Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Эрисман (1842-1915)
кўплаб ўқув қўлланмаларини яратди, барча гигиеник 
талабларга жавоб бера оладиган синф хоналарининг модели, ўқувчиларнинг 
бўйига мос жиҳозларнинг турларини, ўқувчиларни партада тўғри ўтириш 
йўлларини ишлаб чиқди. 
Н.Р.Гундобин
соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда гигиена муҳим 
рол ўйнайди деб ўқитган ва уни пэдиатриянинг ажралмас бир қисми деб ҳисоб-
лаган. У ёшлик даврлари тизимини тузган. В.М. Бонч-Бруевич, И.А. Семашко, 
В.И. Молчанов, П.Н. Сперанскийлар болалар ва ўсмирлар гигиенаси соҳасига 
катта ҳисса қўшганлар. 
1918-йилда Тошкэнтда Туркистон дорилфунунининг ташкил топиши 
Ўзбекистонда физиология ва гигиена фанларининг ривожланишига асос бўлди. 
Физиологияга оид дастлабки илмий тадқиқот изланишлар Туркистон дорил-
фунунининг профэссорлари Е.У. Поляков ва И.П. Михайловскийлар томонидан 
олиб борилган. Кейинчалик, профессорлар А.С. Шаталина, Н.В. Данилов ва 
А.И. Израиллар олиб борган илмий тадқиқот ишлари билан физиология фани-
нинг ривожига катта ҳисса қўшганлар. Уларнинг раҳбарлигида бир қанча 
маҳаллий халқ илм вакиллари номзодлик ва докторлик диссертацияларини 
ёқладилар. Ўзбекистон фанлар академияси академиги А.Ю. Юнусов, 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари, профессор А.С. Содиқов ва 
профессор А.Х. Хошимовлар шулар жумласидандир. А.Ю. Юнусовнинг (1910-
1971) Ўзбекистонда физиология фанининг ривожланишидаги роли ниҳоятда 
катта. У юқори ҳароратни организмнинг қон, туз сув алмашинуви, энергия 
алмашинуви, ҳазм функцияларига таъсири ҳақида бир неча илмий асарлар 


12 
яратди. «Одам физиологияси» дарслиги, флзиологик луғатни яратди. 
А.Ю.Юнусов раҳбарлигида жуда кўп физиолог олимлар этишиб чиқдилар. 
Профессорлар З.Т.Турсунов, М.Г.Мирзакаримова, Х.Ш. Hайриддинов, 
К.Р.Раҳимов, Е.М.Маҳмудов, У.З.Қодиров, Д.Ж.Шарипова, Р.А.Аҳмедовлар 
шулар жумласидандир. 
Ўзбекистонда гигиена соҳасида ҳам кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб 
борилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор А.З. Зоҳидов, 
профессор У.Р.Убайдуллаэв, Т.М.Тоҳиров окзларининг серқирра фаолиятлари 
билан Ўзбекистонда гигиена фанининг ривожига улкан улуш қўшганлар. 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган табиб, гигиенист олим У.Р. Убайдуллаев 
одам организмига ташқи муҳитнинг таъсирини назарий ва амалий жиҳатдан 
ўрганди. Жумладан, пахта далаларига сепиладиган пестицидларнинг одам 
организмига зарарли таъсирини ўрганиб, унинг таъсирида касалланган бемор-
ларни даволаш усулларини ишлаб чиқди. Гигиена соҳасида кўпгина илмий 
тадқиқотларни олиб борган гигиенист олимлардан бири Т.М.Тоҳировдир. У 
атроф-муҳит ҳавосини кимёвий ва биологик ифлосланиши, уларни биологик 
баҳолаш усуллари устида илмий изланишлар олиб борган. 
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси соҳасида кўпгина илмий тадқиқот иш-
ларини олиб борган олимлардан С.Солихўжаев, Г. Нуриддинова ва М. Ж. 
Исмоиловлардир. 
Йирик гигиенист олим С.Солихўжаев олий ўқув юрти талабалари учун бир 
неча дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратди. 
Г. Нуриддинова иссиқ иқлим шароитида меҳнат қилишнинг ўзига хос 
хусусиятларини ўрганган. 
М. Исмоилов болалар ва ўсмирлар гигиенаси соҳасида жуда кўп илмий 
изланишлар олиб борган. «Ўқувчилар гигиенаси» номли китоб ва бир қатор 
рисолалар муаллифидир. 
Ҳозирги вақтда ёш физиологияси ва гигиенаси олдида турган вазифалар 
мураккаблашиб бормоқда. 
Давлат тиббиёт ва педагогика олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот инст-
итутларининг малакали ва нуфузли мутахассислари, махсус кафедралари то-
монидан ўрганилиб, ёш физиологияси ва гигиенага тегишли меъёрлар, амалий 
кўрсатмалар, тавсияномалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish