Махсус мухбир
ижодий бўлимларга бўйсунмаган ҳолда фаолият олиб
боради ва бош муҳаррир, унинг ўринбосари ёки масъул котибнинг махсус
топшириқларини бажаради. Таҳлилий-публицистик мақолалар тайёрлайди,
журналист суриштирувларини олиб боради.
Таҳририятнинг ўз мухбири таҳририят манфаатларини ҳудудда ҳимоя
қилади ва ўзига тегишли ҳудуддан журналистиканинг барча жанрларини
қўллаган ҳолда материал тайёрлайди. Ўз мухбир мамлакатнинг бирор-бир
вилоятида таҳририятнинг вакили сифатида фаолият юритади ва веб-
саҳифада шу ҳудудда содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ёритиб боради.
Мухбир
ўзига бириктирилган ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-
маърифий, маиший хабар ва янгиликларни тезкорлик, холислик билан
ёритади ва веб-саҳифаларига мос тарзда ёзади.
Мухбирнинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари:
-
жойлардан жўнатилган хабар ва янгиликларда келтирилган
фактларнинг тўғрилигига жавоб беради;
-
мухбир ўз ҳудуди тасарруфидаги объектларда ўтказилган
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча тадбирларни ўз вақтида ёритиши
лозим;
-
таҳририятга муаллифлардан келаётган хатларни қайта ишлайди;
-
онлайн нашрга сифатли, журналистика жанрларидан унумли
фойдаланган ҳолда ранг-баранг таҳлилий материаллар ёзади;
146
-
жойларда касбий ахлоқ меъёрини бузмаслиги, ўз имижини,
мавқеини сақлаши ва ахборот узатишда ўта тезкор бўлиши даркор.
Жамоа ишини моделлаштириш, режалаштириш, саҳифани янгилаш
жараёнига раҳбарлик қилиш котибият вазифасига киради. Шунингдек,
котибият барча ижодий бўлимлар фаолиятини назорат қилади. Котибиятни
масъул котиб бошқаради. Унинг тасарруфига барча техник ходимлар –
мусаҳҳиҳ, саҳифаловчи-дизайнер, компьютер тизимининг маъмури ҳам
киради.
Масъул котиб
лавозимига камида 3-4 йиллик иш стажига эга бўлган
журналистлар тайинланади. Таҳририят масъул котиби қуйидагилардан
бохабар бўлиши шарт:
-
ОАВ тўғрисидаги қонунлар ва матбуотга тегишли бўлган барча
меъёрий ҳужжатлар;
-
ахборот ишлаш хусусиятлари;
-
муаллифлик ҳуқуқи асослари;
-
муаллифлар билан шартномалар тузиш;
-
материалларни чоп этишга тайёрлаш;
-
нашрнинг бадиий-техник жиҳози асослари ва таҳрир қилиш
услублари;
-
интернет таҳририятни бошқарувидаги стандартлар, техник
вазифалар ва шартлар, йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар;
-
замонавий техник воситалардан фойдаланиб, ахборотни қайта
ишлаш услублари;
-
меҳнат ва бошқарувни ташкиллаштириш асослари;
-
меҳнат қонунчилиги асослари;
-
меҳнатни муҳофаза қилиш, техник хавфсизлик, ишлаб чиқариш
тартиби ва ёнғиндан сақланиш.
Лавозим мажбуриятлари
Масъул котиб таҳририят ишини режалаштириш, саҳифани янгилаш,
уни сифатли материаллар тайёрлаб ўз вақтида чоп этишни назорат қилади;
-
материалларни саралаб, саҳифаларга ва рукнларга ажратади,
тайёр ҳолатдаги материалларни саҳифаловчига топширади;
-
таҳририятнинг барча бўлимлари томонидан режалаштирилган
материалларни кечикмай сифатли ҳолатда топширилишига бошчилик
қилади ва назорат қилиб боради;
-
оригинал материаллар устида ишлаш, бўлим бошлиқлари
(мухбирлар) билан саҳифани янгилашга тайёрлайди;
147
-
веб-саҳифага реклама ва эълонлар жойлаштириш, уларнинг
матнларини тайёрлашга бошчилик қилади;
-
таҳририят ходимлари учун касбий ўқув-амалий машғулотларини
ташкиллаштиради;
-
муаллифларга қалам ҳақини ёзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |