ФВДТ
маҳаллий даражадаги бошқарув органларининг асосий
вазифалари:
1. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатиш ташкилий
ва муҳандислик-техникавий тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни
тугатиш мақсадли ҳудудий (вилоят) дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда иштирок этиш.
3. Вилоят ички алоқа ва хабар бериш тизими, шунингдек
бошқариш ва маълумот таъминоти автоматлаштирилган тизимини яратиш
ва доимий шайликда тутиб туриш.
4. Маълумотни бошқариш ва узатиш учун вилоятлар ва идоралардаги
давлат алоқа каналларидан, радио, телевидение ва бошқа техник
воситалардан марказлашган фойдаланишни таъминлаш.
5. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда ҳамда
уларга туташ ҳудудларда хабар бериш ва маълумот чекланган тизимлари,
шунингдек сув омборлари гидротехника иншоотларида сигнализация
ва хабар бериш чекланган автомат тизимларини манфаатдор вазирликлар
ва идоралар билан биргаликда яратиш.
6. Атроф табиий муҳитни потенциал хавфли объектлардаги шароитни
мунтазам кузатишни ва назорат қилишни таъминлаш.
7. Бошқариш органлари, бошқариш пунктлари, куч ва воситаларнинг
фавқулодда вазиятдаги ишларга шай туришини таъминлаш.
8. Содир бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг кўлами ва ривожлана
бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари, уларни тугатиш юзасидан кўрилаётган
чоралар ҳақида хабар бериш, маълумот йиғиш ва алмашишни таъминлаш ва
назорат қилиш.
9. Ҳудудий (вилоятлар) кичик тизимлар куч ва воситалари, шунингдек
беркитиб берилган тузилмаларнинг фавқулодда вазиятдаги авария-
32
қутқариш ва бошқа шошилинч ишлар ўтказиш фаолиятига раҳбарлик
қилиш ва уни таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ишларга жалб
қилишни ташкил этиш.
10. Аҳолини эвакуация қилишни (вақтинча кўчириб туришни),
эвакуация қилинган аҳолини жойлаштиришни, унинг турмуш кечиришини
ҳамда фавқулодда вазият тугатилгандан кейин доимий турар жойларига
қайтарилишини режалаштириш ва амалга ошириш.
11. Аҳоли пунктлари ва хўжаликларда яшовчиларни жиддий хавф
зоналаридан хавфсиз жойлардаги доимий яшаш жойига кўчириш ва
уларнинг хаёт фаолиятини ҳар томонлама таъминлаш.
12.Фавқулодда вазиятни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар
резервларини яратиш.
13. Фавқулодда вазиятдан шикаст топган аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш тадбирлари ни амалга ошириш; фуқаролар, уларнинг
турар жойлари ва мулкларини максадли суғурта қилишни ташкил этиш.
ФВДТ
объект даражасидаги бошқариш органларининг асосий
вазифалари:
1. Фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва уларни тугатиш
тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш,
объектларнинг
фавқулодда
вазиятда
ишлаши
ишончлилиги
ва
барқарорлигини ошириш.
2. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда хабар бериш ва
маълумот чекланган тизимлари, шунингдек гидротехник иншоотларидаги
сигнализация ва хабар бериш чекланган автомат тизимларни яратиш
ишларини ташкил этиш.
3. Бошқарув органлари, объект куч ва воситаларининг фавқулодда
вазиятдаги ишларга шай туришини таъминлаш.
4. Содир бўлган фавқулодда вазият ҳақида хабар беришни, маълумот
йиғишни таъминлаш ва назорат қилиш, фавқулодда вазиятнинг кўлами ва
ривожлана бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари ҳақида, уни тугатиш учун
кўрилаётган чоралар ва қандай ёрдам кераклиги тўғрисида юқори органларга
ахборот узатиб туриш.
5. Авария-қутқариш ва бошқа шошилинч ишларга, шу
жумладан объектлар ходимларини эвакуадия қилишга раҳбарлик қилиш.
6. Фавқулодда вазиятни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар
резервларини яратиш.
7. Объектларнинг раҳбарлар таркиби, куч ва воситалари,
шунингдек ходимларини фавқулодда вазиятдаги ишларга тайёрлашни
ташкил этиш.
ФВДТнинг фавқулодда вазиятни тугатиш кучлари ва воситалари:
1. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари.
2. Бевосита ва билвосита Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор
ихтисослашган республика тузилмалари.
3. Вазирликлар ва идораларнинг ҳарбийлашган ва профессионал
ихтисослашган авария-қутқариш ва авария қайта тиклаш бўлинмалари.
33
4. Маҳаллий ҳокимият органларининг (Қорақалпогистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг) тузилмалари,
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кутқарув командалари.
5. Объектларнинг ихтисослашган тузилмалари.
6. Ҳудудлар ва объектларнинг ҳарбийлашган умумий ва махсус
тузилмалари.
7. Қизил Ярим ой жамиятининг кўнгиллилар отрядлари (командалари,
гуруҳлари), «Ватанпарвар» МКТ (мудофаага кўмаклашув ташкилоти).
ФВДТнинг раҳбар органлари - бу аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда
вазиятдан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилиш ваколати доирасига
кирадиган қуйидаги давлат бошқарув органлари, маҳаллий ҳомият органлари
ва объектлари маъмуриятлари:
а) Республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги, атроф-муҳит ҳолатини ва потенциал хавфли объектлар
ҳолатини кузатиш ва назорат қилишга масъул вазирликлар ва идоралар,
шунингдек таркибида кимёвий, портловчи, ёнгин хавфи бор ва бошқа хавфли
объектлар;
б) Маҳаллий даража - Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар
кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари;
в)
Объект даражасида-корхоналар (муассасалар, ташкилотлар)
маъмуриятлари.
ФВДТ, унинг кичик тизимлари ва бўғинлари ишлашини ташкил қилиш
учун, фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш
юзасидан уларга юклатилган вазифаларни бажаришга шай туриш учун
масъулият тўлалигича тегишли раҳбар органларга юклатилади.
ФВДТнинг кундалик бошқариш органлари - бу ФВДТ нинг тегишли
ҳудудий ва функционал кичик тизимларини ва уларнинг бўғинларини ҳар
куни бевосита бошқариб турадиган бошқарув органлари бўлиб, улар
қуйидагнларни ўз ичига олади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг
Фавқулодда вазиятлар бошқармалари.
2. Шаҳарлар ва туманларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари.
3. Объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари (шўъбалари ёки
махсус тайинланган мансабдор шахслари).
4. Вазирликлар ваидораларнинг давлат назорат органлари (назорат-
инспекция хизматлари).
5. Вазирликлар ва идораларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари
(шўъбалари ёки махсус тайинланган шахслари).
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг танглик вазиятларини
бошқариш маркази.
7. ФВДТ раҳбар органларининг заҳирадаги бошқариш пунктлари
(ЗБП).
8. Фавқулодда вазиятлар бошқармаларинннг (бўлимларининг) тезкор-
навбатчи хизматлари.
9. Вазирликлар, идоралар ва объектларнинг навбатчи-диспетчерлик
34
хизматлари. ФВДТ нинг кундалик бошқариш органлари доимий дискология
пунктларида, шаҳардаги ва шаҳар ташқарисидаги ЗБП (Заҳирадаги
бошқариш пунктлари) да жойлаштирилиб, табелдаги тегишли хабар бериш
воситалари, бирламчи маълумотни қайта ишлаш ва узатиш воситалари билан
жиҳозланади, ҳамда уларга юклатилган вазифаларни бажаришга доимий
шайликда сақланади.
ФВДТ республика даражасидаги бошқариш органларининг асосий
вазифалари:
1. Табиий турдаги фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини максимал
камайтирадиган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фавқулодда
вазиятлар шароитида иқтисодиёт тармоқлари ва потенциал хавфли жуда
муҳим объектлар барқарор ишлашини таъминлаш .
2. Потенциал хавфли объектлар учун техник ҳужжатлар суғурта фонди
яратиш ишларини ташкил этиш.
3. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза килиш
соҳасидаги мақсадли ва илмий-техникавий республика дастурларни ишлаб
чиқишда иштирок этиш.
4.Марказлашган хабар бериш республика тизимини, шунингдек
маълумот таъминлаш ва бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш ва
доимий шай туриш.
5.Маълумотни бошқариш ва узатиш учун давлат идоралар алоқа
каналларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан
марказлашган фойдаланишни таъминлаш.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,
фавқулодда вазиятларни олдини олиш, улар юзага келганда зиён ва
зарарнинг миқдорини камайтириш бўйича олдиндан чоралар кўриш
мақсадида ҳаракат қилишнинг республика, идора режалари, ҳокимликлар ва
объектларнинг ҳаракат қилиш режалари, шунингдек ФВДТнинг барча
даражадаги ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш режалари ишлаб чиқилади.
ФВДТ ҳаракатларини режалаштиришга ташкилий-услубий раҳбарликни
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |