини
эгаллай олган, интернет учун материаллар тайёрлай
оладиган универсал журналистларни етиштириш ҳозирги кунда муҳим. Шу
билан бирга, ушбу анъанавий журналистик малакага эндиликда яна техник
характердаги математик ва муҳандислик каби соҳалар бўйича ҳам малака
ҳамда кўникмаларни ҳосил қилишга тўғри келаяпти. Бу, айниқса,
интернетдан фойдаланувчи журналистлар учун жуда зарурдир. Шундай
қилиб,
турли
соҳаларнинг
конвергенцияси
журналистлардан
ҳам
универсаллашиш, ҳам ихтисослашувни талаб этади. Шу билан бирга
универсаллашув, тўғрироғи, транспрофессионаллашув,
авваламбор, айнан
бир соҳани тўлиқ ўзлаштириб олишни тақозо этади. Универсал журналист бу
муайян бир соҳани тўлиқ эгаллаган мутахассис ҳам демакдир. Айнан мана
шу нарса бир-бирига яқин бўлган ихтисосликларни тезликда ўзлаштириб
олиш имконини беради. Юзаки ёндашув, барча нарсани шунчаки бажариш
профессионал вазифани амалга ошириш учун етарли эмас. Медиаларнинг
бирлашуви, яъни конвергенция шароитида журналист ижоди ўзининг кўп
қирралиги, ахборотни қисқа, фактларга асосланган ҳолда,
замонавий
талабларга мос равишда тезкор равишда узатиши билан ажралиб туради.
Рақамли технологиялар конвергенцияси шароитида медиа ва ахборот
саводхонлигига эга бўлган журналистларнинг ижодий фаолияти сифат
босқичга
кўтарилади.
Универсаллашув
жараёни
журналистларни
қуйидагиларни бажара олишларига шароит яратди:
•
долзарб, ижтимоий ахборотни яратиш;
•
мавжуд ижтимоий жараёнларни танқидий жиҳатдан таҳлил эта
олиш;
•
медианинг ижтимоий жараёнларга таъсир этиш кўлами ва
даражасини, унда ахборотни намойиш этиш шаклларини тушуниш.;
•
уларнинг ўзларининг фаол фуқаролик позициясини намойиш
этишда ундан фойдаланиш ва ижодий жиҳатдан тушуниш
•
ҳар тарафлама пухта ва мустақил қарорлар қабул қилиш;
•
атроф-муҳит ҳақида янги ахборот олиш;
•
умумийлик ҳиссиётини шакллантиришга кўмаклашиш;
151
•
жамият ривожининг долзарб масалалари бўйича оммавий
дебатлар ва диалогларни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш;
•
ҳаёти давомида узлуксиз таълимни қўллаб-қувватлаш;
• ўз хавфсизлигини таъминлаган ва ижтимоий масъулиятни ҳис қилган
ҳолда
медиадан фойдаланиш;
• фуқаролик жамияти ва глобал ахборот тармоғини шаклланиши ва
ривожини қўллаб-қувватлаш .
Юқорида санаб ўтилганларнинг барчаси http://anhor.uz сайтида фаолият
юритаётган журналистлар фаолиятида намоён бўлмоқда. Сайтнинг
“Воқеалар”, “Жамият”, “Маданият”, “Колумнистлар”, “Мустақил фикр”
рукнлари остида берилаётган материаллар республикамиз ва хорижда содир
бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўзгача, қолипдан чиққан ҳолда ёндошув
натижасида жуда ҳам ўқишлидир. Интернет тизимда фаолият юритувчи
журналист радио, телевидение, матбуотда фаолият
юритувчи журналистдан
фарқ қиладими? Албатта йўқ. Интернет журналисти юқорида тилга олинган
журналистларнинг барча хусусиятларини ўзида мужассам этган ҳолда ўз
фаолиятини бажариши лозим.
Интернет журналисти маҳорати хусусида гап кетар экан, бу нималарда
намоён бўлади? Шулардан бири янгиликларни баҳолай олишдир.
Янгиликларни танлаш ва уларни баҳолаш интернет журналисти кундалик
фаолиятидаги энг қийин юмушлардан бири ҳисобланади. Масалан,
http://kun.uz сайти журналистлари янгиликларни баҳолашда мазкур сайтнинг
ахборот сиёсатига, воқеанинг ижтимоий аҳамияти ва долзарблигига эътибор
беришади. Сайтда берилган “Тошкентнинг Муҳаммад Юсуф кўчасидаги
тўқнашувда
шикастланган
автобуслар
таъмирланиши
учун
ҳақ
ҳайдовчиларнинг маошидан ушлаб қолинади”, “Шакар семизликка
дангасаликдан кўра кўпроқ сабаб бўлиши маълум қилинди” каби хабарлар
фойдаланувчилар
диққат-эътиборини
тортиб
келмоқда.
Интернет
журналисти маҳорат қирраларидан яна бири унинг тезкорлигидир. Агарда 2-
3 йил олдин республикамизда фаолият юритаётган сайтларнинг салкам 60
фоизи мунтазам янгиланмаган бўлса, бугунги кунда сифатли ахборотга
бўлган
талабнинг ошиши, сайтларнинг кўпайиши ва ахборот бозори учун
кураш ОАВ мақомига эга сайтларнинг ҳар куни янгиланиб туришини тақозо
этмоқда. Буни kun.uz, Mover.uz, daryo.uz, Stadion.uz, telegraf.uz, gazeta.uz
сайтлари мисолида кўришимиз мумкин. Уларда берилаётган бугунги куннинг
долзарб муаммоларига бағишланган материаллар фойдаланувчилар
хабардорлигининг ошишига олиб келмоқда. Агарда сайтлар контенти билан
танишиш динамикасини кузатадиган бўлсак, www.uz порталининг хабарига
152
кўра, бир кунда daryo.uz сайтига 600 га яқин фойдаланувчилар кирса,
рейтингнинг учинчи ўрнини эгаллаган Mover.uz сайтига 700га яқин
фойдаланувчи кириб, унинг мазмуни билан танишар экан.
Интернет
журналистининг
маҳорати
аввало
журналистика
конвергенцияси жараёнида ўқувчи учун қизиқ бўлган
фактларни зудлик
билан ҳар томонлама, яъни матн, видео ва аудио жамланмаси кўринишида
етказишдир. Аммо юқорида санаб ўтилган сайтларнинг бирортасида бундай
имконият тўлиқ мавжуд эмас. Шундай экан уларда фаолият юритаётган
журналистлар ҳам матн ва сурат билан чегараланишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: