Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Абу Бакр ар-Розий (865-925)



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Абу Бакр ар-Розий (865-925)
«Органлар функциялари» номли китобида 
одам танасидаги барча органларни баён этади. Унинг фикрича, одамнинг касал-
ланишига асосий сабаб ҳаво, муҳит, турмуш шароити, йил фаслларининг 
ўзгариши, сабаб бўлади. Ар-Розий биринчи бўлиб беморга ташхис қўйишни 
таклиф этди. У биринчи бўлиб чечакни олдини олиш учун эмлаш кераклигини 
ва уни қандай ижро этиш йўлларини тўлиқ кўрсатиб берган. Жаҳон илмий 
тафаккури ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома 
Абу Али Ибн Сино 
(980-1037)
жуда катта илмий мерос қолдирган. У ўзидан олдин ўтган Шарқ 
мутафаккирларининг асарларини чуқур ўрганиш билан бирга, қадимги юнон 
тиббий-илмий ва фалсафий меросини, хусусан, Аристотел, Эвклит, Птоломей, 
Гален, Гиппократ кабиларнинг асарларини қунт билан ўрганди. Ибн Синонинг 
«Китоб ал-қонун фиттиб» (Тиб қонунлари) китоби бешта катта китобдан иборат 
бўлиб, 1956- ва 1962-йилларда рус ва ўзбек тилларида қайта нашр этилган. Бу 
китобларда одам анатомияси, физиологияси ва гигиена каби тиббиётнинг наза-
рий фанларига ҳамда ички касалликлар, жарроҳлик, доришунослик, юқумли 
касалликларга тааллуқли билимлар баён этилган. Бу китоб 600 йил давомида 
бутун жаҳондаги шифокорлар учун асосий қўлланма бўлиб келди, ундаги 
кўпгина маълумотлар ҳозир ҳам аҳамиятини сақлаб келмоқда. У 36 марта қайта 
нашр этилган. Ибн Сино турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тар-
қалишида ифлосланган сув ва ҳавонинг роли катта эканини уқтириб, сувни қай-
натиб ёки филтрлаб истеъмол қилишни тавсия этган. У ташқи муҳитдаги турли 
табиий нарсалар сув, ҳаво орқали кассаллик тарқатувчи кўзга кўринмайдиган 
«майда ҳайвонлар» яъни микроблар (макруҳлар) ҳақида Л.Пастердан 800 йил 
илгари ўз фикрини билдирган. Касалликларнинг олдини олишда ташқи 
муҳитни муҳофаза қилиш, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларига амал 
қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрларни бундан 100 йил илгари баён этган. 
Ибн Синонинг болани тарбиялаш ва ўстириш тўғрисидаги фикрлари диқ-
қатга сазовордир. 
ХII асрда яшаб ижод қилган Исмоил Журжоний, Нажибуддин Самар-
қандий, ХVI асрда яшаган Султон Али Табиб Хуросоний анатомия, физиология 
ва гигиена фанининг ривожига катта ҳисса қўшганлар. 
Физиология фанида экспериментал усулни қўллаш инглиз физиологи 
Вилям Гарвейдан бошланади. У 1628-йилда тажрибаларига асосланиб қон айла-
нишнинг катта ва кичик доиралари ҳақида, юракнинг қонни ҳаракатга 
келтиувчи орган эканлиги ҳақида тўғри тасаввур бэрди. ХVII асрнинг биринчи 
ярмида француз физиологи Р.Декарт рефлексни кашф этди. Лекин «рефлекс» 
иборасини ХVIII аср охирида чех олими Г.Прохаски жорий қилган. 
ХVII-ХVIII асрларда С.Гелс қон босимини ўлчади. В.М. Ломоносов, Л.Пастер, 
Р.Кох, Л. Л. Мечников ва бошқалар ўз кашфиётлари билан анатомия, физиоло-
гия ва гигиена фаннинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. 
ХIХ асрга келиб анатомия, физиология ва гигиена фани тез ривожлана 
бошлади. Рус физиологларидан И.М. Сеченов, И.П. Павлов С.П. Боткинлар 
томонидан прогрессив таълимот яратилди. 


11 
И.М. Сеченов 1862-йили «Бош мия рефлекслари» номли асарини нашр 
қилган ва ушбу асарида марказий нерв системасидаги тормозланиш жараёнини 
очиб берган. Физиология фанининг ривожланишида И.П. Павловнинг ҳиссаси 
жуда катта. У рефлекслар назариясини ривожлантирди. 1904-йилда ҳазм тизи-
ми физиологиясига оид ишлари учун Нобел мукофотига сазовор бўлди. 
И.П.Павлов шартли рефлексларни кашф этди, олий нерв фаолиятининг 
типларини яратди, иккинчи сигналлар тизимини ўрганди. Павлов ҳаёти 
давомида 200 дан ортиқ шогирдлар тайёрлади. 
Жаҳонга танилган буюк рус физиолог олимлардан В.П.Бабкин, Л.А. 
Орбели ва К.М.Биковлар шулар жумласидандир. 
ХХ асрга келиб ёш физиологияси жадал ривожлана бошлади. Ёш 
физиолгияси мустақил фан сифатида таркиб топишида рус олимларидан А.А. 
Леонтев, А.Р. Лурия, И.Н. Маринова, А.А. Маркосян, М.В. Антропова, 
А.С.Хрипковаларнинг хизматлари катта. 
1976-йилда А.А.Леонтевнинг «Болалар организмининг анатомияси ва 
физиологияси» номли китоби босилиб чиқди. 1968-йили А.Маркосяннинг «Бо-
лалар ва ўсмирларнинг морфологик ва физиологик хусусиятлари» А.Г. Хрип-
кованинг 1975-йилда «Ёш физиологияси», 1978-йилда эса «Болалар 
анатомияси, физиология ва гигиенаси» номли китоблари чоп этилди. 
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси мустақил фан сифатида ХIХ асрнинг 
ўрталарида шакллана бошлади. Рус гигиeнист олимлари А.П. Доброславин ва 
Ф.Ф. Эрисманнинг узлуксиз тажрибалар олиб боришлари натижасида гигиена 
экспериментал фан босқичига кўтарилди ва тез ривожлана бошлади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish