Маркетинг омилкорлигини бошқариш механизмларини ишлаб чиқишнинг


Стратегик ва тактик назорат



Download 272,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana01.06.2022
Hajmi272,4 Kb.
#627199
1   2   3   4   5
Bog'liq
16 I.A.Axmedov (2)

Стратегик ва тактик назорат.
Бу босқичларда 
қилинган ишлар натижаларининг қўйилган мақсадларга мос келиши 
аниқланади ва маркетинг омилкорлигини бошқариш жараѐни бўйича чоралар 
ўйлаб олинади.
5-босқич. 
Тактик маркетинг 
омилкорлигини шакллантириш
.
Маркетинг омилкорлигини ривожлантиришнинг қуйидаги жараѐнлари тактик 
йўналишга эга: билимларни расмийлаштириш, сақлаб қолиш, тарқатиш, тактик 
маркетинг вазифаларини ҳал қилиш учун улардан фойдаланиш.
Билимларни 
расмийлаштириш 
ахборотларни, 
жумладан, 
машина 
манбалардаги ахборотларни сақлашни (кейинчалик уларни қидириш ва 
олишни) енгиллаштиришга хизмат қилади. Билимларни шакллантириш мавжуд 
билимларни структуралаштириш ва тизимлаштириш, шунингдек, ахборотлар 
ҳажмини сиқиш имконидан иборат. Коммуникация, эслаб қолиш ва тақдим 
этишни осонлаштириш учун маркетинг омилкорлигини бошқариш тизимида 
қўлланадиган махсус луғат яратиш талаб қилиниши мумкин. Шундай қилиб, 
билимлар таснифланади ва уларнинг вазифасига кўра тақсимланади. Лекин 
бунда структуралашган ва ярим структуралашган маълумотлар базаси ва 
билимлар базаси онологияси инобатга олинади. 
Билимларни сақлаш кейинчалик фойдаланиш мақсадида ахборотларни 
танлаб олиб архивлаштириш ва янгилаб туришни англатади. 
Билимларни тарқатиш деганда якка тартибдаги билимларни саралаб олиб 
жамоавий фойдаланиш тушунилади. Саралаб олиш бу ерда икки хил мақсадни 
назарда тутади: бир томондан, муҳим тижорат ахборотини ҳимоялаш, иккинчи 
томондан эса, ҳар бир ходимга етиб келаѐтган ахборотнинг ҳаддан ортиб 
кетишининг олдини олиш. Саралаб олиш билимларни фильтрлаш орқали 
таъминланади. Бу жараѐнда айни пайтда етказилаѐтган ахборотнинг 
ишончлилиги ва тўлиқлиги текширилади.
Билимларни 
тарқатиш 
учун 
фирмада 
билимлар 
қидиришда 
фойдаланилаѐтган ѐндашувлар ўта муҳим роль ўйнайди. Қидирувнинг 
замонавий усулларидан кўпчилиги инструментал воситалар, интеллектуал 
қидирув воситалари ва визуал моделларни ўз ичига олади.
Инструментал воситаларга Интернетда маълумот излаш учун ишлаб 
чиқилган воситалар, шунингдек, изланаѐтган ахборотнинг жойлашган жойи 
ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмай туриб, жуда кўп маълумотлар базаси бўйича 
қидирув олиб боришга мўлжалланган билимлар харитаси киради. Интеллектуал 
қидирув 
воситалари 
фойдаланувчиларнинг 
қизиқишларини 
уларнинг 
ѐзишмалари ѐки ҳужжатлари синтаксиси бўйича ўрганиш ҳисобига топишга 
имкон беради. Визуал моделлар ҳужжатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни бир 
хиллаштиради ва кўп ҳажмли ахборот ҳудуди яратади.
Мунтазам маркетинг омилкорлиги билан биргаликда фойдаланишнинг 
барқарор инфратузилмаси ишлаб чиқилади: маълумотлар базаси ва омбори, 
гуруҳий қўллаб-қувватлаш тизимлари, қидирув тизимлари, корпоратив 
тармоқлар, эксперт ва интеллектуал тизимлар. Маълумотлар омбори марказий 
омбор тамойили бўйича ишлайди ва анъанавий маълумотлар базасидан шу 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

билан фарқ қиладики, улар шунчаки маълумотларни самарали йиғиш ва уларни 
ишлаш учунгина эмас, балки қарорлар қабул қилиш жараѐнларини таъминлаш 
учун лойиҳалаштирилади. Барча маълумотлар бир омборда сақланганда 
маълумотларнинг алоҳида элементлари ўртасидаги алоқаларни ўрганиш 
сермаҳсул бўлиши, таҳлил натижаси эса янги билимларга айланиши мумкин.
Маълумотларнинг алоҳида элементлари ўртасидаги алоқаларни ўрганиш 
“билимлар разведкаси” деб аталмиш жараѐн доирасида амалга оширилиши 
мумкин. Бу янги ва тез ривожланаѐтган йўналиш бўлиб, маълумотлар 
омборидан янги билимлар олиш учун сунъий интеллект, математика ва 
статистика усулларидан фойдаланади.
Шундай қилиб, бошқарувнинг таклиф этилган механизми маркетинг 
омилкорлигини бошқариш жараѐнини стратегик маркетинг режалаштируви 
жараѐни билан бирга олиб бориш ва маркетинг ахборотларини тўплаш ҳамда 
маркетинг фаолиятини ташкил қилиш тузилмасини такомиллаштириш 
ўртасидаги ўзаро алоқалар ўрнатишга имкон беради.

Download 272,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish