3.1. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”нинг Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларида бозор
иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлаб, уни изчил амалга
ошириши натижасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа кўплаб
мамлакатлардан фарқли равишда, ишлаб чиқариш ва аҳоли турмуш
даражасининг кескин пасайиб, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳаддан
зиѐд ошиб кетишига йўл қўймасликка эришди. 1991–1995 йилларда
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши, МДҲ давлатлари ўртасида
энг кам кўрсаткични – 18,8 фоизни ташкил этди. Ҳолбуки, бу рақам Россияда
– 53 фоиз, Украинада – 52 фоиз, Беларусда – 54,6 фоиз, Қозоғистонда эса 75,4
фоизга тенг бўлди
49
.
49
www.stat.uz
54
3.1-расм. Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатлари, фоизда
50
Ўзбекистон иқтисодиѐти 2000-2003 йиллар давомида йилига 3,8–4,2
фоиз ўсиш даражасида ўртача суръатлар билан ривожланди. Қулай ишчан
муҳит яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилашга
қаратилган
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш
жараѐнларининг натижаси сифатида мамлакатимиз иқтисодиѐти 2004 йилдан
эътиборан йилига 7–9 фоиз даражасидаги юқори ва барқарор ўсиш
суръатларини намойиш қила бошлади.
Жаҳон иқтисодиѐтида сақланиб қолаѐтган мураккаб вазият ва дунѐ
бозорларида юзага келган ноқулай конъюнктурага қарамасдан, мамлакатимиз
иқтисодиѐти сўнгги йилларда ҳам юқори суръатларда ўсишда давом этди.
Хусусан, 2015 йил якуни бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот
ҳажмининг реал ўсиши 2014 йилга нисбатан 8 фоизни, 2018 йил якуни 2017
йилга нисбатан 5,1 фоизни ташкил этди (3.1-расм)
51
.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси қабул қилинган
ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий мувозанатни сақлаш,
таркибий ва институционал ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи
ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш устувор вазифа
сифатида белгиланмоқда.
2017-2021
йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегиясида
таркибий
ўзгартиришларни
чуқурлаштириш,
етакчи
тармоқларини
модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиѐтнинг
рақобатбардошлигини оширишда минерал хом ашѐ ресурсларини чуқур
қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган
50
www.stat.uz
51
www.stat.uz
55
649 та инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ
дастурларини ўз вақтида амалга ошириш белгиланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |