32
биринчидан, талабаларни иқтисодиѐтдаги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлар таҳлили ва
прогнозини амалга ошириш;
иккинчидан, иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланишини таъминлаш
учун зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш;
учинчидан, уларга миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)га кўра асосий
макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усулларини ўргатиш;
тўртинчидан, мамлакат иқтисодий ва
ижтимоий ривожланишини
прогнозлаштириш; иқтисодий қонунларнинг бюджет-солиқ, пул-кредит
соҳаларида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш;
бешинчидан, талабаларда макроиқтисодий жараѐнларни, иқтисодий
операцияларни таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича
мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
олтинчидан, прогнозлашнинг барча усулларидан кенг фойдаланишни
билган ҳолда, иқтисодиѐтнинг аниқ бир соҳасида
ривожланишни
прогнозлаш ва уларни ривожлантириш йўллари тўғрисида назарий ва
амалий билимларга эга бўлишини таъминлашдан иборат.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг асосий бўлимлари
қуйидагилардан иборат:
биринчидан, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг илмий
асосларини ўрганиш;
иккинчидан, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг услубиѐти ва
усулларини мукаммал ўрганиш;
учинчидан, макроиқтисодий таҳлил ва
прогнозлашнинг ахборот
таъминотини мустаҳкамлаш, шунингдек, камчиликларни ўз вақтида олдини
олиш;
тўртинчидан, режанинг бажарилишига баҳо бериш учун, реал секторни
мукаммал ўрганиш;
бешинчидан, тўлов балансининг макроиқтисодий таҳлилига таъсир
қилган омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;
олтинчидан, бюджет-солиқ секторининг макроиқтисодий таҳлил ва
прогноз қилиш ҳамда ундаги ўзгаришларни амалиѐтга қўллашни ўрганиш;
еттинчидан, пул-кредит секторининг макроиқтисодий таҳлил ва
прогнозлаш ҳамда илғор тажрибаларга таянган ҳолда такомиллаштириш ва
мустаҳкамлашга ѐрдам берадиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;
саккизинчидан, бандлик, ишсизлик ва
инфляция даражасининг
макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш якунига кўра, иш натижаларига
таъсир қилган омиллар ва сабабларни ўрганиш;
тўққизинчидан, прогноз моделлари ва усулларини тўлиқ ўрганиш
орқали макроиқтисодий жараѐнларнинг келажак ҳолатини аниқлаш;
ўнинчидан, аниқ объект мисолида прогнозлашни амалга оширишни
ўрганиш
4
.
Макроиқтисодий таҳлилнинг турлари
деганда маxсус белгилари,
xоссалари, вазифалари кабилар билан умумий бўлган гуруҳлар тушунилади.
33
Таҳлил турлари ҳар xил бўлган билан уларда қўлланиладиган усуллар
бир-бирига яқин ва ўxшаш бўладилар.
Макроиқтисодий таҳлил турлари турли xил белгилар бўйича гуруҳларга
бўлиниб ўрганилади.
Макроиқтисодий таҳлил турлари қуйидаги белгилар бўйича
таснифланади:
1.
Иқтисодий мазмуни бўйича (глобал, локал ва тематик таҳлил);
2.
Замон нуқтаи назаридан (тезкор, жорий, истиқбол таҳлил);
3.
Макон нуқтаи назаридан (ички ва ташқи макроиқтисодий таҳлил);
4.
Тармоқ тамойили бўйича (тармоқлар ва тармоқлараро таҳлил);
5.
Кенгайтирилган ишлаб чиқариш босқичлари бўйича (ишлаб чиқариш,
муомала, тақсимот ва истеъмол соҳалари таҳлили);
6.
Таҳлил қилувчи субъектлар бўйича (ижтимоий-иқтисодий, молиявий
макроиқтисодий таҳлил ва б.)
7.
Ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни ўрганиш бўйича (микроиқтисодий
таҳлил ва макроиқтисодий таҳлил)
8.
Объектни қамраб олиш даражаси бўйича (батафсил таҳлил ва танлама
таҳлил)
Макроиқтисодий таҳлил иқтисодий мазмуни бўйича уч турга бўлинади:
Таҳлил турлари, таҳлил турларининг таърифи (мазмуни)
1.
Глобал таҳлил. Xўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тўлиқ,
ҳар тарафлама чуқур ўрганиш глобал таҳлил деб аталади.
2.
Локал таҳлил. Xўжалик фаолиятиниг алоҳида
бир фаолиятини, бир
бўлагини ўрганиш локал таҳлил деб аталади.
3.
Тематик таҳлил. Xўжалик фаолиятини алоҳида мавзулар бўйича
ўрганиш тематик таҳлилни ташкил этади.
Макроиқтисодий таҳлил замон нуқтаи назаридан қуйидаги уч турга
бўлинади:
1.
Тезкор таҳлил. Тезкор таҳлил деганда ҳисобот даври давомида, ҳодиса
ва жараѐнлар давом этаѐтган вақтда ўтказиладиган таҳлил
тушунилади.
2.
Жорий таҳлил. Жорий таҳлил деганда ҳисобот даври тугаши билан
ҳисобот маълумотлари асосида ўтказиладиган таҳлил тушунилади.
3.
Истиқбол таҳлил.Истиқбол таҳлил деганда xўжаликни
келажакдаги
фаолиятининг истиқболини белгилаш учун ўтказиладиган таҳлил
тушунилади.
Макроиқтисодий таҳлил макон нуқтаи назаридан қуйидаги икки турга
бўлинади:
1.
Ички макроиқтисодий таҳлил. Ички макроиқтисодий таҳлил деганда
xўжалик фаолиятини ўз мутаxассис
xодимлари томонидан
ўтказиладиган таҳлил тушунилади.
2.
Ташқи макроиқтисодий таҳлил.Ташқи макроиқтисодий таҳлил деганда
xўжалик
фаолиятини
ташқи
субъектларнинг
мутаxассислари
томонидан ўтказиладиган таҳлил тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: