интернет
майдонга чиқади. У энг катта, бой маълумотга эга, аммо ҳақиқатдан кўра
ёлғон кўпроқ бўлган манба. Ундан ахборот йиғишда эҳтиёт бўлиш ва
бевосита давлат органлари, оммавий ахборот воситаларининг расмий веб-
сайтлари ва лицензияга эга бўлган бошқа сайтлардангина манба сифатида
фойдаланиш тавсия этилади. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини
ўрганиш маркази хабарига кўра 2005 йили интернетдан 23% аҳоли,
телевидение ва радиодан 60%, қолган ОАВдан 7% гина сўровномада
қатнашганлар янгиликлардан хабардор бўлишгина бўлса, 2015 йил март ойи
ҳолатига кўра интернетдан маълумотларни асосан 40 ёшгача бўлган аҳоли
175
(72-76%), олиб, ёши катталар (24%), ҳануз телевидение ва радиони ахборот
манбаси сифатида афзал кўрмоқда. Интернетдан фаол равишда
фойдаланадиган ўзбекистонликларнинг 22% интернетдан олинган, 60 % эса
телевидениедан олган хабарларга тўлиқ ишонади
123
.
Учинчи турдаги манба
ижтимоий тармоқлардир.
Сўнгги йилларда
ижтимоий тармоқлар, яъни twitter.com, facebook.com, instagramm.com,
оdnoklasniki.ru энг янги ва сўнгги воқеаларни омма эътиборига ҳавола этувчи
улкан манбага айланди. Ташкилот, корхона, муассасаларнинг ижтимоий
тармоқлардаги веб-саҳифалари, шоу-бизнес юлдузларининг ўз ҳаётларида
содир бўлаётган воқеаларни дарҳол шахсий саҳифаларига қўйишлари,
дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган сайловлар, табиий ва автоген
ҳалокатлар, ҳарбий ҳаракатлар, террористик актларнинг тафсилотлари воқеа
гувоҳлари томонидан фото ва видеосуратларга олиб, жойлаштирилиши
журналистлар учун дунёнинг бошқа бурчагида туриб ҳам воқеа ҳақида хабар
бериш имконини бермоқда. Бундан Россиянинг
www.mk.ru
, Lenta.ru, Infox.ru,
NEWSru.com, REGIONS.RU,
http://lifenews.ru
каби сайтлари самарали
фойдаланишаётир.
Масалан, 2013 йили Япониядаги Фукусима атом электр станциясининг
портлаши, Индонезияда цунами етказган талофатлар, Хитойда ер
қимирлашларини CNN, KBS телеканаллари айнан воқеа гувоҳларининг ўз
уяли алоқа телефонларига олган видеосуратлари орқали бутун дунёга
намойиш этган эдилар. 2015 йил 29 март куни республикамизда бўлиб ўтган
Президент сайловларининг холис равишда ўтиши жараёни ҳам ўша куни
кўпчилик юртдошларимиз ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ёки
меҳмонга келган хорижликлар томонидан фото ва видеосуратларга олиниб,
ижтимоий тармоқларда намойиш этилди. Бундан хориж ОАВи самарали
фойдаланишди.
123
www.cbu.uz
176
Интернет журналисти таяниши мумкин бўлган манбалардан бири
Do'stlaringiz bilan baham: |