Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ёш физиологияси ва гигиена фанининг бошқа фанлар билан



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ёш физиологияси ва гигиена фанининг бошқа фанлар билан 
алоқаси 
 
Ёш физиологияси ва гигиена фани анатомия, гистология, цитология ва 
бошқа барча тиббиёт ва педагогика фанларига яқиндан боғлиқ. Иш жараёнида 
ёш физиологияси ва гигиена умумий гигиена, умумий физиология, 
микробиология, эпидемиология, биокунё, болалар клиникаси, руҳияти, 



педагогика тавсиялари ҳамда ютуқларидан фойдаланади. 
Ёш физиологияси ва гигиена педагогикага оид қонун-қоидаларни билиш, 
унга амал қилиш болалар ва ўсмирларнинг ўқув, меҳнат ва ишлаб чиқариш 
фаолиятларини меъёрлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш учун 
зарурдир. 
Олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимот эса психология ва педагогиканинг 
тиббий илмий асоси ҳисобланади. 
Педагоглар таълим-тарбия ишларини ёш физиологияси ва гигиена маъ-
лумотларига асосланган ҳолда олиб боришлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. 
Педагог билиб олиши шарт бўлган биринчи нарса бу бола танасининг тузили-
ши ва ҳаёти, бола танасининг анатомияси, физиологияси ва унинг ривожла-
нишидир. Бусиз яхши педагог бўлиш, болани тўғри тарбиялаш мумкин эмас. 
Боланинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини, уни нималарга қодир экан-
лигини билмасдан, ёшга алоқадор хусусиятларини назар эътиборга олмасдан 
туриб таълим тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш мумкин эмас. 
Болалар ва ўсмирлар муассасалари қурилишини лойиҳалаштириш, 
ободонлаштириш, жиҳозлаш масалаларини тўғри ҳал этишда техникага оид 
фанлар ҳам катта аҳамият касб этади. Биноларнинг ташқи ва ички безакларини 
танлаш, хоналарнинг жойлашувини тўғри ташкил этиш, улардаги ҳаво алмаши-
нуви, ҳарорат ва ёруғликни етарли даражада бўлишини таъминлашда болалар 
ва ўсмирлар гигиенаси бўйича мутахассис муҳандислар маслаҳатига ҳам амал 
қилинади. 
Ёш физиологияси ва гигиена фанининг текшириш усуллари 
 
Боланинг туғилишидан бошлаб то вояга етгунига қадар, органлар функция-
сини, организмни турли физиологик усуллар ёрдамиди ўрганиб, муҳим функ-
цияларни ёзиб олиб, маълумотлар тўпланади ва улар тахлил қилинади: 
1.Лаборатория текшириш усуллари. Бу усул ёрдамида организм функ-
цияларига ташқи таъсирни ўрганиш, организмда бирор органнинг функцияси 
ёки аҳамиятини аниқлаш, орган фаолиятининг нерв тизими фаолиятига 
таъсирини билиш, органларни қон билан таъминланиши ўрганилади. 
a)
инъекция усули - ички ковак аъзоларга, қон томирларга турли хил кунё 
вий бўёқлар юбориб ўрганилади. 
б)рэнген нури ёрдамида ўрганиш усули - бу усулда тирик организмни 
ўрганишга имкон беради. 
с)аускультация усули - махсус эшитув асбоблари ёрдамида аъзолар (юрак 
ва ўпка)нинг ишлаб турган пайтида эшитилади. 
2.Антропонометрик усул: бу усулнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб,
булар қуйидагилардир: 
а)соматометрик - бола бўйининг (ўтирган ва турган ҳолда) узунлиги, ваз-
ни, кўкрак қафасининг кенглиги; 
б)физиометрик - функционал кўрсаткичлардан ўпканинг тириклик сиғи-
ми, қўл мушакларининг кучи, кўриш ўткирлиги, кўриш майдони ва ҳоказо. 
в)соматоскопик - қад-қоматнинг тузилиши (умуртқа поғонасининг шакли, 
кўкрак қафаси, оёқ мушакларининг ривожланиши, тери остидаги ёғ қатлами-



нинг миқдори ва ҳоказо), жинсий ривожланиш аломатлари аниқланади. 
Ўтказиладиган антропометрик текширувлар болаларнинг ёшига қараб ҳар хил 
тузилиши мумкин. Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланишини 
аниқлашда қўшимча ҳаракат фаолияти, ҳамда тилнинг ривожланишига аҳамият 
берилади. Антропометрик текширувлар куннинг биринчи ярмида, асбоблар 
ёрдамида ёруғ хоналарда, қулай микроиқлим шароитида ўтказилиши керак. 
3.Табиий экспримент усули - гигиенадаги асосий усул бўлиб, у организмга 
ташқи муҳитнинг ҳар томонлама таъсирини ўрганади. Бу усулда бола учун 
табиий яшаш шароитида (дарс соатлари, жисмоний машқлар, спорт ва оддий 
ўйинлар ва бошқалар) организм билан атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқ-
лик, табиий омилларнинг бола организмига таъсири ўрганилади. 
4.Статистика усули: ташқи муҳит таъсирининг саломатликка ижобий ва 
салбий натижасини аниқлайди. Болалар муассасаларининг махсус стандарт 
жиҳозлар билан таъминлаш, болалар кийим кечаклари, пойафзал ўлчамини 
аниқлашда ва бошқа керакли буюмлар билан таъминлашда фойдаланилади. Бу 
усуллар ёрдамида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун зарур 
маълумотлар олинади. Кейинги йилларда эса физика, радиотехника, электро-
ника, кибернетиканинг замонавий усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Маса-
лан, ташхис қўйишда компютер-томографиядан кeнг фойдаланилмоқда. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish