Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Нерв тўқимаси.
Нерв тўқимаси орқа ва бош мияни ташкил этади. У одам 
организмининг барча тўқима ва органлари ишини бошқаради. Нерв тўқимаси 
икки хил ҳужайрадан: нерв ҳужайраси, яъни нейрон ва нейроглиядан ташкил 
топган. 
Нерв ҳужайраси (нейрон) бажарадиган вазифасига кўра икки хил: сезувчи 
ва ҳаракатлантирувчи бўлади. Нейрон ҳар хил шаклга эга (доирасимон, 
юлдузсимон, овал, ноксимон ва ҳоказо). Унинг ҳажми ҳам турлича (4-130 мик-
ронгача) бўлади. Бошқа ҳужайралардан фарқи шундаки унда мембрана, 
цитоплазма ва ядродан ташқари, битта узун ва бир неча калта ўсимталар ҳам 
бор. Узун ўсимтаси аксон, калта ўсимтаси дендрит деб аталади. 
Сезувчи нейроннинг узун ўсимталари орқа ва бош миядан чиқиб, тананинг 
барча тўқима ва органларига боради ва улардан ташқи-ички муҳит таъсир-
ларини қабул қилиб, марказий нерв системасига ўтказади. 
Ҳаракатлантирувчи нейроннинг узун ўсимталари ҳам орқа ва бош миядан 
чиқиб тананинг скелет мускулларига, ички органларнинг силлиқ мускулларига 
ва юракка бориб уларнинг ҳаракатланишини бошқаради. 
Нерв ҳужайрасининг калта ўсимталари орқа ва бош миядан ташқарига 
чиқмайди. Улар бир ҳужайрани унинг атрофидаги бошқа нерв ҳужайралари би-
лан боғлаб туради. 
Нейроглия. Бу ҳам нерв тўқимасининг таркибига кунвчи ҳужайра бўлиб, 
орқа ва бош миядаги нерв ҳужайралари атрофида жойлашади. Бу ҳужайра-
ларнинг ўсимталари жуда кўп бўлиб улар миядан ташқарига чиқмайди. 
Нейроглия миянинг нерв ҳужайраларини озиқлантириш вазифасини бажаради. 
Органлар ва органлар системаси 
Орган.
Маълум функцияни бажаришга мослашган турли хил ҳужайралар 
ва тўқималар тўплами органни ҳосил қилади. Ҳар бир орган одам организми 
учун муҳим бўлган аниқ бир вазифани бажаради. Масалан, юрак насос 
сифатида артерия томирларидаги қонни вена томирларига ўтказиб, организмда 


19 
қон айланишини таъминлайди. ўпкалар нафас олиш ва нафас чиқариш орқали 
организмнинг барча ҳужайра ва тўқималарини кислород билан таъминлайди. 
Буйраклар организмда моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган қолдиқ 
моддаларни ташқарига чиқаради ва ҳоказо. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish