Назорат учун саволлар:
1
. Интернет журналисти функциялари қайсилар?
2. Онлайн журналистнинг маҳорати мезонларига нималар киради?
5.2.
ОНЛАЙН ЖУРНАЛИСТ ИЖОДИДА ЖАНРЛАР
АҲАМИЯТИ
Режа:
1.Интернет журналистика жанрлар таснифи
2.
Онлайнда янгиликлар журналистикаси
3. Интернетда таҳлилий журналистика
Тавсия этиладиган адабиётлар:
1.
Қосимова Н. Интернет журналистикасининг технологик
асослари. -Тошкент 2012.
2.
Қосимова Н. Интернет журналистика ННТ фаолиятида. –
Тошкент, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази. 2017 й.
3.
Лукина М.М. СМИ в домене Ру: Хроника, цифры и типы / М. М.
Лукина // Вестник Московского университета. - Сер. 10. Журналистика. -
2001. - № 6. - Б. 63 - 73.
4.
Рашидова Д. Интернет журналистика.– Т.:Журналистларни
қайта тайёрлаш халқаро маркази, 2007. 42-б
Калит сўзлар:
онлайн журналистика, ОАВ, журналист, жанр, янгилик,
таҳлилий ҳисобот
153
Интернет журналистикасида бошқа ОАВга нисбатан жанрлар
интеграцияси яққолроқ намоён бўлиш билан бирга, улар ўз хусусиятини асл
ҳолатида сақлаб қола олмаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу онлайн
журналистиканинг медиамуҳити ва ахборотни монитор орқали қабул қилиш
билан боғлиқдир. Биринчи галда булар гиперҳаволалар бўлиб, улар орқали
архив ва бошқа электрон ресурсларга кириш мумкин. Демак, фойдаланувчи
бунда оддий матн эмас, балки кенгайтирилган ҳажмдаги ахборот билан
ишлайди, уни қабул қилишга ҳаракат қилади. Интернетнинг мазкур
хусусиятлари бевосита онлайн журналистиканинг жанрларига ҳам ўз
таъсирини кўрсатади. Маълумки, интернет ОАВ учун ахборот жанрлар
муҳим аҳамият касб этиб, уларнинг тезкорлик билан берилиши, керак бўлса
ҳар сонияда янгиланган ҳолда узатилиши, тафсилотларга бойлиги билан
фойдаланувчининг диққатини тортади. Интернет-хабарнинг мазкур
хусусияти билан фақатгина телевидениегина рақобатлаша олиши мумкин.
Аммо телевидениеда узатилаётган хабарни томошабин фақатгина уни
узатаётган канал нуқтаи –назаридан қабул қилса, интернетда у ушбу хабар
узатилаётган бошқа сайтларга кириб, уни таққослаш имконига, керак бўлса
янгилик ва хабарни ҳам матнда, ҳам аудиовизуал кўринишда қабул қилиши
мумкин. Бу эса хабарнинг тўлиқ холда фойдаланувчига етиб боришини
таъминлайди.
Интернет ─ жанр ҳақидаги тушунчаларни ўзгартириб юбораяпти.
Баъзи жанрлар ўз хусусиятларини йўқотиши, жанрлар қоришиб кетиши,
аудитория эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб, янги жанрлар пайдо бўлиши
кузатилмоқда.
Тадқиқотчилардан
бири
шундай
фикр
билдиради:
“Интернетда анъанавий матбуот, радио ва телевидение жанрлари ўртасидаги
чегараларнинг бузилиб, жанрни ҳосил этувчи жиҳатлар бир-бирига қўшилиб,
уйғунлашиб кетишига олиб келади”
110
.
Интернет журналистика чекланмаган макон ва гиперматн имконига
эгалиги сабабли унда исталган ҳажмдаги материални жойлаштириш, сурат,
овоз, тасвир билан бойитиш ва таъсирчанлигини ошириш мумкин. Танганинг
икки тарафи бўлгани каби бунинг ҳам ижобий, ҳам салбий томони бор.
Чекланмаган макон исталган ҳажмда материал жойлаштириш имконини
110
Юсупов.А. Босма нашрларнинг электрон саҳифалари дизайнининг ўзига хос жиҳатлари ва қулайлиги,
босма ОАВ веб-сайтлари контентини яратиш. Журналистлар ихтисослашуви борасида турли йўналишларда
ўтказилган ўқув-услубий семинарлар бўйича материаллар тўплами. – Т.: Ўзбекистон мустақил босма
оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат
фонди, 2012. 177-б.
154
берса-да, ўша макондан унумли фойдаланиш, жанр хусусиятларини сақлаб
қолиш масъулиятини юклайди.
Бугунги кунда инсонларнинг ахборотга олишга бўлган талаби ошиб
бормоқда. Шу сабаб онлайн журналистлар ва интернет аудиторияси ўртасида
Do'stlaringiz bilan baham: |