Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Кўп тўйинмаган ёғ кислотаси (КТЁК) -



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Кўп тўйинмаган ёғ кислотаси (КТЁК) -
линол, линолен, арахидон 
организмда синтез бўлмайдиган, ҳаёт учун зарур бўлган моддалардан бири. 


150 
Бириктирувчи тўқима ва ҳужайра қобиғининг ҳосил бўлиши линолен модда-
сига боғлиқ. КТЁК қон томир деворига таъсир қилиб, унинг эластиклигини 
оширади, ўтказувчанлигини камайтиради ва организмнинг ҳимоя кучини 
оширади. Болалардаги КТЁКга бўлган талаб катталарникига нисбатан кўп, 
масалан, катта ёшдагиларда КТЁК кунлик меъёри рациондаги кунлик куч 
қийматининг 1% ни ташкил қиладиган бўлса, болаларда 2% дан кам бўл-
маслиги зарур. Ўсимлик ёғи КТЁКнинг асосий манбаи ҳисобланади. Овқат-
ланишни тўғри ташкил қилишда рацион таркибига пахта, кунгабоқар, ҳайвон ва 
ўсимлик ёғларини тўғри тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Ўсимлик ёғи 
миқдори 6 ёшгача бўлган болалар овқатида 6-12 г, бошланғич синф болалари 
овқатида 20 г, ўсмирлар овқатида 25 г бўлиши керак. Кунлик рациондаги ёғ 
миқдорининг энергитик қиймати ёш болаларда 40-50%, мактаб ёшидагиларда 
30% ни ташкил қилиши лозим. Ёғ миқдорининг овқатда кўпайиб кетиши 
моддалар алмашинувини издан чиқариб, ўсишга салбий таъсир кўрсатади. 
Углеводларнинг аҳамияти.
Углеводларнинг физиологик аҳамияти 
уларнинг энергитик хусусияти билан аниқланади. Ҳар қандай физиологик ҳо-
латда углеводларга бўлган эҳтиёж кўпроқ. Углеводлар ҳужайра ва тўқима тар-
кибида бўлиб, пластик ва куч ролини бажаради. Ҳужайралар ва тўқималараро 
моддалар мураккаб углеводлардан иборат. 
Мия ярим шарларининг тўғри вазифа бажариши, мускул иши, жигар ва 
буйракда борувчи мураккаб реакциялар углеводлар ҳисобига амалга ошади. 
Қисқа вақт ичида оз миқдорда қон таркибидаги глюкоза миқдорининг ўзгариши 
нерв системасига боғлиқ бўлган организмдаги бир қанча функцияли бузилиш 
билан намоён бўлади. Углеводлар организмда турли кўринишда оддий моно-
сахаридлар, дисахарид, полисахарид, эркин ҳолатда, қолаверса липид, микро-
элементлар ва оқсиллар билан мураккаб комплекслар ҳосил қилган ҳолда 
учрайди. 
Углеводлар жигар ва мускулларда гликоген турда тўплам ҳосил қилади. 
Гликоген полисахаридларга киради. 
Дисахаридлар ва полисахаридлар ичакда моносахаридларнинг оддий 
бирикмаларига қадар парчаланади ва қонга сўрилади. Улар дарвоза вена бўйлаб 
жигарга тушади, бу ерга глюкозадан гликогэнга синтезланади ва оқибат-
натижада моддалар алмашинувида қатнашади. 
Бир кунда сарфланган энергиянинг ярмидан кўпи углеводлар ҳисобига 
қопланади. Организм углеводларга айниқса мускул иши пайтида эҳтиёж сезади. 
Углеводлар тана, юрак мускули, шунингдек самарали ақлий меҳнат учун зарур 
бўлади. Овқатланиш тўғри ташкил қилинганда сутка мобайнида ўсмир 438-500 
грамм углевод олиши керак. 


151 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish