259
товуқсимонларнинг
гельминтофаунаси
кўплаб
монографияларда
умумлаштирилган А.Н. Черткова, А.М. Петрова (1959, 1961); И.Э. Быховская,
Павловская, (1962) К.М. Рыжикова ва бошқалар (1971, 1974).
Ўрта
Осиё
Республикаларида
қушлар
ва
товуқсимонлар
гельминтофаунасини ўрганиш давомида қушлар, шу жумладан товуқларда,
цестодалар, трематодлар, акантсефаллар ва нематодларга тегишли бўлган бир
қатор паразитлар аниқланган (Л.Ф. Боргаренко, 1981, 1984, 1990; Э.В. Гвоздев,
Л.Ф. Боргаренко, 1990). Уй ва ёввойи қушларнинг гельминтофаунаси
Ўзбекистонда ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан бошлаб ўрганилган.
Тадқиқот натижалари умумий маълумот кўринишида М.А. Султанова (1963)
ва жамоавий монографияларида С.О. Османова ва бошқалар (1975)
изохлаб
берган. Ўзбекистонда тарқалган қушлар паразит нематодаларининг Filariata -
кенжа туркуми фаунасида бўйича К.А. Сапаров (2016) томонидан бир қатор
илмий изланишларни амалга оширган. Шимоли-шарқий Ўзбекистонда
тарқалган уй ва ёввойи товуқсимонларнинг паразитофаунаси етарлича
ўрганилмаган.
Орол
денгизининг
балиқ
овлайдиган
қушлари
гельминтофаунаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиб улар таъриҳий
аҳамиятга эга (А.Т. Туремуратов, 1962, 1963, 1964). Ушбу тадқиқотлар
натижаларидан маълумки, балиқ овлайдиган қушлар гельминтларнинг 133
турини рўйхатга олинган, булардан трематодлар (67), цестодлар (24),
нематодалар (38) ва акантсефалалар (4). Паррандачилик инсон ҳаётида муҳим
ўринлардан
бирини эгаллайди, чунки кишиларни пархез гўшт ва тухумга
бўлган эҳтиёжларни таъминлашдан ташқари саноат учун қимматбаҳо пар ва
патлар олиш, уларни терисидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги учун эса
маҳаллий ўғитлар тайёрлашда асосий манба бўлиб ҳизмат қилади.
Бундан
ташқари кишилар паррандаларни сайроқи товушлари ва гўзал морфологик
тузилишларидан эстетик завқ олишлари учун атайлаб қўлга ўргатишган.
Паррандачиликни кенг ривожлантириш учун ҳўжалик ташкилий ишлар
билан боғлиқ бўлган тадбирлардан ташқари паррандаларни ва улар яшаётган
муҳитни соғломлаштириш илмий манбаларга асосланади. Ана шу ўринда
товуқсимонлар туркуми вакилларида учровчи турли-туман касалликлар,
жумладан, паразитлар келтириб чиқарувчи гельминтоз экто ва эндопаразитар
касалликларга эътиборни қаратиш лозим. Уй паррандаларини ва ёввойи
товуқсимонларда, айниқса товуқларда гельминтозлар (аскаридоз, гетерокидоз,
эхиностоматидоз, райетиноз, гименолепидоз, капиллариоз ва бошқалар) нинг
кенг тарқалганлиги ва уларнинг республикамиздаги паррандачилик
ҳўжаликларига катта иқтисодий зарар етказиш билан товуқлар, айниқса
жўжалар сонининг камайишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу омиллар
мамлакатимизда тарқалган организмларнинг экологик инқирозига сабаб
бўлади.
Гельминтлар ва гельминтозларга қарши тадбирларни қўллашда илмий
манба айниқса касалликни келтириб чиқарувчи гелминтларни экологик
ҳусусиятлари, турлар таркиби, тарқалиши ва ҳаётий цикли тўғрисида аниқ
билимга эга бўлиш маълум малакани талаб қилади. Шу вақтгача ўрганилган
260
барча илмий изланишлар уй ва ёввойи
товуқсимонларнинг паразитофаунасини
ва паразитар касаллик тарқалишига бағишланган бўлиб, шимоли- шарқий
Ўзбекистоннинг уй ва ёввойи товуқсимонларининг паразитофаунаси
биологияси ва паразитларга комплекс
кураш тадбирлар олиб бориш
замонамизнинг долзарб муаммоларидан хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: