М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
11.
Ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, уларнинг 
мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш йўлларини амалга 
ошириш иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиш 
сифатида белгиланган.
1. 3 
2. 2 
3. 4 
4. 5
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


27 
2-боб. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШ 
ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
РЕЖА: 
2.1. Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиѐсат 
самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари 
2.2. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, 
предмети, мақсади ва вазифалари 
2.3. Макроиқтисодий таҳлил ва МҲТнинг роли 
2.4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари 
2.5. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг иқтисодий 
фанлар тизимидаги ўрни 
 
 
2.1. Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиѐсат 
самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари 
Иқтисодиѐтни модернизациялаш, диверсификациялаш ва инновацион 
иқтисодиѐтни жорий қилиш шaрoитидa ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, 
иқтисодиѐт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб 
ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мамлакат ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишининг барқарор, ижобий ўсишини таъминламоқда. 
Республикамизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, валюта 
бозорини эркинлаштириш, юқори ликвидли товарларни сотишнинг бозор 
усулларини 
жорий 
этиш, 
тадбиркорликни 
қўллаб-қувватлаш 
ва 
рағбатлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар аҳолининг кенг 
қатламларини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилиш учун қулай шарт-
шароитлар яратди ҳамда иқтисодий ислоҳотларни изчил давом эттириш учун 
мустаҳкам замин яратди
1

Иқтисодиѐт тармоқларида чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга 
ошириш, товарлар ва хизматларнинг сифатли бозорини шакллантирган ҳолда 
рақобатбардош бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнини жадаллаштириш, 
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва 
мустаҳкамлаш, давлат активларини бошқаришда бозор тамойилларини 
жорий этиш мамлакат иқтисодий тараққиѐтининг янги босқичида муҳим 
аҳамият касб этади. 
Иқтисодиѐтни янада эркинлаштириш ва ривожлантириш, иқтисодий 
салоҳиятни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни изчил амалга ошириш, 
тадбиркорлик 
субъектлари 
рақобатбардошлиги 
ва 
фаолияти 
самарадорлигини кучайтириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш 
мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясига мувофиқ: 


28 
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан 
ҳамкорликда 
ишлаб 
чиқилган 
2019-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл 
харитаси» қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилди:
макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш, самарали фискал 
сиѐсатни юритиш, солиққа тортиш тизими ва солиқ маъмуриятчилигини 
тубдан ислоҳ қилиш; 
асосий ресурсларни тақсимлашда бозор тамойилларини кенг жорий 
қилиш асосида республиканинг рақобатбардош бозор иқтисодиѐтига ўтиши 
жараѐнларини тезлаштириш; 
фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ва уларга давлат хизматларини 
кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож 
қатламларини ҳимоя қилиш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш; 
давлат бошқаруви тизими самарадорлигини янада ошириш, хусусий 
секторни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш; 
табиий бойликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, атроф-
муҳит муҳофазасини таъминлаш, сув ресурсларини бошқаришни 
такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация 
қилиш. 
2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар 
асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»ни амалга оширишни таъминлаш 
бўйича Иқтисодий кенгаш ташкил қилинган. Иқтисодий кенгаш ҳузурида 
«Ислоҳотлар йўл харитаси»даги аниқ чора-тадбирларнинг энг муҳим 
йўналишларини экспертизадан ўтказувчи, хорижий мутахассислардан иборат 
Халқаро экспертлар гуруҳи ҳам фаолият кўрсатади
32

Қуйидагилар Иқтисодий кенгашнинг асосий вазифалари этиб 
белгиланган: 
биринчидан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга 
тўсқинлик қилаѐтган муаммоларни ва хатарларни таҳлил қилиш ва аниқлаш, 
таҳлил натижалари асосида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда келгусида 
амалга ошириладиган янгиланишлар юзасидан таклифлар тайѐрлаш; 
иккинчидан, «Ислоҳотлар йўл харитаси»нинг аниқ йўналишлари 
бўйича стратегиялар, концепциялар, дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа 
ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини таъминлаш 
ҳамда комплекс масалаларни пухта ўрганган ҳолда ҳал этиб бориш; 
учинчидан, иқтисодий кенгаш ҳузуридаги Халқаро экспертлар гуруҳи, 
унинг аъзолари ва жалб қилинган мутахассислар фаолиятини ташкил этиш
«Ислоҳотлар йўл харитаси»да назарда тутилган энг муҳим дастурлар ва чора-
тадбирларни экспертизадан ўтказишни таъминлаш; 
32
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 
6-сон, 70-модда. 


29 
тўртинчидан, «Ислоҳотлар йўл харитаси»ни ижро этиш давомида 
ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини идоравий 
кўламда ва кенг жамоатчилик иштирокида ҳар томонлама муҳокама 
қилинишини таъминлаш; 
бешинчидан, мутасадди вазирлик ва идоралар фаолиятини 
мувофиқлаштириш, «Ислоҳотлар йўл харитаси»нинг амалга оширилиши 
устидан тизимли мониторинг олиб борилиши ва назорат қилинишини ташкил 
этиш, зарур ҳолларда белгиланган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилиши 
учун тезкор чоралар кўриш; 
олтинчидан, халқаро молия институтлари, экспертлар ҳамжамияти ва 
оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, шу 
мақсадларда семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил 
этиш кўзда тутилган
33

«Ислоҳотлар йўл харитаси»га киритилган масалалар юзасидан 
материаллар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини олдиндан, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган 
Иқтисодий кенгаш Котибиятига тақдим этиши белгиланган. 
Котибият Иқтисодий кенгаш аъзолари ва Халқаро экспертлар гуруҳи 
билан бирга қуйидаги материаллар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
лойиҳаларини ўрганиб чиққан; 
биринчидан, қайта ишланган материаллар, норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳалари ва жалб қилинган экспертлар, шу жумладан Халқаро 
экспертлар гуруҳи аъзоларининг хулосалари Иқтисодий кенгаш йиғилишида 
муҳокама қилинади ва тегишли қарорлар қабул қилинади; 
иккинчидан, иқтисодий кенгаш «Ислоҳотлар йўл харитаси»га 
киритилган масалалар бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кенг муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга киритишни 
таъминлайди. 
Иқтисодий кенгаш масъул идоралар билан биргаликда қуйидаги 
лойиҳаларнинг тайѐрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Администрациясига киритилишини таъминлайди: 
а) Стратегиялар: 
давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича;
миллий рақамли иқтисодиѐтни ривожлантириш (Рақамли Ўзбекистон-
2030) бўйича; 
таълимни ривожлантириш бўйича; 
сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш 
бўйича; 
б) Концепциялар: 
33
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 
6-сон, 70-модда. 


30 
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш бўйича; 
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича; 
монетар сиѐсатни кучайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш 
бўйича;
давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича; 
молиявий секторни янада ривожлантириш бўйича; 
в) «Йўл хариталари»: 
инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича; 
ердан фойдаланишда мослашувчанлик ва шаффофликни ошириш 
бўйича; 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича
34

Халқаро экспертлар гуруҳи аъзолари ва бошқа жалб этиладиган 
хорижий мутахассислар билан шартномалар тузиш ва улар меҳнатига ҳақ 
тўлаш, Иқтисодий кенгашнинг фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар 
Иқтисодий 
кенгаш 
котибияти 
тақдимномасига 
кўра 
Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат 
бюджети ҳамда жалб қилинган грантлар, халқаро молия институтлари ва 
донор мамлакатларнинг техник кўмаклари маблағлари ҳисобидан амалга 
оширилади. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish