Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Таянч ҳаракат аппаратининг гигиенаси



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Таянч ҳаракат аппаратининг гигиенаси 
 
Қадди қомат ва унинг камчиликлари.
Ҳар бир одам ўз танасини 
одатланган ҳолатда эркин тутиши қад-қомат дейилади. Қад-қомат шакл-
ланишида айниқса умуртқа поғонасининг, кўкрак қафаси, қўл ва оёқ суяклари 
ҳамда тана мускулларининг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга. Одам қад-
қоматининг тўғри бўлиши мускуллар тонусига, нерв системасининг ҳолати, 


140 
ҳаёти мобайнида гавдасини тутиши, жисмоний машқ билан шуғулланиши, 
турли касалликлар билан касалланишига боғлиқ. Анатомик нуқтаи назардан, 
тўғри қад-қомат дейилганда, умуртқа поғонаси бир меъёрда тўлқинсимон, бош 
ва бўйининг танага нисбатан тўғри ва тик, иккала елка ва иккала кўкрак бир 
текисликда, қорин бир оз ичга тортилган, кўкрак қафаси бир оз қориндан ол-
динга чиқиб турган, оёқлари тик ва тўғри ҳолатда бўлиб, уларни жуфтлаш-
тирганда товонлар, тиззалар бир-бирига тегиб турадиган ҳолат тушинилади. 
Қад-қоматнинг нотўғри шаклланиши бир неча хил бўлади: чўзилган, эгил-
ган, кифотик, лордотик ва сколитик қад-қомат. Эгилган қад-қоматли одамлар 
тик турганда, боши бир оз олдинга эгилган, елкалари олдинга осилган кўкрак 
қафаси ботиқроқ, қорин олдинга чиққан бўлади. Бундай ҳолат скелет мус-
куллари айниқса, гавданинг орқа қисмидаги мускуллар яхши ривож-
ланмаганлиги ва кучсиз бўлиши туфайли юзага келади. 
Кифотик қад-қоматли одамларда кураклар қанотга ўхшаб кўтарилиб, орқа 
елка қисми дўмбайиб, букир ҳолат юзага келади. 
Лордотик қад қоматли одамлар гавдасининг орқа қисми текис ёки бир оз 
ботиқроқ, кўкрак қафаси ясси, қорни олдинга чиққан бўлади. Бундай ҳолат 
умуртқа поғонасининг бел қисми меъёрдан кўпроқ олдинга букилиши, бўйин 
қисмида эса олдинга камроқ букилиши, ҳамда қорин девори мускулларининг 
кучсиз ривожланганлиги туфайли юзага келади. 
Сколиотик қад-қоматли одам тик турганда елкаларининг бири паст, 
иккинчиси баланд, кўкраклари ҳам паст, баланд, кўкрак қафасининг бир томони 
бўртганроқ, иккинчи томони ботиқроқ ҳолатда бўлади. Бундай одам гавдасини 
тўғри ва тик тута олмайди, тик турганда гавдаси бир томонга қийшайган 
ҳолатда бўлади. Боланинг қад-қомати нормал шаклланиши учун бир қатор 
гигиеник қоидаларга риоя қилиш керак. 
Қад-қоматнинг тўғри шаклланишига бола туғилишидан бошлаб эътибор 
бериш лозим. Янги туғилган боланинг оёқ-қўлларини тўғри парвариш қилиш, 
тўғри йўргаклаш, бэшикда ётганда оёқ-қўлларини тўғрилаб белаш, кўкрак 
қафасини қаттиқ боғламаслик керак. Бола бир ёшда юра бошлайди. Бу даврдан 
бошлаб боланинг қад-қоматига эътибор бериш лозим. 
Болани олти ойлик бўлгунча ўтқизмаслик, ўн ойлик бўлгунча оёғида узоқ 
вақт тик турғизмаслик керак, чунки бу ёшдаги болаларнинг умуртқа поғонаси, 
оёқ суяклари егилувчан бўлганлиги сабабли тана оғирлигини кўтара олмасдан, 
эгриланиб қолиши мумкин. 
4-5 ёшгача бўлган болалаларни катта одамлар узоқ вақт қўлидан етаклаб 
юрмаслиги керак, чунки боланинг бир томони юқорига кўтарилиши туфайли 
умуртқа поғонаси эгриланиб қолиши мумкин. Боланинг 6-7 ёшдан қад-қомати 
шакллана бошлайди. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчилари узоқ вақт бир 
жойда ўтирмаслиги, тик турмаслиги, узоқ масофага юрмаслиги, оғир 
буюмларни кўтармаслиги, айниқса доим фақат бир қўлида иш бажармаслиги, 
бўйларига мос парта, стол-стулларда ўтириши керак. ўқувчилар парта, стол-
стулда ўтирганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиши зарур: ўтирганда гавдаси 
тик, елкалари бир текисда, бели стул (парта) суянғичига суяниб турсин, оёқлари 
тизза бўғимида тўғри бурчак ҳосил қилиб букилсин,оёқ кафтининг ҳамма юза-
си полга баравар тегиб турсин, кўкрак билан парта қирраси орасида 10 см. га 


141 
яқин масофа бўлсин. 
Юрганда бошни тик тутиб, ўртача қадам ташлаш, лапанглаб, бир қўлни 
чўнтакка солиб, қийшайиб ёки уялиб, энгашиб юрмаслик, меҳнат дарсида гавда 
ҳолатини, меҳнат турини тез-тез ўзгартириб туриши керак. Болалар ва ўсмир*-
ларда кўпинча товуқкўкрак, этикдўз кўкраги, сколиознинг турли шакллари, 
ясси оёқлик, мускулларни етарли ривожланмаслиги, бўғимларнинг касал-
ланиши каби нуқсонлар туфайли қад-қорнат бузилади. Бола ёки ўсмирни оёқ 
кийимининг тор ёки кенг бўлиши ҳам қад-қоматнинг бузилиши сабаб бўлиши 
мумкин. 
Боланинг тунда ухлашига ҳам эътибор қаратиш лозим. Бола гадасини 
тўғрилаб текис жойда, бироз қаттиқ ўрин кўрпада ухлаши керак. Баъзи болалар 
гужанак бўлиб ухлайдилар. Бундай ҳолат ҳам қад-қоматга таъсир қилади 
болалар ва ўсмирлар қад-қоматни тўғри шаклланишига ёрдам берадиган 
жисмоний машқлар билан шуғулланишга ёшликдан ўргатиш лозим. Масалан: 
гимнастика, сувда сузиш, валейбол, турнирда тортилиш ва бошқалар. 
Қад-қоматнинг бузилишидан фақат одамнинг кўриниши ўзгармасдан, бал-
ки у ички органлар (ўпка, юрак, жигар, буйрак, ошқозон ва ичак кабиларнинг) 
ривожланиши ва функциясига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бундай одамлар 
жисмоний меҳнат қилганида, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланганида 
нафаси қисади, юрак уриши тезлашади, тез чарчайди. 
Қад-қоматнинг шаклланиши 18 ёшгача давом этади. Шунинг учун шу 
ёшгача ўсмирлар юқорида кўрсатилганларга амал қилсалар уларнинг қад-
қоматлари тўғри ва чиройли бўлиб шаклланади. 
Болани қад-қомати тўғри шаклланишини ота-оналар, ўқитувчилар, 
тарбиячилар тизимли равишда кузатиб боришлари, турли чора-тадбирларни 
амалга оширишлари лозим. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish