Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

мониторинг
– муҳим воқеа-ҳодисаларни мунтазам кузатиб, кетма-кет 
тадрижий ривожланишини бериш, унга доир хабарларни тезкор янгилаб 
туриш – кучайиб бормоқда. Масалан, www.kun.uz сайтида Франциянинг 
Тулуза шаҳрида террорчи Мера Муҳаммадни тутиш ва унинг ўлдирилиши 
билан боғлиқ хабарлар 2 кун давомида (20.03-22.03.2012) кетма-кет бериб 
борилди.
 
Мониторинг жараёнининг ўзига хослиги унда қўшимча усуллар, 
хусусан, Интернет мониторингининг ажралмас қисми ҳисобланмиш 


157 
статистик маълумотлар (масалан, контент-таҳлил унда маълум вақт 
оралиғида бирон бир газета саҳифаларида маълум бир сиёсатчининг исм-
шарифи неча маротаба қайд этилгани ҳисоблаб чиқилади) ҳам фаол 
қўлланилади. Мониторинг муайян ҳодисани маълум вақт оралиғидаги 
ривожини “аниқлаб берувчи” статистик маълумот сифатида кўздан кечириш 
имконини беради. Бундан ташқари, маълумотлар маълум нисбатда 
келтирилиб, таққосланади, умумийлаштирилади, баҳоланади, яъни матнда 
факт эмас, таҳлил жиҳати устун туради. Шу хусусиятларга кўра, мониторинг 
малакали меҳнат ва махсус социологик тайёргарликни тақозо этувчи 
тадқиқод тури экан, уни энг аввало, шу соҳа мутахассислари, талаб 
даражасида ўтказиши мумкин.
Айтиш жоизки, онлайн ОАВда журналистиканинг деярли барча жанр 
турлари мавжуд. Ўзбек анъанавий журналистикада тобора йўқолиб, 
фақатгина спорт йўналишида ўз мавқеини ушлаб турган 
шарҳ
айнан 
интернет ОАВда кенг берилган. Биргина sharh.uz сайтининг 2013 йилда ишга 
тушиши, мазкур жанрнинг бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини 
йўқотмаганлигидан далолат беради. Шарҳ аҳолини жамиятда содир 
бўлаётган долзарб воқеа-ҳодисаларни изоҳлаб, шарҳлаб беришга қаратилган 
жанр 
бўлганлиги 
сабабли 
ҳам, 
онлайн 
шарҳ 
бугунги 
кунда 
фойдаланувчиларнинг бошқа жанрларга нисбатан кўпроқ эътиборини 
тортмоқда. Хусусан, Х.Давроннинг “Ёлғон эмас, ғараз” материалида 
“Озодлик” радиосининг фаолиятига муносабат билдирилган. Таниқли 
адибнинг мазкур материали қуйидаги сўзлар билан бошланишиёқ, 
ўқувчининг 
диқққат-эътиборини 
тортади: 
“Озодлик” 
радиосининг 
ёлғонларига кўникиб қолганман. Аммо, мазкур радио томонидан тарқатилган 
бир қарашда арзимас ёлғон туюлган, аммо, билибми, билмайми, ғаразли 
мазмун сингдирилган хабарни ўқиб, қаттиқ ғазабландим”. Материал тўлиқ 
бугунги кунда “Озодлик” радиоси томонидан олиб борилаётган фаолиятнинг 
шарҳига бағишланган. Шунингдек, сайтдаги “Форс кўрфазида АҚШ 
кемасининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда”, 
“Учинчи жаҳон уруши арафасида дунё биринчи жаҳон уруши билан боғлиқ 
можаролардан қутулолмади” каби шарҳлар фойдаланувчилар эътиборидан 
тушмай келмоқда. 
Онлайн журналистика жанрларининг яна бир тури –бу блогдир. Айни 
пайтда у алоҳида кўриниш касб этиб, аксарият ҳолатда мутахассислар 
томонидан “тармоқ журнали” ёки “кундалик” дея аталмоқда. У қисқа матнга 
эга бўлиб, субъектив баҳога эгадир. Бугунги кунда Ўзбекистонда 120 дан 
кўпроқ блоггерлар фаолият юритиб, уларнинг ичидаги Бахтиёр Насимовнинг 


158 
nasimov.uz, Азиз Қаршиевнинг http://kitobxonkundaligi.blogspot.com, Иноят 
Хоннинг 
http://www.istudyandwork.com, 
Мухрим 
Аъзамхўжаевнинг 
http://muxrim.livejournal.com блоглари энг кўп ўқиладиганлар сирасидан жой 
олган. 
Ахборот майдонидаги коммуникация жараёнига кенг жамоатчилик, 
алоҳида соҳа мутахассислари, ОАВ аудиторияси жалб этилган шароитда, 
журналистдан икки карра масъулият, икки баробар кўп изланиш ва юқори 
профессонал маҳорат талаб этилади. Янги техник имкониятлар ва узлуксиз 
ривожланиш жараёни ОАВга нисбатан турли ахборот манбаларидан 
фойдаланишда юқори масъулият юклаши билан бирга, холислик ва 
аниқликни ҳам талаб этади. Сўзсиз, бунда матбуот эркинлигини таъминлаш 
ортади ҳамда журналист имкониятларини кенгроқ юзага чиқариш уфқлари 
кенгаяди. Ахборотни маълум бир тизимга солиш, унинг “қаймоғи”ни 
фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этиш орқали, материал ўқишлигини 
таъминлаш зарурияти ҳар қандай онлайн ОАВда биринчи планга унинг 
сарлавҳаси ва “лид”ини чиқаришни тақозо этади.

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish