Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
фуқаро 
муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
-фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг 
асосий йўналишларини, уларнинг молиявий ва моддий техника таъминоти 
тартибини тасдиқлайди; 
-тинчлик даврида ва уруш даврида давлат иқтисодиёти фаолият 
кўрсатиши барқарорлигини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқилишига ва 
ўтказилишига раҳбарлик қилади; 
-ҳудудларни уларда яшаётган аҳоли сонига ва давлат иқтисодиётида 
муҳим рол ўйновчи ёки аҳоли хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи ташкилотлар 
мавжудлигига кўра фуқаро муҳофазаси бўйича гурҳларга, шунингдек 
ташкилотларни давлат иқтисодиётидаги роли ёки аҳоли хавфсизлиги 
таъсирига кўра фуқаро муҳофазаси бўйича тоифаларга киритиши тартибини 
белгилайди; 
-ҳимоя иншоотларини ва фуқаро муҳофазасини бошқа объектларини 
барпо этиш тартибини, шунингдек якка муҳофазаланиш воситалари, моддий-
техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил воситалар заҳираларини тўплаш ва 
улардан фойдаланиш шартларини белгилайди; 
-давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги 
фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Вазирликлар ва идораларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги 
ваколатлари. 
Вазирликлар ва идоралар: 
-фуқаро муҳофазасининг тегишли режаларини ишлаб чиқарадилар ва 
уларнинг амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар; 
-ходимларни замонавий қирғин воситаларидан ҳимояланиш усулларига 
ва уруш даври шароитидаги ҳаракатларига тайёрланиши усулларини
ўргатилишини ташкил этадилар; 
-замонавий қирғин воситалари таҳдид солганда ва қўлланилганда 
тармоқ ходимларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар; 
-уруш даврида тармоқ ва иқтисодиёт объектларини барқарор 
ишлашини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқадилар ва амалга 
оширадилар; 
-ташкилотларни хавфсиз зоналарга эвакуация қилиш режаларини 
ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар; 


25 
-фуқаро муҳофазаси моддий – техника, тиббий ва бошқа воситалар 
заҳираларини яратадилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб 
борилиши ва қўлланишга шай ҳолатда сақлаб турилиши устидан назоратни 
амалга оширадилар; 
-тармоқ фуқаро муҳофазаси соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар; 
-объектнинг фуқаро муҳофазаси аҳволи бўйича белгиланган тартибда 
ахборот тақдим этадилар; 
-хабар бериш тизимини, умумий ва якка тартибда муҳофазаланиш 
воситаларини вужудга келтирадилар ҳамда уларни доимий шай ҳолатда 
сақлайдилар; 
-фуқаро муҳофазаси ҳолатини назорат қилиб борадилар; 
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тегишли ваколатларни амалга 
оширадилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаро муҳофазаси 
соҳасидаги ваколатлари. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: 
-фуқаро муҳофазаси режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг 
тегишли ҳудудда амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар; 
-тегишли ҳудуддаги ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини 
ташкил этадилар ва назорат қилиб борадилар; 
-фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари тайёрланишини ҳамда шай 
ҳолатда сақлаб турилишини таъминлайдилар; 
-ташкилотлар раҳбарлари ва аҳолининг замонавий қирғин воситалари 
қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишини ташкил 
этадилар; 
-замонавий қирғин қуроллари қўлланилган шароитда аҳоли ҳаёт 
фаолиятининг таъминланишини кафолатловчи фуқаро муҳофазасига оид 
мол-мулк, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил заҳиралар 
ҳажмларини белгилайдилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб 
борилиши ва шай ҳолатда сақлаб турилиши учун жавоб берадилар; 
-уруш 
даврида, 
идоравий 
бўйсинишидан 
қатъий 
назар, 
ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил 
этадилар амалга оширадилар; 
-фуқаро муҳофазаси соҳасида ахборот йиғиш ва алмашиниши, 
шунингдек замонавий қирғин воситаларининг қўлланилиш таҳдид ёки 
қўлланилганлиги тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилинишини 
таъминлайдилар; 
-аҳолини эвакуация қилиш ва бўлиб-бўлиб жойлаштиришга, унинг 
хавфсиз зоналарга ўрнашиб олинишига тайёргарлик кўриш ҳамда шу 
ишларни ташкил этиш, даволаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар ишини 
йўлга қўйиш тадбирларини амалга оширадилар; 
-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этадилар 
ва амалга оширадилар, ўз тасарруфидаги ҳудуддда жамоат тартибини 


26 
сақланишини таъминлайдилар; 
-қонун ҳужатларига мувофиқ бошқа тегишли ваколатларни амалга 
оширадилар. 
Ташкилотлар фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлар. 
Ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида: 
-фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштирадилар ва амалга 
оширадилар; 
-уруш даврида барқарор ишлашни таъминлаш тадбирларини амалга 
оширадилар; 
-ўз ходимларини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу 
ҳаракатлар оқибатида вужудга келадиган хавфлардан ҳимояланиш 
усулларига ўргатишни амалга оширадилар; 
-хабар бериш маҳаллий тизимларини яратадилар ва улардан 
фойдаланишга доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар; 
-ходимларга фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ўз мажбуриятларини 
бажаришлари учун зарур шароит яратиб берадилар; 
-моддий – техника, тиббиёт ва бошқа хил воситаларнинг заҳираларини 
яратадилар. 
Потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган, шунингдек 
муҳим мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга молик ташкилотлар фуқаро 
муҳофазаси тузилмаларини яратадилар ва уларни доимо шай ҳолатда сақлаб 
турадилар. Бундай ташкилотларни белгилаш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий қилинади. 
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаро муҳофазаси 
соҳасидаги иштироки. 
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари: 
-фуқароларнинг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги 
ҳимояланиш усулларига ўргатилишига кўмаклашадилар; 
-ҳарбий ҳаракатлар олиб борилиши билан боғлик ёки шу ҳаракатлар 
оқибатида хавфларнинг юзага келиши таҳдид этган тақдирда тегишли 
ҳудуддаги фуқаролар хабардор қилинишини ташкил этадилар; 
-аҳолининг ҳаёт фаолияти таъминланиши соҳасида тадбирлар 
тайёрланиши ва бажарилишини амалга оширадилар; 
-қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тегишли тадбирларни амалга 
оширадилар. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish