Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


ФВДТ Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг тузилиши



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

ФВДТ Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг тузилиши, 
вазифалари, куч ва воситалари, иш тартиби. 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
23–декабрдаги “ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва 
ҳаракат қилиш давлат тизими)” тўғрисидаги 558 сонли Қарори фавқулодда 
вазиятларнинг олдини олиш бўйича жуда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси ФВДТ ҳудудий, функционал ва
информацион-бошқарув кичик тизимларидан иборат бўлиб, республика
маҳаллий, объект миқёсида учта даражада бўлади. 
Ҳудудий 
кичик тизимлар - 14та. Улар - Қорақалпоғистон 
Ресиубликасида (1), ҳамма вилоятларда (12) ва Тошкент шаҳрида (1). 
Ҳудудий кичик тизимлар ўзларининг маъмурий ҳудудлари чегарасида 
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатишга мўлжалланган 
бўлиб, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овулга тўғри келадиган бўғинлардан 
иборат бўлади. 
Функционал кичик тизимлар вазирликлар, давлат қўмиталари, 
корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларда ташкил этилади. 
Бугунги кунда функционал кичик тизимларнинг умумий сони - 22та.
Функционал кичик тизимлар атроф табиий муҳит ва потенциал хавфли 
объектлар аҳволини кузатиш ва назорат қилишга, шунингдек қарамоғидаги 
ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлик объектларда фавқулодда вазиятларни 
олдини олиш ва уларни тугатишга мўлжалланган бўлиб, давлат назорати 
органларидан (назорат -инспекция хизматидан), кичик тизим кучлари ва 
воситаларидан иборат бўлади. 
Ҳудудий ва функционал кичик тизимларнинг вазифалари, ташкил 
этилиши, куч ва воситаларининг таркиби, ишлаш тартиби ва бошқа 
масалалари геофизик, табиат - иқлим, функционал ва бошқа шароитларни, 
шунингдек худди шу кичик тизимдаги потенциал хавфли объектлар ва 
ҳодисаларни ҳисобга олиб, тизимларнинг ўзи ишлаб чиқадиган, шу кичик 


30 
тизимлар ҳақидаги тегишли Низомларда белгилаб кўйилади. 
Бу Низомларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиб, 
тегишли кичик тизимларнинг раҳбарлари (Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, 
вазирлар ва идораларнинг раҳбарлари) тасдиқлайди. Информацион-бошқарув 
кичик тизимини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
ташкил этади ва у ҳудудий ва функционал кичик тизимлар элементларини ўз 
ичига олади. 
Кичик тизим қуйидагиларга тадбирлар учун мўлжалланган
1. Потенциал хавфли ҳамма объектлар ва ҳодисалар, шунингдек ҳамма 
фавқулодда вазиятлар ҳақида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, 
алмашиш, сақлаш ва тегишли органларга узатиш; 
2. Фавқулодда вазиятлар содир бўлгани (содир бўлиш эҳтимоли) ҳақида, 
фавқулодда вазиятнинг туси, кўлами ва ривожлана бориши, эҳтимол бўлган 
оқибатлари тўғрисида, фавқулодда вазиятлардаги ҳатти-ҳаракатлар ҳақида 
ФВДТ нинг раҳбар органларига, кундалик бошқариш органларига, 
фавқулодда вазиятни тугатиш кучлари ва воситаларига ҳамда аҳолига хабар 
ва маълумот бериш; 
3. ФВДТ кичик тизимлари ва бўғинлари ўртасида, бошқарув пунктлари 
куч ва воситалари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш; 
4. Бошқарув пунктларидаги навбатчи-диспетчерлик хизмати ҳаракат 
қилишига доимо шай бўлиб туриш. 
ФВДТнинг ҳар қайси даражасида куйидагилар органлар бўлади: 
1. Раҳбар органлари. 
2. Кундалик бошқариш органлари. 
3. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатиш куч ва 
воситалари. 
4. Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар 
резерви. 
5. Хабар бериш ва маълумот таъминоти (АБТ)тизими. 
6. Кимёвий ва бошқа потенциал хавфли объектларда ҳамда
уларга туташ ҳудудларда хабар бериш ва маълумот чекланган
тизимлари, шунингдек сув омборлари гидротехника иншоотларидаги 
сигнализация ва хабар бериш тизимлари. 
7. Атроф табиий муҳит ва потенциал хавфли объектлар ҳолатини 
кузатиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш, фавқулодда вазиятни 
олдиндан таъминлаш. 
8.ФВДТ бошқарув органлари, бошқариш пунктлари, куч ва воситалари 
фавқулодда вазиятдаги ишларга тайёр туришини таъминлаш. 
9. Содир бўлган фавқулодда вазиятлар ҳақида, уларнинг ривожлана 
бориши, эҳтимол бўлган оқибатлари ва уларни тугатиш юзасидан 
кўрилаётган чоралар ҳақида хабар бериш, маълумот йиғиш ва алмашлашни 
таъминлаш ва назорат қилиш. 
10. Авария-қутқарув ва бошқа шошилинч ишлар тадбирлари, жумладан 
эвакуация тадбирлари бажарилишини таъминлаш, шикастланган аҳоли


31 
турмуш кечиришини таъминлаш. 
П. Фавқулодда вазиятни тугатишга жалб қилинган вазирликлар ва 
идоралар, куч ва воситалар ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ишини 
мослаштириш. 
12. Фавқулодда вазиятларни тугатиш молиявий ва моддий
ресурслар (идоралар) резервини, шунингдек ФВДТ махсус суғурта 
фондини ташкил этишга ва улардан фойдаланишга раҳбарлик қилиш. 
13. Фавқулодда вазиятлардан шикаст кўрган аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш. 
14. Фавқулодда вазиятда ўзига қарашли объектлар раҳбарлар 
таркибини, куч ва воситалари, шунингдек ходимларини тайёрлашни 
мослаштириб туриш, 
15. Ишлаб чиқариш ва технология хавфсизлиги, шунингдек ходимларни 
фавқулодда вазиятдан муҳофаза қилиш тармоқ нормалари ва қоидаларини 
ишлаб чиқишда иштирок этиш. 
16. Авария-қутқариш тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестация 
қилишни ташкил этиш. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish