Стратегик маркетинг омилкорлигини шакллантириш
.
Маркетинг
омилкорлигини
ривожлантириш
жараѐнининг
қуйидаги
элементлари стратегик йўналишга эга: билимлар эгаллаш, билимлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил
5
генерацияси, билимлардан халос бўлиш, фирманинг маркетинг стратегиясини
ишлаб чиқиш учун билимлардан фойдаланиш.
Маркетинг билимлари генерацияси бозорда ўз сўровлари, кузатишлари ва
экспериментларини ўтказишни англатади. Бундан мақсад қуйидагиларни
қидиришдир
5
:
истиқболли бозорлар
6
;
рақобатбардош тармоқлар яратиш учун энг мақбул шериклар;
фойда келтирувчи харидорларни танлай олиш ва уларнинг ҳаѐт
даврининг ўртача қийматини узайтириш усуллари;
мавжуд ва доимий талабга кўп жавоб берадиган товарлар;
энг фойдали узоқ муддатли нарх стратегияси;
талабни шакллантириш ва қайта ишлаб чиқишнинг сўнгги йўллари;
харидорларга хизмат кўрсатиш бўйича энг самарали хўжалик
жараѐнлари;
устувор шериклар билан муносабатларда ўзаро ишонч ва ўзаро
мажбурият муҳитини шакллантиришга кўмаклашувчи омиллар.
Зарур билимларни мустақил равишда ривожлантиришнинг иложи
бўлмаган ѐки бу мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда билимлар эгаллашдан
фойдаланилади. Эгаллаш ташқи манбалардан маълумотлари “импорт” қилишни
англатади. Бундай манбалар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
оммавий ахборот воситалари;
тармоқ шериклар: етказиб берувчилар, воситачилар, рақобатчилар,
харидорлар, банклар ва бошқалар билан ўзаро муносабатлар;
консалтинг хизматларини сотиб олиш;
ишга янги ходимларни жалб этиш;
зарур билимларга (масалан, географик бозорда иш тажрибасига) эга
корхоналарни сотиб олиш ѐки улар билан стратегик иттифоқлар тузиш.
Билимлар эскирган ва уларни мўлжал олиш учун фирмага зарар
келтирадиган ҳолларда билимлардан халос бўлиш талаб қилинади. Бу ўзгариб
бўлган бозор тўлалиги, аҳолининг харид қобилияти ѐки шерикнинг
ишончлилигини баҳоловчи, ўрнини техниканинг кейинги авлоди эгаллаган
техник воситаларга мўлжал олувчи маркетинг тадқиқотлари натижалари
бўлиши мумкин. Гарчи ходимларни эскирган билимлардан дарҳол халос
бўлишга мажбурлашнинг иложи бўлмаса-да, барибир бу билимлар фирмада
ишбилармонлик муомаласида бўлиши, яъни амалда қўлланаѐтган маркетинг
омилкорлиги муомаласидан чиқариб юборилишига қаратилган чоралар кўриш
зарур. Бу маълумотлар архивлаштирилади ва вақтинчалик қаторлар тузиш
ҳамда узоқ муддатли бозор тенденцияларини аниқлашдагина қўлланилади.
5
Хэмел Г., Прахалад К., Томас Г., О`Нил Д. Стратегическая гибкость. - СПб.: Питер, 2005.
6
Бу ерда Г. Хэмел и К.К. Прахалад
интеллектуал етакчилик
ни таъминлаш деб атаган ҳолат, яъни фирманинг
бугунги эмас, кейинги бозорларда биринчиликка интилиши назарда тутилиб, бунга беш, ўн йил ва ундан кўп
вақт талаб қилиниши мумкин.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил
6
4 ва 6-босқичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |