М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
 
1.4. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, уларнинг мавжуд 
салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари 
 
Ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, уларнинг 
мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш йўлларини амалга 
ошириш иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиш 
сифатида белгиланган. Бунда вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва 
мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун, уларнинг мавжуд 
салоҳиятидан ва ички имкониятларидан самарали ва оптимал фойдаланиш 
йўллари белгиланган. 
Мамлакат тараққиѐтининг ҳозирги янги босқичида ҳар бир ҳудуд 
иқтисодиѐтини 
ва 
унинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
жадаллаштиришни тақозо қилмоқда. Чунки ҳудудлар ўртасидаги тофовут 
анчагина катта. Айрим туманлар ҳамон датация шароитидан чиқа олган эмас. 
Натижада халқнинг турмуш даражаси ва даромадлари ҳам шунга яраша. 
Шунинг учун аҳолининг ва ҳудудларнинг даромадларини ошириш учун ҳар 
бирининг ―табиий, минерал-хомашѐ, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва 
меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш‖
10
масаласи устуворлик ташкил қилмоқда. Чунки жуда кўп ҳудудларимиздаги 
мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаѐтганлиги аѐн. Масалан, 
Жиззах вилоятининг Бахмал туманини олайлик. Ундаги табиий 
ресурсларнинг ўзи экотуризмни ривожлантириш учун катта имконият, аммо 
мазкур соҳадан деярли фойдаланилмасдан келинмоқда. Мана шу жойнинг 
ўзида ички туризмни ривожлантиришнинг ўзи ҳам етарли. Худди шу жойда 
агротуризмни, рекреацион туризмларни ҳам ривожлантириш учун катта 
имкониятлар мавжуд. Худди шундай ҳолатни Самарқанд вилоятининг Ургут 
ва Самарқанд туманлари бўйича ҳам айтиш мумкин. 
Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатлар стратегиясида ―ҳудудлар 
иқтисодиѐтини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини 
кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туман ва 
шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан 
жадал 
ривожлантириш 
ҳисобига 
минтақалар 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш даражасидаги фарқларни камай-тириш‖
11
масаласи устувор 
қилиб белгиланган. Ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган 
туманлардаги бор имкониятларни ишга солиш учун, у ерга мос соҳаларни 
ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, Самарқанд вилоятининг 
Қўшрабод туманида сув танқислиги сезилганлиги туфайли у ерда хоҳлаган 
ишни қилиб бўлмайди. Кенг далани яйлов сифатида фойдаланиш, у ердаги 
10
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда. 
11
Ўша жойда. 


15 
адрларда сувни кам талаб қиладиган янғоқ дарахтини экиш, агар ер ости 
сувини чиқариш имконияти бўлган жойларда интенсив боғларни кўпайтириш 
мумкин. Мазкур туман этнографик туризмни ривожлантириш учун ҳам жуда 
қулай ҳудуд. У ерда этнографик миллий анъаналарни ўзида ифода этадиган 
ансамблларни ташкил қилиш, унда миллий кийимларимиз билан бирга 
миллий қўшиқларимиз, турли миллий ўйинларимизни ҳам намойиш 
қилишимиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси туман иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтида 
ўзига хос ўринга эга бўлади. 
Худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш 
учун ―янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик 
саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг 
маблағларини, 
банкларнинг 
кредитларини 
ва 
хусусий 
хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни 
жадал ривожлантириш‖
12
масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида 
ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Ривожланишинг ҳозирги 
босқичида маҳаллий хом ашѐни қайта ишлайдиган кичик корхоналарни 
барпо этиш ҳаѐтий заруриятга айланиб бормоқда. Бунинг учун ҳар бир 
ҳудудда янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш 
мумкин. Ҳозирги кузатувларимиз кўрсатмоқдаки, узоқ қишлоқларимиз 
аҳолисида ҳам автомашиналар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Аммо 
жойларда уларга хизмат қиладиган сервис марказларининг йўқлиги туфайли, 
катта масофани босиб ва вақтни йўқотиб, шаҳарларга ѐки туман 
марказларига келишга мажбур бўлмоқда. Албатта иқтисодиѐти ва 
деҳқончилиги ривожланмаган ҳудудлар қишлоқ аҳолисининг иқтисодий 
аҳволи жойларда тегишли корхоналарни қуриш имкониятига эга эмас. Шу 
туфайли у ерларга ҳам йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, 
банкларнинг кредитлари-ни ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб 
қилиш масаласига алоҳида аҳамият берилган.
Ҳаракатлар стратегиясида ҳудудларни ривожлан-тиришга қаратилган 
энг муҳим устувор йўналишлардан бири ―саноат ва хизматлар кўрсатиш 
соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туман ва 
шаҳарларни камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини 
кенгайтириш‖га
13
қаратилган. Ҳудудларда саноат ва хизматлар кўрсатиш 
соҳасини жадал ривожлан-тириш биринчидан, аҳолини иш билан бандлигини 
таъмин-ласа, иккинчидан ҳудуд иқтисодиѐтини ривожлантириш эвазига 
маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш имкониятини ҳам 
яратади. Бундай тадбирлар ўз навбатида, субвенцияга қарам туман ва 
шаҳарларни камайтиришга олиб келади.
2017-2021 йилларга мўлжалланган мамлакатимизни ривожлантириш 
бўйича ҳаракатлар стратегиясида ―саноат корхоналари ва бошқа ишлаб 
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда. 
13
Ўша жойда. 


16 
чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, 
хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш 
шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-
коммуникация 
ва 
ижтимоий 
инфратузилма 
тармоқларини 
янада 
ривожлантириш ва модернизация қилиш
14
масаласи ҳам устувор вазифалар 
қаторидан ўрин олган. Зеро, ҳудудларда саноат корхоналари ва бошқа ишлаб 
чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш 
масаласи ҳам унчалик осон иш эмас. Чунки саноат корхоналари учун 
тегишли инфратузилма етарли даражада ривожланган бўлиши лозим. 
Қишлоқ жойларда коммунал хизматларни тубдан яхшилаш, саноат 
корхоналари учун кадрлар тайѐрлаш, уларни хом ашѐ ва материаллар билан 
таъминлаш, тизимли равишда модернизация қилиб бориш эвазига 
технологияларни такомиллаштиришга эришиш каби тадбирларни амалга 
ошириш лозим бўлади. Бу тадбирлар шунчаки одамларнинг хоҳиши билан 
амалга ошиб қолмайди. Бунга эришиш учун жуда катта ташкилий-иқтисодий 
механизмларни ишга солиш лозим бўлади. 
Буларнинг барчаси пировардида аҳолининг фаровонлигини, яшаш 
даражаси ва сифатини ошириш имконини ҳам беради. Бу эса, амалга 
оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсадига мосдир. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish