Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мускулларнинг чарчаши.
Чарчаш деб, алоҳида орган ёки бутун орга-
низм ёхуд тўқиманинг фаолиятидан сўнг иш қобилиятининг вақтинча паса-
йишига айтилади. Дам олишдан сўнг чарчоқлик босилади. Бир гуруҳ 
мускулларнинг чарчаши эгографда текширилади. 
Мускуллар иш вақтида ёки статик вазиятда узоқ қисқариб турганда ёки 
бирорта жисмоний иш бажарганда чарчайди. Мускул чарчаганда унинг қисқа-
ришидаги латент давр узаяди, кучи сусаяди, таъсирга жавоб реакцияси тезлиги 
пасаяди, организмнинг чидамлилиги камаяди. Бола қанча ёш бўлса, шунча тез 
чарчайди, айниқса бир турли мускуллар тез чарчаб қолади. Болалар ҳаракациз 
турганда тезроқ чарчайди. Меҳнат қобилиятининг узоқ сақланишида ва чарчоқ-
ликнинг бошланишида марказий нерв системаси ҳал қилувчи рол ўйнайди. 
Адиномия, яъни камҳаракатлик ва мускулларнинг кам ҳаракатланиши 
ички органларнинг ривожланишига салбий таъсир этади. 6-7 яшар болалар
аниқликни талаб қиладиган ва қаршиликни энгадиган ҳаракатлар қилмаганидан 
чарчамаганга ўхшайди. 7-8 яшар болаларнинг майда мускуллари етарлича 
уйғун қисқармайди, аниқ, майда, нозик ҳаракатларни жуда қийинлик билан 
бажаради, бинобарин, ёзиш, расм чизишда, нина билан ишлашда дарров чарчаб 
қолади. Бундай болалар катта одамга нисбатан кўп ҳаракат қилади. лекин кам 
энергия сарфлайди. 7-12 яшар болалар ҳам ҳаракатлари уйғунлашмаганидан тез 
чарчайди. Шунинг учун бу ёшдаги болалар кўпи билан 40-45 дақиқа жисмоний 
машқ қилиши керак. 11-12 яшар болалар энди жисмоний куч ва чидамлиликни 
талаб қилувчи ҳаракатларни бажара бошлайди. 14 яшар болаларнинг асаб тизи-
ми ва ҳаракат аппарати органлари ҳали етарли ривожланмаган бўлади, шу ту-
файли катта одамга нисбатан 2,5 марта, 16 яшар болалар 2 марта тез чарчайди. 
Турли хил жисмоний машғулотларни олиб боришда,мактаб олди участка-
си ва ишлаб чиқариш амалиётида юқоридагиларни ҳисобга олиш зарур. Шу-
нинг учун болалар гимнастика билан шуғулланганда, меҳнат қилганда тез-тез 
дам бериш,иш суръати ва турини ва бола ўз ҳолатини ўзгартириб туриши керак. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish