Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мускул ҳаракатларининг тезлиги ва чидамлилик хусусиятлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мускул ҳаракатларининг тезлиги ва чидамлилик хусусиятлари 
 
Ҳаракат тезлигида мускуллар қисқаришининг яширин даври катта аҳами-
ятга эга. 7-8 яшар болаларда оддий ҳаракат рефлексининг яширин даври 11-12 
яшар болалардагига нисбатан юқори. Бола жиисий балоғатга, яъни 14-15 ёшга 
этганда мускуллар чидамлилиги камаяди, ҳаракат фаоллиги эса 35% ортади. 
Қизлар бир кеча-кундузда ўғил болаларга қараганда кам ҳаракат қилади. 
Баҳор, куз ойларига қараганда қишда фаоллик 30-45% камаяди. Бола мак-
табга борганда ҳаракат фаоллиги икки марта камаяди. Шунинг учун ҳам таш-
килий равишда болаларни албатта жисмоний машқлар билан шуғуллантириш 
зарур. Жисмоний тарбия дарслари бир кунлик ҳаракат фаоллигини 11% қонди-
ради,холос.Физкултура дақиқалари 1-2 синф ўқувчиларида дарснинг 15-17 да-
қиқасида, 3-4 синфларда 20 дақиқасида ўтказилса яхши бўлади. Уйда дарс 
тайёрлаганда ҳар 30-40 дақиқада флзкултура қилиш. 1-2 синфда учинчи дарс-
дан кейин ҳаракатли ўйинлар ўйнаган маъқул. 
Қўл панжаси мускуллари оёқ мускулларига қараганда вақтлироқ ривож-
ланади. 8 ёшда қўл панжаси мускуллари жуда тез ҳаракатлараи бажара бош-
лайди. Бўғимларда мускул ҳаракатлари тезлиги 12-13 ёшдан ортади. Мускул 
ҳаракатлари тезлигининг ортиб бориши нерв системасининг лабиллигига, қўз-
ғалиш ва тормозланиш жараёнлари алмашинишнинг ўзаро алоқадорлигига ва 
нерв жараёнларининг ҳаракатчанлигига боғлиқ. Толалари узун параллел бўлган 
мускуллар патсимон ва елпиғичсимон мускулларга нисбатан уйғунлашган 
нозик ҳаракатлар қилади ва тезроқ қисқаради. 7-8 яшар болаларда мускуллар 
қисқа муддат ичида нозик ҳаракатларни чаққон бажара олмайди. Чаққонлик 
болада аста-секин ҳосил бўлади ва ёш катталашиши билан ортиб боради. Аниқ, 
уйғунлашган нозик ҳаракатлар қилиш кўникма ҳосил бўлишига боғлиқ. 
Жисмоний машқлар ҳаракат тезлиги ва чаққонликни орттирувчи омиллардан 
ҳисобланади. Жисмоний машқ билан шуғулланган одамларда деярли барча 
гуруҳдаги мускулларнинг ҳаракат тезлиги юқори даражада бўлади. 20-30 
ёшларда мускуллар қисқаришининг яширин даври жуда қисқаради. 6 ёшдан 
сўнг узаяди ва ҳаракат тезлиги камаяди. 
Чапақай болаларда чап томондаги мускуллар тезкорлиги ўнг томон-
дагиларга қараганда юқори бўлади. 7 ёшдан 16 ёшгача ҳаракат суръати 1,5 мар-
та ортади. 
Болаларда чаққонлик ривожланишининг 3 босқичи кузатилади. Биринчи 
босқичи ҳаракатларнинг фазода аниқ бўлиши, иккинчиси турли вақтларда 
бажарилган ҳаракатларнинг аниқлиги ва учинчиси ҳаракат давомида тасодифий 
ҳаракатларга жавоб тезлиги билан ифодаланади. 
Қўллар ҳаракатидаги аниқлик ва чаққонлик, қўлларнинг кичик бурчак 
ҳосил қилиб ҳаракатланиши ёш сайин ортиб боради. Чидамлилик маълум гуруҳ 
мускуллар иш қобилиятининг узоқроқ сақланиб туриши, яъни чарчашга 
қаршилик кўрсатиш хусусиятидан иборат. Чидамлилик ички органлар, айниқса 
юрак-қон томир ва нафас олиш системалари хусусиятига боғлиқ. Организмнинг 
чидамлилиги бажариладиган ишнинг табиатига ва жадаллигига қараб ўзгариб 
туради. Иш қанчалик тез бажарилса, чидамлилик шимча кам бўлади. Иш жадал-


139 
лиги икки марта ортганда чидамлилик 100 мартагача камайиши мумкин. 
Ёш ортган сайин чидамлилик ортиб боради, лекин у бир текисда бўл-
майди. 8-10 яшар қиз ва ўғил болаларнинг чидамлилиги бир хил бўлади. 12-15 
ёшда айниқса ўғил болаларда ортади. 14 яшар болаларнинг чидамлилиги катта 
одамникига нисбатан 70% ни, 16 ёшда 80% ни ташкил этади. 
Шундай қилиб, болаларда 8 ёшдан 11-12 ёшгача юриш, югуриш, сакраш, 
улоқтириш ва ҳаракат сифатлари (тезкорлик, чаққонлик, кучлилик, чидам-
лилик) ривожланишда давом этади. 12 ёшдан 16 ёшгача тик туриш ва юришни 
таъминловчи скелет мускуллари анча тез ривожланади. 14-16 ёшда мускуллар 
билан бирга бўғим, боғлам аппарати ривожланиб боради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish