Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
 
Мавзу – 1.
Ёш физиологияси ва гигиена фанининг
предмети, вазифалари, аҳамияти, бошқа фанлар билан 
алоқаси, текшириш усуллари ва ривожланиш тарихи.
 
 
Ўқув мақсади – 
таълим олувчига, “Ёш физиологияси ва гигиена”
фанининг
вазифалари, аҳамияти, текшириш усуллари ва ривожланиш тарихи ҳақида
етарлича билим бериш билан бир вақтда давлатимиз пойдевори ва келажа-
гимиз бўлган,соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган,“Соғлом авлод” жам-
ғармаси, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида қабул қилинган 
“Ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш чора-тадирлари” ҳақидаги ком-
плекс дастур ва “Соғлом авлод” давлат дастурларининг туб моҳиятларини 
тушунтириб беришдан иборат.
Ёш физиологияси ва гигиена фанининг предмети
 
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси гигиена фани соҳаларидан бири бўлиб, 
ташқи муҳит омилларининг бола организмига, унинг ҳаёт фаолияти, таълим 
тарбиясига таъсирини ўрганади ва ўсаётган авлоднинг соғлиғини мустаҳ-
камлаш ҳамда жисмоний ва маънавий жиҳатдан бекаму кўст ривожланиши 
учун зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқади. 
Иш жараёнида болалар ва ўсмирлар гигиенаси, умумий гигиена, микро-
биология, эпидэмиология, физиология, биокунё фанларининг тавсиялари ва 
ютуқларига таянади. Бу фан 1954-йилда мустақил фан сифатида умумий 
гигиена таркибидан ажралиб чиққан. 
Ўзбекистон мустақиллика эришганидан сўнг ўзининг асосий масала-
ларидан бири деб соғлом авлодни тарбиялашни белгилаб олди. 
«Соғлом авлодни тарбиялаш - буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт 
асосини қуришдир», дейди президентимиз И.А.Каримов.
Шу муносабат билан 29-апрель 1993-йилда «Соғлом авлод» жамғармаси 
тузилди. 3-декабр 1993-йилда Вазирлар Маҳкамасининг 589-қарори билан ўсиб 
келаётган авлодни соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги комплекс 
дастур қабул қилинди. Бу дастурнинг асосий йўналиши қуйидагилардан иборат: 
1.Ҳар бир халқ таълими ходими тиббий ва гигиеник билимларга эга 
бўлиши; 



2.Ҳар бир халқ маорифи ходими таълим-тарбиянинг гигиник меьёрларини 
билиши; 
3. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш; 
4. Ёш авлодга гигиеник тарбия бериш; 
5. «Соғлом авлод учун» дастурини кенг тарғиб қилиш; 
Мамлакатимизнинг биринчи ордени «Соғлом авлод учун» ордени бўлиб, у 
4-март 1999-йил таъсис қилинган. 
1999-йил 7-декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул 
қилинганлигининг етти йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 
Президент И.А.Каримов 2000-йилни «Соғлом авлод йили» деб эълон қилишни 
таклиф этди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Рэспубликаси Вазирлар Маҳ-
камаси 2000 - йил 15-декабрда «Соғлом авлод» давлат дастурини тасдиқлади. 
Дастурда жумладан, ижтимоий тафаккурда этук, маънавий бой, жисмонан 
соғлом ва баркамол авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак 
масъулият психологиясини шакллантириш масалалари бўйича аҳолига ялпи 
билим бериш тизимини яратиш зарурлиги таъкидланади: 

Йигит ва қизларни бўлажак оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш 
тарзини шакллантириш; 

Қизларда ўзбек миллий урф-одатларига хос ва мос бўлган қадриятлардан 
иффат, ҳаё, назокат, латофат, ибо тушунчаларини таркиб топтириш; 

Болани соғлом қилиб тарбиялаш ва уларда керакли бўлган одат ва 
малакаларни таркиб топтиришга ўргатиш; 

Йигитларни мард, ғурурли, оилани бошқара оладиган, ота-онасига, 
болаларига меҳрибон бўлиш ҳиссида тарбиялаш; 

Ёшларни зарарли одатлар бўлган тамаки, нос чекиш, спиртли ичимликлар 
ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга қарши тарбиялаш; 

Ҳомиладорлик ва туғруқ пайтида она ва бола саломатлигини назорат 
қилиш, мустаҳкамлаш ва сақлаш; 

Бир ёшгача бўлган гўдаклар саломатлигини назорат қилиш, мустаҳкам-
лаш ва сақлаш; 

Бир ёшдан олти ёшгача бўлган даврда болалар саломатлигини мустаҳ-
камлаш ва тарбиялашни тўғри таъминлаш; 

Ногирон болаларни давлат томонидан ҳимоялашни кучайтириш, 
уларни жамиятнинг тўлақонли аъзоларига айланишига шарт-шароит 
яратиш; 

Ўзбекистон Рэспубликаси ҳукуматининг оналик ва болаликни муҳофаза 
қилиш бўйича қарор ва буйруқларини талабалар онгига этказиш. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish