27
юклатилади:
- объектда фуқаро муҳофазаси тадбирларини узлуксиз бошқаришни
ташкил этиш ва таъминлаш;
- ишчилар, хизматчилар ва объект атрофида яшовчи аҳоли пункларини
фавқулодда вазиятлар юзага келиши ёки юзага келиш хавфи тўғрисида
огоҳлантириш;
- объектнинг фуқаро муҳофазаси режасини ишлаб чиқиш ва ташкил
этиш;
- фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ишчилар,
хизматчилар ва
уларнинг оила-аъзоларини ҳимоя этиш ишларини амалга ошириш;
- объектлардаги аҳолини, ишчилар, хизматчилар, тузилмаларни
фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳимоя усулларига ўргатишни ташкил
қилиш;
- фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, объектлардаги қутқуриш ва
қайта тиклаш ишларига тайёргарликни таъминлаш;
- объектдаги фуқаро муҳофазаси режаси
талабларини бажарилишини
назорат қилишни ташкил қилиш.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф
этишда ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат
қилиш давлат тизими
) органлари қуйидаги тизимлари ҳаракат қилади:
- фуқаро муҳофазаси қўшини;
-тўғридан - тўғри тезкор бўйсиниш ротаси;
-фавқулодда вазиятлар вазирлигинингг шахсий ва тезкор республика
махсуслаштирилган кўп тармоқли тузилмалари;
-тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли марказ (ТҲҚРКТМ);
- тезкор ҳаракат қилиш кучлари ва маблағлар;
- ёнғиндан сақлаш хизмати (бу хизмат ходимлари фақат ёнғин содир
бўлгандагина эмас, балки ер кўчиши, сув тошқинлари ва бошқа тусдаги
фавқулодда вазиятлар натижасида жабрланганларга ёрдам кўрсатади);
- Соғлиқни сақлаш вазирлигида - тезкор вазиятда тиббий ёрдам
маркази;
-“Ўзавтойўл” концерни (республиканинг ҳар қандай жойига 3 соат вақт
мобайнида аҳолини эвакуация қилиш ва йўлларни тозалаш ишларини олиб
бориш учун автомобиллар билан таъминлайди);
- тегишли вазирликлар ва бошқармаларнинг авария - қайта
тиклаш
ишлари бўйича ҳарбийлашган ва махсуслаштирилган бўлинмалари;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жойлардаги (Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар
ҳокимиятлари) қошида ташкил этилган қутқариш хизматлари;
- объектлардаги махсуслаштирилган тузилмалар;
- ҳудудий ва объектлардаги ҳарбийлаштирилган умумий ва махсус
вазифага эга бўлган тузилма;
- республика “Қизил ярим ой” ва “Ватанпарвар”
жамиятларининг
кўнгилли гуруҳлари;
- фуқаро муҳофазаси қўшинлари (Фавқулодда вазиятлар вазирлигига
28
бириктирилган бўлиб, йирик муҳим муҳофаза ва ишлаб чиқариш
объектларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда
оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб борадилар. Бу қўшин уруш ва
тинчлик вақтида махсус техника, жиҳозлар, тайёрланган кадрлар талаб
қилувчи катта миқёсдаги авария, ҳалокатлар, иқтисодий ҳолатларда авария-
қутқариш ва бошқа тиклаш чора-тадбирларда фаолият кўрсатади);
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика
махсуслаштирилган
тузилмалари авария-қутқариш ва авария-қайта тиклаш доимо шай ҳолатда
турадиган кўп тармоқларни тузилмаларни ўз ичига олиб, юқори малакали
махсус касб эгаларидан ташкил топган. Бундан ташқари махсус ҳарбий
асбоб-ускуналар, замонавий техникалар ва техника воситалари ва 72 соатлик
шошилинч қидириш-қутқариш ишларини бажаришга етадиган алоҳида
электр-энергия манбалари, махсус кийим-бош, етарли миқдордаги ичимлик
суви, сув заҳиралари, озиқ-овқат, ҳамда фавқулодда
вазиятларни бартараф
қилиш учун мўлжалланган бир қатор ишлатилиши мумкин бўлган махсус
буюмлар билан таъминланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика махсуслаштирилган
тезкор тузилмалари ФВДТ
(Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш
ва ҳаракат қилиш давлат тизими) нинг фавқулодда вазиятларни бартараф
этиш чора тадбирлар ва кучларнинг фаолиятини таъминлашга мўлжалланган
Ички ишлар вазирлигининг ҳарбийлашган ўт ўчириш республика махсус
гуруҳлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор республика тиббий ёрдам
маркази, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Тошшаҳарйўловчитранс” давлат
ташкилотларининг махсус гуруҳлари, вазирликлар ва бошқармаларнинг
таркибий бўлинмаларини ўз ичига олади.
Вазирликлар,
концернлар,
бирлашма,
қўмиталарнинг
ҳарбийлаштирилган малакали авария-қутқарув ва бошқа махсус тузилмалари,
бўлинмалари фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўз
тасарруфи остидаги
объектларда ишлаб чиқариш авариялари ва ҳалокатларини бартараф этишга,
фавқулодда вазиятлар шароитларида жабрланганларга ёрдам бериш бўйича
махсус вазифаларни ҳал этишга мўлжалланган.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда
талофатларини мумкин қадар камайтириш мақсадида объектларда Фуқаро
муҳофазаси бошлиқлари кимёвий, радиоактив, портлаш хавфига қарши
махсус тузилмалар тузадилар.
Ҳудудий ва объектлардаги тузилмалар умумий ва махсус вазифаларни
бажарувчи тузилмаларга бўлинади.
Умумий вазифали тузилмаларга қуйидагилар киради:
- ахборот йиғувчи гуруҳ;
- қутқарувчи гуруҳ;
- ишларни механизациялаш гуруҳи.
Махсус вазифали тузилмаларга қуйидагилар киради:
- ёнғинга қарши хизмат;
- тиббий хизмат;
- огоҳлантириш ва алоқа хизмати;
29
- муҳандислик хизмати;
- техник авария хизмати;
- радиацион ва кимёвий моддаларга қарши курашувчи хизмат;
- транспорт хизмати;
- зарарсизлантириш хизмати;
- аҳоли тинчлигини назорат қилиш хизмати;
- озиқ-овқат ва савдо хизмати;
- беркиниш ва қутқурилиш хизмати;
- ранг ҳимояси хизмати.
Бир қатор объектларда ҳаракатдаги
радиацион, кимёвий, тиббий
лабораториялар, стационар, ювиниш пунктлари, душли корхоналар, газли
зарарсизлантириш
хоналари, санитария қайта ишлаш пунктлари, транспорт
ва техникани ювиш жойлари, зарарсизлантириш пунктлари тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: